Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибадуллаев Бекзод Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг иккинчи типида психоэмоционал бузилишлар клиник структурасини ўрганиш ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш» 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1603.
Илмий    раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Phd.10/30.12.2019.Tib.69.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ешимбетова Саида Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Илхамова Дилфуза Илясовна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Қандли диабетнинг иккинчи типида ривожланган психоэмоционал бузилишлар клиник структурасини ўрганиш ва унда тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қандли диабетнинг иккинчи типи дастлабки даврларида ҳавотирли, хавотирли-депрессив бузилишлар пайдо бўлиб, касалликнинг оғирлашуви ва асоратлари юзага келиши билан руҳий бузилишларнинг кучайиши туфайли дезадаптацион ва стрессли жараёнларни шаклланиши оқибатида касалликнинг нотурғун кечуви ва гипергликемик ҳолатларнинг кучайиши, соматик симптомларнинг янада ривожланиши исботланган;
қандли диабетнинг 2-типида руҳий бузилишларнинг кучайиб бориши, шахс психологияси хулқ-атворий ва ҳиссий-иродавий компонентларини қамраб олган мураккаб ва комплекс руҳий бузилишларнинг шаклланиши туфайли беморларда социал дезадаптацион реакцияларининг вужудга келиши ва уларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсири психометрик тахлиллар асосида исботланган;
қандли диабетда психоэмоционал бузилишларнинг касаллик кечувига мос равишда кучайиб, кўп компонетли психиологик синдромга ўтиши, ҳамда беморда соматик ва неврологик асоратларни шаклланишининг психологик омили эканлиги руҳий портретни шакллантириш ва уларда персонал психокоррекцион муолажалар қўллаш имконияти асосланган;
қандли диабетнинг иккинчи типида юзага келган психоэмоционал ва дезадаптацион бузилишларни коррекция қилишда рационал эмотив хулқ-атвор психотерапиясининг,  беморлар ҳаёт сифатини ва уларнинг руҳий-адаптацион ҳолатини сезиларли даражада ошириши асосида, юқори даражадаги тиббий-психологик самарадорликга эга эканлиги исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабетнинг иккинчи типида психоэмоционал бузилишлар клиник структурасини ўрганиш ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қандли диабет иккинчи типида психоэмоционал бузилишларни коррекция қилишга қаратилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган «Қандли диабет иккинчи типида психоэмоционал бузилишлар психокоррекцияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 апрелдаги 8н-р/375-сон маълумотномаси). Натижада қандли диабетнинг иккинчи типида эрта муддатларда психоэмоционал бузилишларни ташҳислаш, психотерапевтик ёрдамни такомиллаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
қандли диабетнинг 2-типида психоэмоционал ва дезадаптацион бузилишларнинг шаклланишида шахс типологияси ва гендер ҳусусиятларига боғлиқлигини таҳлил этиш, унда социал дезадаптациянинг мазкур касалликнинг кечиши ҳамда психоэмоционал бузилишлар даражасига таъсирини тадқиқ этишга қаратилган тадқиқотлар асосида олинган илмий натижалар Хоразм вилояти эндокринология диспансери ва Хоразм вилояти Урганч туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 8н-з/337-сон маълумотномаси). Натижада қандли диабетнинг иккинчи типида психоэмоционал бузилишлар структурасини эрта ташхислаш, прогнозлаш ва коррекция қилиш орқали беморлар хаёт сифатини ва социал адаптацияни яхшиланишига катта хиссасини қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish