Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Райхон Бахритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчиларида матн яратиш компетенсиясини шакллантиришнинг инновацион технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3158.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Марданов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурмонов Абдуназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Эшонкулова Сурайё Исомиддиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг матн яратиш компетенсияларини ривожлантиришнинг инновацион технологиялари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзма нутқнинг одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятлари билан ассосатсив уйғунлаштириш асосида ўқувчиларнинг матн яратиш компетенсияларини узлюксиз ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари аниқлаштирилган;
синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларининг матн яратиш компетенсияларини узлюксиз ривожлантиришнинг технологик модели моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини моделлаштириш усули орқали таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
матн яратиш компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув машғулотлари методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан реал таълимий шароитда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
эмотсионал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив нутқ кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик компонентларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига педагогик-психологик жиҳатдан мотиватсион-диагностик мослаштириш асосида ўқувчиларнинг матн яратиш компетенсиясини ривожлантиришнинг сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг матн яратиш компетенсиясини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ёзма нутқнинг одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятлари билан ассосатсив уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган ўқувчиларининг матн яратиш компетенсияларини узлюксиз ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари, ўқувчиларнинг матн яратиш компетенсияси шаклланишининг назарий асослари, нутқий фаолият назарияси нуқтаи назаридан ўқувчиларининг матн яратиш компетенсиясини ривожлантириш хусусиятлари бўйича назарий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 17-январдаги 110-сон далолатномаси). Натижада, матн яратиш компетенсиясини шакллантирувчи омилларнинг ўқувчиларнинг интеллектуал тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришдаги аҳамиятини ёритишга хизмат қилган;
моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини моделлаштириш усули орқали таъминлаш асосида ишлаб чиқилган синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларининг матн яратиш компетенсияларини узлюксиз ривожлантиришнинг технологик модели, умумтаълим мактаблари 7-9-синф ўқувчиларининг матн яратиш компетенсиясини ривожлантиришда она тили ва адабиёти фанлари мазмунига қўйилаётган талаблар, матн яратиш компетенсиясини ривожлантириш инновацион технологиялари, методлари ва усуллари борасидаги таклиф ва тавсиялардан ўқувчиларни халқаро ПИСА баҳолаш дастурига тайёрлаш жараёнида фойдаланилган, ўқувчиларининг матн яратиш компетенсиясини ривожлантиришда фойдаланиладиган инновацион технологияларни ўринли қўллаш мақсадида “Ёзма ишларни ташкил этиш методикаси” номли ўқув қўлланма нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 – йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи). Натижада, ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан реал таълимий шароитда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган матн яратиш компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув машғулотлари методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари, эмотсионал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив нутқ кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик компонентларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига педагогик-психологик жиҳатдан мотиватсион-диагностик мослаштириш асосида ўқувчиларнинг матн яратиш компетенсиясини ривожлантиришнинг сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари, ўқувчиларнинг матн яратиш компетенсиясини ривожлантириш борасидаги методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”да эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёлашда фойдаланилган (2021-2022-йилларда) (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-декабрдаги 04-36-2040-сон баённомаси). Натижада, таълим тизимига халқаро баҳолаш тадқиқотлари талабларига мос янги ислоҳотларни жорий қилишни кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish