Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоева Гулмира Рифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида бўлажак бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси.  Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1771.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Пулатова Дилдора Тургуновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапо Мурадович, педагогика фанлари доктори, профессор; Каримов Комилжон Абдурахимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади шахсга йўналтирилган ёндашув асосида бўлажак бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ёндашувларга мувофиқ касбий компетентсияларни аниқлаш мезонлари компетентсия тушунчасининг тадрижий ривожланишини таълимга оид илғор чет эл тажрибаларини миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизга билиш, тушуниш ва таққослаш методлари орқали конструктив мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиси касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик модели шахсга йўналтирилган ёндашув тамойилларини талабаларнинг ривожланиш вектори ва индивидуал таълим траекториясига изчиллик асосида мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантиришга оид дидактик таъминот талабаларнинг касбий профессиограммаси, компетентлик кундалиги, компетентсиялар доираси ҳамда стандарт рамкасини интегративлик даражасини кенгайтириб боришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим имкониятларини инвариант қўллаш ҳамда ўқитиш методларини витаген таълим технологияларига прагматик ва эмпирик жиҳатдан мослаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида бўлажак бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
компетентсия тушунчасининг тадрижий ривожланишини тавсифлаш ҳамда татбиқ этилаётган таълимга оид илғор чет эл тажрибаларини миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизга билиш, тушуниш ва таққослаш методлари орқали мослаштириш асосида аниқлаштирилган замонавий ёндашувларга мувофиқ касбий компетентсияларни аниқлаш мезонларига оид тавсиялар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғи асосида берилган № 500-141 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш муаммосининг назарий асосларини таҳлил қилишга эришилган;
шахсга йўналтирилган ёндашув тамойилларини талабаларнинг ривожланиш вектори ва индивидуал таълим траекториясига изчиллик асосида мувофиқлаштириш орқали ишлаб чиқилган бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиси касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик моделига доир таклиф ва назарий хулосалар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа мазмунига сингдирилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 26 июлдаги 171-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич таълим ўқитувчисининг шахсга йўналтирилган ёндашув асосида касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг касбий профессиограммаси, компетентлик кундалиги, компетентсиялар доираси ҳамда стандарт рамкасини замонавий педагогик ёндашувлар асосида илмий-методик тавсифлаш орқали такомиллаштирилган бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантиришга оид дидактик таъминот бўйича тавсиялар “Бошланғич синфларда математика ўқитиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли 500-108 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич таълим ўқитувчисининг шахсга йўналтирилган ёндашув асосида касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорли ортган (Низомий номидаги ТДПУ 2022-йил 23 июлдаги 02-07-1964/04 - сон далолатномаси).
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим имкониятларини инвариант қўллаш ҳамда ўқитиш методларини витаген таълим технологияларига прагматик ва эмпирик жиҳатдан мослаштиришга оид ишлаб чиқилган методик тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа мазмунига сингдирилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 26 июлдаги 171-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матн, наср ва назм йўналишидаги асарлар бадиияти ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish