Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Ғайратбек Мирзапўлатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертатсива мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида хорижий инвестицияларнинг ўрни (Фарғона водийси вилоятлари мисолида, 1991–2020 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tar29.
Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Рахбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолияи кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломурадов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Ишқувватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори (DSc); Эгамбердиев Фармонқул Тўрақулович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020-виллар хронологик чегарасида мавзуга оид бирламчи ва тарихий, илмий манбалар таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий–иқтисодий ҳаётида хорижий инвестицияларни татбиқ этилиши босқичлари, соҳалари, амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижалари ва аҳамиятини Фарғона водийси вилоятлари мисолида тарих фани нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий инвестицияларни жалб этилишида Тошлоқ, Бувайда, Бешариқ, Андижон, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Поп, Чуст ва Тўрақўрғон каби туманларда маҳаллий ҳокимият органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни тўғри, тўлақонли бажарилиши натижасида уларда бевосита ўсиш кўрсаткичлари кузатилганлиги, бироқ, Ёзёвон, Сўҳ, Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон, Улуғнор, Бўстон (Бўз) туманларида эса инвестиция бўйича лойиҳаларни амалга оширишда соҳага доир юқори малакали, етук кадрларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги очиқланган;
водий вилоятларида Давлат инвестиция сиёсати ривожланиши уч босқични қамраб олганлиги, биринчи босқич (1991-1994 йиллар)да турли мулкчилик шакллари қарор топиши, иккинчи босқич (1995-2016 йиллар)да соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий базанинг яратилиши ва ҳудудларда амалга оширилиши, учинчи босқич (2016 йилнинг сўнгги чорагидан ҳозирги кунгача)да валюта муносабатларининг эркинлаштирилиши билан боғлиқ жараёнларни кечганлиги далилланган;
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига чет эл сармояларининг киритилиши “Қўқон”, “Наманган” ва “Андижон-Фарм” каби эркин иқтисодий зоналарнинг асос солинишига сабаб бўлганлиги, ҳудудда кичик саноат зоналарининг ташкил қилиниши натижасида жаҳон мамлакатлари билан интегратсия жараёнлари ривожланганлиги ҳамда улар билан инвестицион ҳамкорлик муносабатлари кучайганлиги далилланган;
истиқлол йиллари водий вилоятларида халқ хўжалигининг муҳим тармоқларига доир корхоналарнинг барпо этилиши ҳамда уларнинг ишлаб чиқарувчилик фаолиятида замон талабларига мос равишда трансформатсион ва модернизатсион ислоҳотлар кузатилганлиги, аксар ҳолатларда минтақада дунё бозори учун экспортбоп, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилганлиги ва энг аввало мазкур товарларнинг аҳоли ички эҳтиёжларини тўла қондиришига хизмат қилганлиги аниқланган;
минтақада иқтисодий тараққиёт учун йўналтирилган хорижий инвестицияларнинг фаоллашув жараёнлари кузатилганлиги, вилоятларда қабул қилинган инвестиция дастурларини тўла татбиқ этилиши соҳалар либерализатсиясига туртки бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2020 йиллар даврий чегарасида Фарғона водийсининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида хорижий инвестицияларнинг ўрни масаласига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийсида халқаро олий ўқув юртлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳамда улар сонининг йилма-йил ўсиб боришига доир материаллардан Германия Федератив Республикасининг Бремен шаҳридаги «A&A Ausbulding und Arbeit Plus GmbH» номли илмий ва малака ошириш марказининг йиллик ҳисоботларини статистик манбалар маълумотлари билан тўлдиришга кўмак берган (Германия Федератив Республикаси Бремен шаҳридаги A&A Ausbulding und Arbeit Plus GmbH илмий ва малака ошириш марказининг 2021 йил 4 ноябрдаги тегишли маълумотномаси). Натижада бу Ўзбекистон, қолаверса Фарғона водийсининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутган инвестициялар бўйича маълумотларни ойдинлаштиришга ҳисса қўшган;
республикадаги инновацион фаолиятни янада шакллантирилиши натижасида Андижон вилоятида хорижий инвесторлар сонининг ортиб борганлиги тўғрисидаги тадқиқот хулосалари ва статистик материаллар ҳамда архив ҳужжатларидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Андижон вилояти статистика бошқармасининг «Андижон вилоятининг инвестицион муҳити ва унинг шаклланиши» деб номланган ҳисоботини тегишли материаллар билан бойитишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 01/3-08-15/3-178-сонли маълумотномаси). Қўлланилган натижалар республика, жумладан, Андижон вилоятидаги қўшма корхоналар фаолиятини йўлга қўйилиши, шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлган маълумотларни умумлаштиришга хизмат қилган;
Республикадаги ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш, оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида ҳукумат томонидан уларга инвестицияларнинг берилиши, маҳаллаларда ёшлар саноат зоналарининг ташкил этилиши, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари”га киритилган оилалардаги ёшларни жалб этиш билан боғлиқ тадқиқот натижаларидан «Маҳаллаларда оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ЖҲБЛ-59-сон илмий лойиҳа ҳисоботларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 23-июндаги 01-09/971-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалардан лойиҳа доирасида маҳаллаларга тааллуқли тарихий-таҳлилий материалларни тайёрлашда атрофлича фойдаланилган;
Фарғона водийси ижтимоий-иқтисодий ҳаётига хорижий инвестицияларнинг жорий этилиши тарихи билан боғлиқ диссертация хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Андижон вилояти ҳудудий бошқармалари амалий фаолиятига доир дастурлар ишлаб чиқишда ва таҳлилий тарихий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 9-декабрдаги 02/39-3-6/326-сон маълумотномаси). Вазирликка тақдим этилган ушбу бирламчи ва тарихий материаллар водий ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир тарихий билимларни шакллантиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish