Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзова Нурия Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек тилларида юридик дискурснинг прагмалингвистик хусусиятлари », 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (инглиз тили), (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2101.
     Илмий раҳбар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
     Расмий оппонентлар: Кўчимов Шуҳрат Норқизилович, филология фанлари доктори, профессор; Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида юридик дискурснинг прагмалингвистик хусусиятлари орқали пресуппозитсия, юридик нутқ актлари ва уларнинг коммуникатив жараёнда қўлланилишидаги ўхшаш ва фарқли (изоморф ва алломорф) жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида юридик дискурснинг структур ва прагмасемантик табиатининг очиб берилиши асосида содда ёйиқ уюшиқ бўлакли гаплар, шахссиз гаплар ва сўз-гаплар, тўлиқ ва тўлиқсиз бўлган икки составли гаплар, ундалма ва кириш бўлаклар билан мураккаблашган гаплар ҳамда морфологик сатҳ бирликлари пресуппозитсияси фаоллиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тиллари юридик дискурсида ишонтириш (кўндириш), адаштириш, чалғитиш ва мажбурлаш каби таъсир кўринишлари иллокутив актнинг натижаси сифатида намоён бўлиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида иллокутив юридик нутқ актлари, репрезентатив (хабар) ҳамда директив (ундаш)лар юридик дискурсда етакчи иллокутив актлар эканлиги статистик исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “жиноят” фрейм структурасининг концептуал- когнитив жиҳатлари асосида юридик дискурснинг номинатив бирликлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида юридик дискурснинг прагмалингвистик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари номинатив майдонида юридик дискурснинг номинатив бирликларини консептуал-когнитив ёндашув асосида аниқлаш ва “ЖИНОЯТ” фрейм структурасини ишлаб чиқиш, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларида иллокутив юридик нутқ актлари чоғиштирма аспектда ўрганилиши ва репрезентатив (хабар) ҳамда директив (ундаш) лар юридик дискурсда етакчи иллокутив актлар эканлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилган ИЛ-5221091396 рақамли 2022-йилдаги “Юридик терминлар электрон тезауруси ва инновацион мултимедиа платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 31-мартдаги 81-02-176-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек  тиллари юридик дискурсида номинатив бирликларнинг консептуал-когнитив ёндашув асосида аниқланиши лойиҳа мазмун-моҳиятини бойитган;
инглиз ва ўзбек тилларида юридик дискурснинг структур ва прагмасемантик аспектида содда ёйиқ уюшиқ бўлакли гаплар, шахссиз гаплар ва сўз-гаплар, тўлиқ ва тўлиқсиз бўлган икки составли гаплар, ундалма ва кириш бўлаклар билан мураккаблашган гаплар ҳамда морфологик сатҳ бирликлари пресуппозитсияси фаоллигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида 2021-2022-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2023-йил 10-майдаги 10/769-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари асосида чиқарилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар фундаментал лойиҳа доирасида дастур, электрон ресурслар, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва оʻзбек тиллари юридик дискурсида ишонтириш (коʻндириш), адаштириш, чалгʻитиш ва мажбурлаш каби таʼсир коʻринишлари иллокутив актнинг натижаси сифатида коммуникатив-прагматик таҳлил асосида намоён боʻлиши каби тадқиқот ишининг илмий янгиликларидан Оʻзбекистон Ёшлари Умумжаҳон ассотсиатсиясининг энг йирик ҳуқуқий лойиҳаларидан бири “Хавфсиз миграция” хайрия лойиҳасида фойдаланилган (Оʻзбекистон Ёшлари Умумжаҳон ассотсиатсиясининг 2023-йил 22-майдаги 01-сон маълумотномаси). Натижада яратилган тарқатма материалларнинг мазмундорлиги оширилиб, маҳаллий ва хорижий аудиторияни кенг жалб қилишга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish