Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмаматов Фурқат Абдуғаниевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Райҳон (Оcимум басилиcум  Л.) селекцияси учун бошланғич манбани морфобиологик ўрганиш ва танлаш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Qx1012.
Илмий раҳбар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: райҳоннинг “Гулчаман” нави (№ НАП 00405). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 26 авгусдаги НАП 20200052-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда райҳоннинг нав намуналари тўпламини морфологик, қимматли хўжалик белгилари бўйича баҳолаш, селекция ишлари учун бошланғич манба яратиш ва истиқболли намуналарни ажратиш, райҳон ўсимлигининг уруғ маҳсулдорлигини аниқлаш, истиқболли намуналарни Интеллектуал мулк агентлигига топширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон жанубида бинафша рангли райҳоннинг 22 та ва яшил райҳоннинг 9 та нав намуналари ўрганилган ва селекция ишлари учун қимматли бошланғич манба сифатида ажратилган;
бинафша рангли райҳон нав намуналаридан Фиолетовий гигант, Қора райҳон, Фиолетовий блеск, Пурпурний корол №1, Пурпурний корол №4, Пят ароматов смес, Бакинский дворик ва яшил рангли райҳон нав намуналаридан Восточний базар (смес), Базилик лимонний аромат нав намуналари селекция ишлари учун бошланғич манба сифатида ва сабзавотчилик хўжаликларида, шахсий томорқаларда етиштириш учун ажратиб олинган;
аналитик селекция услуби асосида истиқболли Вз-001 нав намунасидан тизмалар ажратиб олинган ва райҳоннинг хушбўй ҳидли, уй шароитида тувакчаларда ўстириш, дала ҳовлиларда манзарали экин сифатида етиштириш учун мўлжалланган янги Гулчаман нави яратилган;
бинафша рангли райҳоннинг Фиолетовий крупнолистний, Пурпурний корол №1, Фиолетовий гигант, Пят ароматов смес каби нав намуналарида уруғ маҳсулдорлиги (944,4-1055,6 кг/га) юқори эканлиги аниқланган;
яшил райҳоннинг Бахт, Феервек вкуса (смес), Восточний базар (смес) нав намуналарида уруғ ҳосилдорлиги (1028,5-1055,5 кг/га) юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Райҳоннинг нав намуналари тўпламини морфологик, хўжалик қимматли белгилари бўйича баҳолаш, селекция ишлари учун бошланғич манба яратиш ва истиқболли намуналарни ажратиш, райҳон ўсимлигининг уруғ маҳсулдорлигини аниқлаш, қурғоқчиликка чидамли, аҳоли хонадонларида манзарали экин сифатида етиштиришга мўлжалланган ва экспорт талабларига жавоб берадиган навларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
интенсив типда ўсишга мослашган, хушбўй ҳидли, барги кичкина ва кўркам, жозибадор, уй шароитида тувакчаларда ўстириш, дала ҳовлиларда манзарали экин сифатида етиштириш учун мулжалланган,  ўртапишар (ўсув даври 125-135 кун) янги Гулчаман нави яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан ушбу навга патент (НАП 00405, 26.08.2022) олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 январдаги № 07/23-06/58-сон маълумотномаси). Натижада, райҳоннинг янги майда баргли, хушбўй ҳидли Гулчаман навида ўсимликнинг бўйи 20 - 25 см, гулшодасининг узунлиги  3 см, битта ўсимликдаги новдалар сони 50-58 дона, барглар сони 4500-5000 дона, уруғ ҳосилдорлиги 103 г /м2, 1000 та уруғ вазни  0,94 г, таркибида қуруқ модда миқдори 9,6-10,5 %, қанд миқдори 2-3%,оқсил миқдори 3-4%, витамин С миқдори 9-10%, кўк масса ҳосилдорлиги 2,0-2,3 кг/м2, қуритилган масса ҳосилдорлиги 0,1-0,2 кг/м2 ни ташкил этган;
интенсив типдаги райҳоннинг Гулчаман нави 2022 йилда Сурхондарё вилоятининг ободонлаштириш ташкилотларида шаҳар кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Термиз шаҳрида 0,90 га, Термиз туманида 0,70 га, Сурхондарё вилояти Ўрмон хўжалигида 0,45 га, “Сурхондарёйўлкўкалам” ташкилотида вилоят худудидан ўтувчи автомобил йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда 1,5 га, вилоят бўйича жами 3,55 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 январдаги № 07/23-06/58-сон маълумотномаси). Натижада, интенсив типда ўсишга мослашган, хушбўй ҳидли, барги кичкина ва кўркам, жозибадор, уй шароитида тувакчаларда ўстириш, дала ҳовлиларда манзарали экин сифатида етиштириш учун мулжалланган райҳоннинг Гулчаман навидан олинадиган соф даромад 25849 - 37314 минг сўм/га ни, рентабеллик даражаси эса 86,3-115,9 % ни ташкил этган;
райҳоннинг Гулчаман нави 2022 йилда Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги фермер ва дехқон хўжаликларида истеъмол мақсадида “Мурод Мадина” фермер хўжалигида 0,35 га, “Қорахон Пахтакор” фермер хўжалигида 0,20 га, “Давралай Боғи” фермер хўжалигида 0,30 га, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида 0,02 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 январдаги № 07/23-06/58-сон маълумотномаси). Натижада, райҳоннинг Гулчаман навидан суғориладиган майдонларда ўртача 20,0-23,0 т/га кўк масса ҳосили олиниб, соф даромад 35849 - 46314 минг сўм/га ни, рентабеллик даражаси 41,3-43,3 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish