Sayt test rejimida ishlamoqda

Исашов Саидахрор Анваржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг Андижон-35 ва Андижон-36 навларини парваришлашда тупроқ остидан суғориш усулини қўллаш”, 06.01.02-Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Qx496.
Илмий раҳбар: Исaeв Сабиржан Xусанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Комилов Бахтиёр Султанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг Андижон-35 ва Андижон-36 навларини тупроқ остидан суғориш  усулини турли экиш тизимларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқиш ва амалиётга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилояти ўтлоқи бўз тупроқларида ғўзанинг Андижон-35 ва Андижон-36 навларини тупроқ остидан суғориш усули қатор ораси (60х15х1 ва 90х10х1) экиш схемаларига мос равишда ишлаб чиқилган;
ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида ғўза навлари тупроқ остидан суғорилганда суғоришлар сони 35 марта, бир марталик суғориш меъёри эса гектарига  ўртача 72 м3 ни ташкил этиши илмий асосланган;
ғўза навларини экиш тизимига боғлиқ ҳолда тупроқ остидан суғориш усулида ғўзанинг 1 ц  ҳосил олиш учун сарфланган сув сарфи 95 м3 ва 1 м3 сув сарфлаб олинган ҳосил эса 1050 грамм миқдорда бўлиши аниқланган;
тупроқ остидан суғориш усулида ғўзанинг Андижон-35 ва Андижон-36 навларини ўсиб–ривожланиши, чинбарглар сони ўртача 0,5 донага, шоналар сони 0,8 донага, ҳосил шоҳлари 0,8 донага ва кўсаклар сони 4,5–5,0 донага ортганлиги ҳисобига қўшимча 16,9 ц/га ҳосил олинган,  пахта толаси сифат кўрсаткичлари, тола чиқиши 0,3 фоизга, тола узунлиги 0,2 миллиметрга ортганлиги аниқланган;
тупроқ остидан суғориш усули самарали эканлиги аниқланиб, шартли соф фойда 12241 минг сўм/га га, рентабеллик даражаси 41,6 фоизга ортишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтачиликда қатор ораси 60 ва 90 см схемада экилиб, ғўза навларини парваришлашда тупроқ остидан суғориш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ушбу тадқиқот иши асосида пахтачилик фермер хўжаликлари учун “Ғўзанинг Андижон-35 ва Андижон-36 навларини парваришлашда тупроқ остидан суғориш усулини қўллаш” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва  тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлигининг “Ғўзани тупроқ остидан суғориш усулини қўллаш” бўйича IP-CENTER №001223 гувоҳномаси олинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 декабр 07/21–9677 сонли маълумотномаси). Тавсиянома пахта етиштирувчи фермер хўжаликларида фойдаланиш учун хизмат қилади;
ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили олишга қаратилган агротехник тадбирлар Андижон вилоятининг Андижон туманидаги “Олимжонов Омадбек” фермер хўжалигида ғўзанинг  Андижон-35 нави 7 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 декабр 07/21–9677 сонли маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг қатор ораси 60 ва 90 см экиш тизимида,ЧДНСга нисбатан 70–70–60% тартибида мавсумий суғориш меъёри эгатлаб суғориш усулида 4929–4973 м3/га сув сарфлаб суғорилганда, пахта ҳосили 32,0–33,1 ц/га олинган, тупроқ остидан суғориш усулида эса 2555–2590 м3/га сув сарфланганда, пахта ҳосили 47,9–48,4 ц/га ёки эгатлаб суғоришга нисбатан 14,8–16,4 ц/га қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;
Андижон-36 нави тупроқ остидан суғориш усулида “Олимжонов Омадбек” фермер хўжалигида 8 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 декабр 07/21-9677 сонли маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг  қатор ораси 60 ва 90 см экиш тизимида, ЧДНСга нисбатан 70–70–60 % тартибида мавсумий суғориш меъёри эгатлаб суғориш усулида 4864–4974 м3/га сув сарфлаб суғорилганда, пахта ҳосили 31,3–32,0 ц/га олинган, тупроқ остидан суғориш усулида эса 2450–2527 м3/га сув сарфланганда, пахта ҳосили 46,8–48,0 ц/га ёки эгатлаб суғоришга нисбатан 15,5–16,0 ц/га қўшимча пахта ҳосили олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish