Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуфтаров Эркин Айбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малина (Rubus idaeus L.) навларининг хўжалик-биологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Qx814
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Нормуратов Илхом Турғунович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, профессор; Қосимов Ахмаджон Абдуқодирович, қишлоқ хўжалиги фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малинанинг (Rubus idaeus L.) Ўзбекистонга интродукция қилинган навларини хўжалик-биологик хусусиятларини ўрганиш ва етиштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида малина навларининг хўжалик-биологик хусусиятларини ўрганиш асосида эртапишар Изобильная, Прогресс навлари, мевасининг сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги юқорилиги бўйича Зюгана, Полка, Ляшка навлари аниқланган;
малина навларини иссиққа чидамлилиги лаборатория шароитида сув ҳаммомида 40ºС, 45ºС, 50ºС, 55ºС ва 60ºС ҳароратларда ҳамда дала шароитида ҳаво ва барг ҳароратлари орасидаги тафовут аниқланиб, иссиққа чидамли Прогресс, Вислуха ва Зюгана навлари аниқланган;
малина ўсимлигининг барг тўқималаридаги сув танқислиги, сув миқдори ва сув йўқотиш қобилиятларини баҳолаш асосида Прогресс, Зюгана Малборо навларини қурғоқчиликка чидамлилиги исботланган;
малинанинг Барнаульская ва Прогресс навларини етиштиришда мақбул экиш схемаси (2,0×0,4 м) ва ўсимлик озиқланиш майдони (0,8 м2) аниқланган;
малина навларидан маҳсулот етиштиришнинг намунавий ҳисоб технологик картаси ишлаб чиқилган ва иқтисодий кўрсаткичлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малина (Rubus idaeus L.) навларининг хўжалик-биологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
малина навларининг хўжалик-биологик хусусиятларини баҳолаш илмий ишланмаси Тошкент вилояти Паркент тумани “Тўлаган қизи Фотима” фермер хўжалигида малинанинг Полка ва Ляшка навларидан 0,20 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 02/029-9-сонли маълумотномаси). Натижада назорат навига нисбатан 20-30% юқори сифатли маҳсулот олинган бўлиб, даромад 0,20 га майдондан 10,6 млн. сўмни ташкил этган;
малина мевасининг сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлигига экиш схемаларининг таъсири ишланмаси Тошкент вилояти Паркент тумани “Тўлаган қизи Фотима” фермер хўжалигида малинанинг Прогресс навидан 0,40 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 02/029-9-сонли маълумотномаси). Натижада 2,0×0,4 м экиш схемасида назорат вариантга нисбатан 20% юқори ҳосилдорликка эришилди. Даромад эса 0,40 га майдондан 25,4 млн. сўмни ташкил этган;
малина мевасининг сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлигига экиш схемаларининг таъсири ишланмаси Тошкент вилояти Паркент тумани “Ўткир Турғунбой ўғли” фермер хўжалигида ҳам малинанинг Прогресс навидан 0,40 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 02/029-9-сонли маълумотномаси). Натижада 2,0×0,4 м экиш схемасида назорат вариантга нисбатан ҳосилдорлик юқори бўлиб, 0,40 га майдондан 20,0 млн.сўм даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish