Sayt test rejimida ishlamoqda

Исхакова Мавлюда Рахмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган ёндашувлар асосида мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш”,
13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped1877.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Шарипова Шахло Садуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Аширматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Джанпеисова Гаухар Эркиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга ёʻналтирилган ёндашувлар асосида мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилоти педагогларининг индивидуал таълим траекториялари, танлаш ихтиёрийлиги, таълим дастурларининг мослашувчанлиги ва малака оширишнинг узлюксизлиги асосида андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга ёʻналтирилган ёндашувларни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш жараёни андрагогик қўллаб-қувватлаш (ҳамроҳлик) модели, “Бутун ҳаёт давомида таълим олиш” консепсияси ҳамда интерфаоллик, пефлексивлик ва фасилитатсия тамойилларига кўра такомиллаштирилган;
катталар таълими тамойиллари (тенглик, фаол ижодкорлик, шахсга ёʻналтирилганлик, қулайлик) ҳамда андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга ёʻналтирилган ёндашувларга асосланган таълим методлари (“Делфи”, “Cлустерн”, “Wоркшоп”, “Опен Спаcе Технологй”, “Минд-маппинг”) асосида мақсадга ёʻналтирилган, мазмунли ҳамда натижавий компонентларидан иборат модел такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида андрагогик кўникма ва малакаларни ривожлантиришга қаратилган “Махсус курс дастури” (ривожлантирувчи тренинглар, машқлар, креатив характердаги ўқув топшириқлари), “Педагог кадрларни ривожлантиришда андрагогик ёндашув” ўқув модули учун услубий-методик таъминот ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш жараёнида андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга ёʻналтирилган ёндашувларни амалга ошириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилоти педагогларининг индивидуал таълим траекториялари, танлаш ихтиёрийлиги, таълим дастурларининг мослашувчанлиги ва малака оширишнинг узлюксизлиги асосида андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга ёʻналтирилган ёндашувларни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари аниқлаштирилганлиги хусусидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотлари учун “Илк қадам” давлат ўқув дастури (1- ва 2-нашр)ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методик ишларни Мувофиқлаштириш Кенгашининг 2022-йил 4-февралдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган ва нашр қилиш учун тавсия этилган). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида шахсга йўналтирилган таълимни ташкил этиш бўйича малакаси оширилган;
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш жараёни андрагогик қўллаб-қувватлаш (ҳамроҳлик) модели, “Бутун ҳаёт давомида таълим олиш” консепсияси ҳамда интерфаоллик, пефлексивлик ва фасилитатсия тамойилларига кўра такомиллаштирилган хулосалардан “Мактабгача таълим ва тарбиянинг муқобил шакллари” , “Педагог кадрларни ривожлантиришда андрагогик ёндашув” номли ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методик ишларни Мувофиқлаштириш Кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги 4-сон баёни билан нашрга тавсия этилган). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малака ошириш жараёнида фойдаланиш натижасида малака ошириш сифатини ошириш ва мактабгача таълим ташкилоти педагогларини касбий ривожлантириш имконини берган;
катталар таълими тамойиллари (тенглик, фаол ижодкорлик, шахсга ёʻналтирилганлик, қулайлик) ҳамда андрагогик ва ўз-ўзини ривожлантиришга ёʻналтирилган ёндашувларга асосланган таълим методлари (“Делфи”, “Cлустерн”, “Wоркшоп”, “Опен Спаcе Технологй”, “Минд-маппинг”) асосида мақсадга ёʻналтирилган, мазмунли ҳамда натижавий компонентларидан иборат модел такомиллаштирилганлиги хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 7-декабрдаги  02-03/2-3438-сон маълумотномаси). Натижада МТТ педагогларининг касбий маҳорати оширилган;
малака ошириш жараёнида андрагогик кўникма ва малакаларни ривожлантиришга қаратилган “Махсус курс дастури” (ривожлантирувчи тренинглар, машқлар, креатив характердаги ўқув топшириқлари), “Педагог кадрларни ривожлантиришда андрагогик ёндашув” ўқув модули учун услубий-методик таъминот ишлаб чиқилганлиги хусусидаги таклифлар “Оилалар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик” номли “Илк қадам” давлат ўқув дастурини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методик ишларни Мувофиқлаштириш Кенгашининг  2020-йил 17-июлдаги 1-сон баённомаси билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 7-декабрдаги 02-03/2-3438-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг ота-оналар, маҳалла ва жамоатчилик ташкилотлари билан ишлаш бўйича педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish