Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Нозима Нурмухамадовнанинг
Фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Парадигмал ёндашув асосида профессионал таълим педагог кадрларини касбий-педагогик компетентлигини узлюксиз ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам Б2023.1.DSc/Пед262.    
Илмий маслаҳатчи: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Педагогик инновасиялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновасиялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Пед48.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий Тадқиқот Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади парадигмал ёндашув асосида профессионал таълим педагог кадрларининг касбий-педагогик компетентлигини узлюксиз ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
профессионал таълим тизимида узлюксиз таълим олиш ва муттасил касбий ривожланишнинг инновацион, компетенсиявий, акмеологик, шахсга йўналтирилган парадигмалари эвтагогика фанининг мазмуни, предмети, вазифалари, педагогика-андрагогика-эвтагогиканинг ўзаро узвийлиги-уйғунлиги ҳамда малака оширишнинг расмий, норасмий, информал шаклларини ўзаро интеграциялашда педагогнинг касбий-педагогик компетентлигини узлюксиз ривожлантиришнинг релевантлиги асослаш орқали мазмунан такомиллаштирилган;
рақамли таълим шароитида педагогнинг зарурий билим ва кўникмаларини аниқлаш, касбий фаолиятни амалга оширишга имкон берадиган билим ва компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган индивидуал таълим олиш траекториясини лойиҳалаш кўникмасини шакллантириш узлюксиз касбий ривожланишнинг самарали усули эканлигини  асослаш орқали профессионал таълим педагогининг касбий стандартида белгиланган касбий функсионал компонентлари таркиби ишлаб чиқилган;
малака ошириш жараёнининг рақамли таълим трансформациясида СМАРТ дидактик талабларни ҳамда мустақил таълим олишда ўз-ўзини бошқариш, такомиллаштириш, ўз-ўзини таҳлил қила олиш, баҳолай олиш имкониятларини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда педагогнинг касбий-педагогик компетентлиги кластери компонентлари (софт скиллс, ҳард скиллс, селф скиллс) тузилмасини ишлаб чиқиш, расмий ва норасмий таълимда фойдаланиладиган инновацион методларни классификациялаш асосида педагогнинг касбий-педагогик компетентлигини узлюксиз ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикаси узлюксиз касбий ривожлантириш стратегияси шароитида педагогни касбий ривожланишига юқори даражада имкон берувчи норасмий  ва информал таълим шаклларида эҳтиёжга асосланган курсларни лойиҳалаш, узлюксиз малака оширишнинг мустақил ва муқобил инновацион шаклларини жорий этиш ҳамда  “ЭдуСcрум”, “Корпоратив таълим” ва “Тренинг”, “Мастер класс” инновацион талим технологияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим тизими педагогининг касбий-педагогик компетентлигини ривожланганлигини аниқлаш мезонлари (мотивацион-қадриятли, интеллектуал-рефлексив, касбий фаолиятда ўз-ўзини ривожлантириш), даражаларини (юқори, ўрта ва паст) аниқлаштириш орқали педагогик квалиметрияда кўп мезонли баҳолаш усуллари, ўзини-ўзи диагностика қилишга қаратилган мобил дидактик ресурслар ҳамда услубий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Парадигмал ёндашув асосида профессионал таълим педагогларини касбий-педагогик компетентлигини узлюксиз ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
профессионал  таълимда узлюксиз таълим олиш ва касбий ривожланишнинг инновацион, компетенсиявий, акмеологик, шахсга йўналтирилган парадигмаларини киритиш ҳамда малака оширишнинг расмий, норасмий, информал шаклларини ўзаро интеграциялашда педагогнинг касбий-педагогик компетентлигини узлюксиз ривожлантиришнинг релевантлигини оширишга оид таклифлардан Немис Халқ Университетлари ассоциасияси (ДВВ) Филиалининг № 11/11-18-Т ва 10/08-19-Т сонли “Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимидаги ходимлар малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 89-05-189-сон маълумотномаси). Натижада, педагог кадрларини узлюксиз малакасини оширишда расмий, норасмий, информал таълимнинг аҳамияти асослаб берилган;
рақамли таълим шароитида педагогнинг зарурий билим ва кўникмаларини аниқлаш, касбий фаолиятни амалга оширишга имкон берадиган билим ва компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган индивидуал таълим олиш траекториясини лойиҳалаш кўникмасини шакллантириш,  профессионал таълим педагогининг касбий стандартида белгиланган касбий функсиялар таркибини тузишга оид илмий хулосалардан “Профессионал таълим ўқитувчисининг касбий стандарти”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 89-05-189-сон маълумотномаси). Натижада, педагогнинг касбий функсияларини эътиборга олган ҳолда эҳтиёжга асосланган курсларни ишлаб чиқиш талаблари ва лойиҳалаш босқичлари ишлаб чиқилган;
педагог кадрларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш, норасмий  ва информал таълим шаклларини ташкил этишда эҳтиёжга асосланган курсларни лойиҳалаш, малака оширишнинг мустақил ва муқобил шаклларини киритиш ҳамда “ЭдуСcрум”, “Корпоратив таълим”, ва “Тренинг”, “Мастер класс” технологияларини қўллашга қаратилган методик ишланмалари асосида “Касбий компетенсияларни ривожлантириш”, “Раҳбарнинг “софт скиллс” компетенсияларини ривожлантириш” модуллари услубий таъминоти, “Касбий компетенсияларни ривожлантириш”, “Таълим натижаларига мўлжалланган ўқув жараёнини ташкил этиш” электрон қўлланмалар, “Раҳбарнинг “софт скиллс” компетенсияларини ривожлантириш” смарт дидактик воситалар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 89-05-189-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш курсларида ўқув модулларини ўқитишнинг дидактик ва методик таъминоти такомиллшатирилган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish