Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаев Азамат Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мултимедиа технологиялари асосида ахборот технологиялар фанини ўқитишни такомиллаштириш (олий таълим мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2195.
Илмий раҳбар: Арипов Мерсаид Мирсидиқович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ашурова Дилфуза Набиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари” фанини мултимедиа технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида мултимедиа технологияларидан фойдаланишнинг дидактик асослари тамойиллар, шакллар, воситалар каби компонентлар ҳамда таълим жараёнида қўллашнинг мақсадли-мазмунли, ташкилий-методик даражаларини интегратсиялашуви асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари учун мултимедиали электрон дарсликни яратишга қўйиладиган талаблар электрон материаллар мазмуни ва уларни танлаш тамойиллари ҳамда дидактик, методик, психологик, техник, эстетик, махсус, эргономик каби компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Ахборот технологиялари” фани машғулотларида мултимедиа технологияларидан фойдаланиш механизми коммуникатив, АКТ ва электрон ахборот-таълим муҳитидан фойдаланиш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз устида ишлаш, тадқиқотчилик, креативлик, прогноз қилиш каби компонентларини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
“Ахборот технологиялари” фани машғулотларини ўқитишнинг методик асослари INSERT, FSMU, ассессмент, хулосалаш каби методлар ва  мултимедиали интерактив ўргатувчи диалоглар, креатив, когнитив фикрлашга оид амалий топшрирқлар, он-лине ва офф-лине тестлар, ностандарт тестлардан интенсив фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мултимедиа технологиялари асосида “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишни такомиллаштириш бўйича илмий ишлар натижалари:
олий таълим муассасаларида мултимедиа технологияларидан фойдаланишнинг дидактик асосларини  тамойиллар, шакллар, воситалар каби компонентлар ҳамда таълим жараёнида қўллашнинг мақсадли-мазмунли, ташкилий-методик даражаларини интегратсиялашуви асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университети гуманитар таълим йўналишлари учун “Рақамли ва ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи). Натижада олий таълимда талабаларнинг “Ахборот технологиялари” фанига бўлган қизиқишлари ва ўқув фаоллиги ҳамда маъруза ва амалий машғулотларни инновацион кўринишларда ташкил қилиш самарадорлиги ошган;
олий таълим муассасалари учун мултимедиали электрон дарсликни яратишга қўйиладиган талабларни электрон материаллар мазмуни ва уларни танлаш тамойиллари ҳамда  дидактик, методик, психологик, техник, эстетик, махсус, эргономик каби компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий университети гуманитар таълим йўналишлари учун “Рақамли ва ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи). Натижада “Ахборот технологиялари” фани машғулотларни ўқитиш самарадорлиги ошган;
“Ахборот технологиялари” фани машғулотларида мултимедиа технологияларидан фойдаланиш механизмини коммуникатив, АКТ ва электрон ахборот-таълим муҳитидан фойдаланиш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз устида ишлаш, тадқиқотчилик, креативлик, прогноз қилиш каби компонентларини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг И-2016-4-15 рақамли «Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва тадбиқ этиш (ОТМлар мисолида)» мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 12 декабрдаги 04/11-8527-сон маълумотномаси). Натижада олий таълимда олий таълим муассасалари фанларини ўқитишда мултимедиали дарс ишланмаларида фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish