Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Жаҳонгир Рўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясининг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.PhD/Иқт1188.
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматилла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.И.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизасиялаш шароитида мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясининг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг “Даладан-дўконгача” занжирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий ва экологик турлари бўйича самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган;
мева-сабзавот маҳсулотлари кооперасиясига кўра маҳсулотни “этиштириш-сақлаш-қайта ишлаш-сотиш-якуний кооперацияси” босқичларида кооперация корхоналари самарадорлигини, жумладан ҳар бир қишлоқда саноат корхоналарининг кичик шохобчаларини ривожлантириш, рақамли инновацион технологияли “Агропарк” ва “Агросаноат” кўп тармоқли агрологистика мажмуаларини қулай жойларда ташкил этиш кабилар асосида ошириш асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотлари кооперацияси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиш билан боғлиқ иқтисодий “Даладан- дўконгача” муносабатлар Қашқадарё вилояти ҳудудларида оптимал жойлаштириш модели ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясининг ривожланиш тенденсияларини аниқлаш ва мева-сабзавот корхоналари самарадорлигини ошириш йўналишларини иқтисодий-математик моделлаштириш асосида 2026 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотчилик маҳсулотлари кооперациясининг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг “Даладан-дўконгача” занжирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий ва экологик турлари бўйича самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ҳисоблаш методикаси бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 22-апрел № 05/13-02-339-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида хўжаликлар фаолиятини мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва маҳсулот сифатининг барқарорлашуви ҳамда хўжаликларнинг ихтиёрий равишда кооперацияга бирлашуви таъминланган;
 мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясига кўра маҳсулотни “етиштириш -  сақлаш - қайта ишлаш - сотиш - якуний кооперацияси” босқичларида кооперация корхоналари самарадорлигини, жумладан ҳар бир қишлоқда саноат корхоналарининг кичик шохобчаларини ривожлантириш, рақамли инновацион технологияли “Агропарк” ва “Агросаноат” кўп тармоқли агрологистика мажмуаларини қулай жойларда ташкил этиш кабилар асосида ошириш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 22-апрел № 05/13-02-339-сон маълумотномаси). Натижада хўжаликларнинг молиявий фаолиятининг яхшиланиши ва ҳар бир кооперация корхоналарининг иқтисодий самарадорлик даражаси 1,5-2,5 мартагача ошиши асосланган;
 мева-сабзавот маҳсулотлари кооперацияси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиш билан боғлиқ иқтисодий “Даладан- дўконгача” муносабатлар Қашқадарё вилояти ҳудудларида оптимал жойлаштириш модели бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил
22-апрел № 05/13-02-339-сон маълумотномаси). Бунда мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш тизимдаги нобудгарчилиги 11 фоизгача камайтириш ва қўшимча фойда олишга эришиш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш жараёнида фойдаланишни йўлга қўйиш имконияти яратилган;
 Қашқадарё вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари кооперациясининг ривожланиш тенденсияларини аниқлаш ва мева-сабзавот корхоналари самарадорлигини ошириш йўналишларини иқтисодий-математик моделлаштириш асосида 2026 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил
22-апрел № 05/13-02-339-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мева-сабзавот етиштирувчи деҳқон ва фермерлар ҳамда таморқа ер эгалари учун ташиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш моддий ҳаражатлари 5 фоизга камайтиришга эришилган ва қўшимча даромад олиш имкони асосланган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish