Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Нодиржон Қаюмжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Эритиш технологик режимларини такомиллаштириш мақсадида металл эритмаларини рафинирлаш жараёнларининг назарий асосларини ривожлантириш» 05.02.01- «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4. DSc/Т567
Илмий маслахатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc 15/27.02.2020.Т.73.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Файзибаев Шерзод Собирович – техника фанлари доктори, профессор. 
Курбанов Миртемир Шодиевич - техника фанлари доктори, профессор.
Кожухов Алексей Александрович - техника фанлари доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махаллий хом ашёлар асосида металл эритмалари композициясини яратиш, индукцион тигел печида эритиш ва рафинирлаш, ковшда модификациялаш технологик жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
махаллий хом ашёлар асосида яратилган металлни самарали рафинирлаш учун эриш ҳарорати паст бўлган махсус шлак аралашмалари ёрдамида ва индукцион тигел печида ясси металл менискини олиш ҳисобига дефосфорация даражасини 60% гача, ҳамда десулфурация даражасини эса 70 % гача ортиши асосланган;
танланган модификаторларнинг металл ваннадаги, агрегат футеровкаси ва шлакдаги компонентлар билан ўзаро таъсирлашиши термодинамик жараёни асосида кислород, олтингугурт ва алюминий билан ўзаро таъсирлашиш реакцияларининг комбинасиялаш услуби билан олинган мувозанат константалари аввалроқ олинганларидан 1...5 тартибга фарқ қилиши исботланган;
металл, индуктор ва индукцион тигел печи футеровкасида электромагнит тўлқинларининг тарқалиш механизмини печнинг геометрик ва электр параметрларини, суюқ металл ҳаракатининг бошқарилишини, гидродинамик аралаштириш интенсивлигини, гидростатик босимни, печ индуктори томонидан яратилган металл ваннасининг тигелининг ўтга чидамли футеровкаси участкаларига электродинамик эрозион таъсирини, «индуктор-металл» тизими тўлиқ қувватини, электр фойдали иш коеффисиентини, табиий қувват коеффисиентини, электромагнит босимни мувозанатлаб турадиган металл устуни баландлигини аниқлаш математик модели ишлаб чиқилган; 
дефосфорация ва десулфурация жараёнлари технологик параметрларининг миқдор боғлиқликлари асосида, қаттиқ шлак аралашмаларидан фойдаланиб индукцион тигел печида металлни рафинирлаш технологияси ишлаб чиқилган;
пўлатни комплекс модификаторлардан фойдаланган ҳолда модификациялаш технологияси олтингугурт миқдори паст (0,015% дан кам) бўлган конструкцион қуйма қотишмаларга нисбатан қўлланиши мумкинлиги аниқланиб, бу юқори даражадаги оксидсизлантиришликка, десулфурация даражасига, майда дисперс тузилмага, юқори механик хоссаларга эга бўлишни таъминлаб, доначалар чегаралари бўйлаб узун сатрлар кўринишидаги нометалл қўшилмалар ҳосил бўлишини бартараф этиш асосланган; 
механик тавсифларни аниқлашга қаратилган кенг кўламли экспериментал тадқиқотларнинг таҳлили натижалари асосида манфий ҳароратларда пўлат зарбий қовушқоқлиги қийматининг металлдаги олтингугурт миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
махаллий хом ашёлар асосида металл эритмалари композияцини индукцион тигел печида эритиш ва рафинирлаш, ковшда модификациялаш технологик жараёнлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Эритиш технологик режимларини такомиллаштириш мақсадида металл эритмаларини рафинирлаш жараёнларининг назарий асосларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
индукцион тигел печида қуйма пўлатни дефосфорация технологияси 
«Қуюв-механика заводи» ШКда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 3 мартдаги 01/711-23-сонли маълумотномаси). Натижада, метал буюмларнинг дефосфорация даражасини 25 дан 70% гача кўтариб, фосфор миқдорини 0,025...0,014% га камайтириш имконини берган;
индукцион тигел печида қуйма пўлатни десулфурация технологияси 
«Қуюв-механика заводи» ШКда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 3 мартдаги 01/711-23-сонли маълумотномаси). Натижада, метал эритмасининг десулфурация даражасини 50 дан 70% гача кўтариб, олтингугурт миқдори 0,020...0,005% гача камайтириш имконини берган;
темир йўл транспортининг маъсулияти юқори бўлган йирик пўлат қуймаларда яроқсизлик даражасини пасайтириш технологияси «Қуюв-механика заводи» ШК амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 3 мартдаги 01/711-23-сонли маълумотномаси). Натижада, юк вагонларининг яроқли қуйма деталларининг чиқишини 60 дан 97% гача ошириш имконини берган;
индукцион тигел печида зарарли қўшилмаларни рафинирлаш технологияси 
«Қуюв-механика заводи» ШК амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 3 мартдаги 01/711-23-сонли маълумотномаси). Натижада, қимматбаҳо темир чиқиндисини тан нархини пасайтириш ва маъсулияти юқори бўлган яроқли деталлар чиқишини 40 % га кўпайтириш имконини берган;
20ГЛ маркали қотишмани пўлат қуйиш ковшида модификациялаш технологияси «Қуюв-механика заводи» ШК амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 3 мартдаги 01/711-23-сонли маълумотномаси). Натижада, оқувчанлик чегараси қийматларини 22% гача, вақтинчалик қаршилик кўрсатиш қийматини 12%, зарбий қовушқоқлик даражасини 3,1 мартагача ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish