Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Ахмаджон Султанбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилўнгач шикастланишининг диагностика ва даволаш тактикасининг концептуал жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib811.
Илмий раҳбар: Исмаилов Саидмурад Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Аброрбек Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Уктам Сафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “А.В. Вишневский номидаги Хирургия Миллий тиббий тадқиқот маркази” Федерал давлат бюджет ташкилоти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қизилўнгач шикастланиши бўлган беморларда диагностика ва даволаш тактикасини такомиллаштириш, ҳамда замонавий лазер технологияларини жорий этиш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қизилўнгач шикастланишининг типологик хусусиятлари ва тузилиши аниқланди, унинг асосида турли умумий ва ўзига хос асоратлар ривожланишининг асосий хавф омиллари тасдиқланган;
қизилўнгачнинг шикастланишини ташхислаш ва кўрсатилаётган ёрдам кўламининг асосий хатолар аниқланган, бу эса ушбу патологияга чалинган беморларни консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволашнинг қониқарсиз натижалари сабабларини аниқлашга имкон берган;
қизилўнгач шикастланишини тажрибада моделлаштириш методологияси ишлаб чиқилган бўлиб, у маҳаллий яллиғланиш ўзгаришларининг ривожланиши ва уларнинг кўкс оралиғига тарқалиши билан тавсифланади, бу патологияни даволашнинг турли усуллари самарадорлигини баҳолаш учун объектив тадқиқотлар ўтказиш имкониятини берган;
лазер терапияси параметрлари, нурланиш кучи, таъсир қилиш частотаси ва вақти аниқланди, шунингдек қизилўнгач шикастланган беморларда лазер нурланишининг тери орқали ва интралуминал таъсирининг органотопик нуқталари аниқланган;
лазер нурлари таъсирида шикастланган қизилўнгач деворидаги ўзгаришларнинг морфологик тузилиши ва табиати ўрганилиб, тешилиш зонасида регенерациянинг хусусиятлари, уларнинг қизилўнгач ва кўкс оралиғидаги яллиғланиш жараёнларининг фаоллигига таъсири аниқланган;
қизилўнгачнинг пенетрацияли шикастланишларидаги озиқлантириш пайтида озуқавий аралашмани қизилўнгачга ўтиб кетишини истисно қилувчи ва дуоденогастрал рефлюксда, озуқанинг ортиқча миқдорини ошқозондан чиқишини таъминлаб берувчи декомпрессия ва озиқлантириш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» эксперт кенгашининг 2023 йил 9 июндаги 2х/8 сон хулосасига кўра (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 07.06.2023й., №500 сонли хат юборилган):
қизилўнгач шикастланишларининг аниқланган типологик хусусиятлари ва тузилиши турли хил умумий ва ўзига хос асоратларни ривожланиши учун асосий хавф омилларини текширишга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар "Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси буйруғи бўйича (07.06.2023 й.; № 501) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгач шикастланишларининг типологик хусусиятлари ва тузилиши бўйича олинган маълумотларга асосланиб, турли хил умумий ва ўзига хос асоратларни ривожланишининг асосий хавф омиллари текширилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач шикастланишларининг типологик хусусиятлари ва тузилиши бўйича олинган маълумотларга асосланиб, турли хил умумий ва ўзига хос асоратларни ривожланишининг асосий хавф омилларини эрта аниқлаш натижасида беморнинг бу каби холатларда сарфланадиган умумий харажатлари, тадқиқотнинг илмий-амалий натижаларини жорий этиш ҳисобига 1 беморга 3 200 000 сўм маблағ тежаб қолинди. Бунда иқтисод қилинадиган сумма 3 200 000 сўмни ташкил этади ( 8 400 000 сўм (Одатда бу патологияли холатлардаги қўлланиладиган усуллар ёрдамидаги умумий сумма) – 5 200 000 сўм (Таклиф этилган усул ёрдамида ташхислаш суммаси) = 3 200 000 сўм). Мазкур таклиф этилган алгоритмли ташхислаш ёрдамида 1 нафар бемор учун 3 200 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 32 000 000 сўмни ташкил этди (10 нафар бемор учун) (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ, прейскурантига кўра). Шундан йиллик бюджет маблағларидан 9 600 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 22 400 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: турли хил умумий ва ўзига хос асоратларни ривожланишининг асосий хавф омилларини эрта аниқлаш, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши бир бемор учун 3 200 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди, бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 32 000 000 сўмни ташкил этди (10 нафар бемор учун). Йиллик бюджет маблағларидан 9 600 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 22 400 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Қизилўнгач жароҳатларини ташхислаш ва даволашнинг консептуал жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.06.2023й.; №500 сонли хат юборилган;
қизилўнгач жароҳатларини ташхислашда аниқланган хатолар ушбу патология билан оғриган беморларни консерватив ва жарроҳлик даволашнинг қониқарсиз натижаларининг сабабларини аниқлашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар "Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси буйруғи бўйича (07.06.2023 й.; № 501) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аниқланган хатолар керакли диагностика тадбирлари арсеналини минимал даражага камайтиришга имкон берди, бу диагностика учун вақтни тежайди ва кераксиз молиявий харажатларни бартараф этади, тўғри танланган даволаш тактикаси касалликнинг умумий натижасига ҳам, даволанишнинг иқтисодий харажатларига ҳам ижобий таъсир қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: амалиётда диагностика хатолари, шунингдек, жарроҳлик тактикасидаги хатолар мазкур патологияли беморни даволаш харажатларини ортишига олиб келади. Аниқланган хатолар керакли диагностика тадбирлари арсеналини минимал даражага камайтириш натижасида беморнинг турли диагностик ва даволаш тактикаси даври қисариши хисобига 1 нафар бемор учун ўртача хисобда 2 200 000 сўм маблағ иқтисод қилинишга олиб келади, яъни: мазкур патологияли беморларда одатда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажатлар: 13 800 000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра); таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажатлар: 12 600 000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра); ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 13 800 000 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат) 12 600 000 сўм = 1 200 000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 12 000 000 сўмни ташкил этди (10 нафар бемор учун). Йиллик бюджет маблағларидан 3 600 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8 400 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: бунда мазкур жарроҳликни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 10 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 12 000 000 сўмни ташкил этди. Йиллик бюджет маблағларидан 3 600 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8 400 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Қизилўнгач жароҳатларини ташхислаш ва даволашнинг консептуал жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.06.2023й.; №500 сонли хат юборилган.
ишлаб чиқилган фойдали модел "Экспериментда қизилўнгач шикастланишини моделлаштириш усули" (фойдали модел патенти 2022 йил 7 октябрдаги FAP 20220217) ҳайвонларда лазер нурланишининг оптимал параметрларини аниқлаш учун қизилўнгач шикастланиши сохасига экспериментал тадқиқотлар ўтказиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар "Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси буйруғи бўйича (07.06.2023 й.; № 501) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал модел яллиғланиш жараёнининг кечишини ўрганиш имконини берди; экспериментал моделни яратиш турли даволаш усулларининг самарадорлигини ўрганиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач шикастланишининг экспериментал модели бўйича турли даволаш усулларининг самарадорлигини ўрганиш дори воситаларидан фойдаланишни камайтирадиган ва даволанишнинг умумий харажатларини камайтирадиган оптимал тактикани аниқлаш имконини берди. Бу борада амалга оширилган илмий-амалий тадқиқотлар натижалари ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини 456 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра шу турдаги патологияли холатлардаги харажтлар 5 484 000 сўмни ташкил этса, мазкур чора-тадбирлар натижасида бу харажтлар миқдори 5 028 000 сўмни ташкил этади). Янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши бюджетдан 1 нафар бемордан 456 000 сўмни тежаш имконини берса, 10 нафар бемор учун йиллик 4 560 000 сўмни иқтисод қилиш йўли орқали иқтисодий самарадорликка эришиш  имконини берди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Агарда юқоридаги таклиф этилган усулда объектив ёндашув асосида қизилўнгач шикастланишининг экспериментал модели бўйича турли даволаш усулларининг самарадорлигини ўрганиш дори воситаларидан фойдаланишни камайтирадиган ва даволанишнинг умумий харажатларини камайтирадиган оптимал тактика асосий усули қўлланилса: Мазкур турдаги патологияли холатлардаги мавжуд хирургик даво турларини  қўллаш  натижасида сарф – харажатлар харажтлар 5 484 000 сўмни ташкил этса, таклиф этилган методлар асосидаги чора-тадбирлар натижасида бу харажтлар миқдори 5 028 000 сўмни ташкил этади. Ушбу янги амалиёт тўғри бажарилиши хисобидан 1 бемор учун иқтисод қилинадиган миқдор 456 000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). (Бунда умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 456 000 сўмни ташкил қилди). 1 йилда эса (15 нафар бемор учун) 6 840 000 сўм иқтисод қилинади. Йиллик бюджет маблағларидан 2 280 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 4 560 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши 1 нафар бемордан 456 000 сўмни тежаш имконини берса, 15 нафар бемор учун йиллик 6 840 000 сўм (бюджет маблағларидан 2 280 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 4 560 000 сўм )ни иқтисод қилиш йўли орқали иқтисодий самарадорликка эришиш  имконини берди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Қизилўнгач жароҳатларини ташхислаш ва даволашнинг консептуал жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.06.2023й.; №500 сонли хат юборилган.
қизилўнгачнинг шикастланиши учун “Матрих” аппарати билан лазер терапиясини ўтказиш тешилиш зонасида тўқималарнинг янгиланишини яхшилашга, яллиғланиш реакциясининг фаоллигини камайтиришга ва шунга мос равишда жарроҳлик даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар "Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси буйруғи бўйича (07.06.2023 й.; № 501) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лазер терапиясини консерватив ва жарроҳлик даволаш билан биргаликда қўллаш натижаларни яхшилади ва асоратлар сонини камайтириши билан характерланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотлар шуни кўрсатдики, касалхонадан чиқиш пайтида ВАШ шкаласи бўйича ТГ (текширилувчи гуруҳ)даги ўртача оғриқ даражаси, мос равишда, 3,44±0,67 ва АГ (асосий гуруҳ) учун 2,72±0,46 баллни ташкил қилади. Касалхонадан чиққандан 14-16 кун ўтгач ВАШ шкаласи бўйича оғриқ интенсивлиги иккала гуруҳда ҳам камроқ деб аниқланди (р≤0,05) – ТГда 2,82±0,58 балл ва АГда 2,04±0,41 балл, лекин гуруҳлар ўртасида ишонарли фарқ йўқ, гарчи АГда энг яхши натижа бўлса ҳам. Касалҳонадан чиқишдан 14-16 кун ўтгач, Overall GIQLI шкаласининг ўртача миқдори ТГ учун 106,24±11,56 га тенг эди, бу мумкин бўлган максимал миқдорнинг 73,61% ни ташкил этди, бу эса 14-16 кун ўтиб беморлар ҳаёти 8,25% га ошганини англатади.  АГ беморларида Overall GIQLI кўрсаткичи 120,17±10,46 баллга етди, бу 11,78% га ўсиш билан бирга максимал кўрсаткичнинг 83,35% ни ташкил этди. Булардан кўриш мумкинки, қизилўнгач жароҳатларини даволашда лазер терапияси жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашга, асоратлар сонини камайтиришга ва умумий периоператив даврни қисқартиришга имкон берди. Юқоридаги кўрсатгичлар асосида қўйидаги иқтисодий натижаларга эришилди, бунда: 1 нафар беморнинг шифохондаги даври иқтисодий кўрсатгичи: Беморларнинг ушбу категориясида даволашда рационал ёндашув натижасида беморларнинг реанимацияда бўлиш даври, беморларнинг шифохонада қолиш мудатини ўртача даври, асоратлар сонини камайтириш хисобидан сарфланадиган қўшимча харажтлар ва умумий периоператив даврни қисқариши натижасида 1 нафар беморга тўланадиган тўлов 2 900 000 сўмга камаяди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМнинг прейскурантига кўра); ушбу гуруҳдаги беморларни даволашдаги индивидуал рационал ёндашув натижасида одатдаги даволаш тактикасига нисбатан ҳар бир бемордан ўртача 2 900 000 сўм иқтисодий самардорликка эришиш имконини беради. Натижада янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши. 1 йилда ўртача (10 нафар бемор учун) 29 000 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келади. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8 760 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 20 440 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: лазер нурлатиш ёрдамидаги янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши (10 нафар бемор учун) 29 000 000 сўм маблағларни иқтисод қилишга олиб келди. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8 760 000 сўмни, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 20 440 000 сўмни тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Қизилўнгач жароҳатларини ташхислаш ва даволашнинг консептуал жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.06.2023й.; №500 сонли хат юборилган.
қизилўнгач шикастланиши учун лазер терапияси тешилиш зонасида тўқималарнинг янгиланишини яхшилаши, яллиғланиш реакциясининг фаоллигини камайтириши ва шунга мос равишда жарроҳлик даволаш самарадорлигини ошириши морфологик жиҳатдан исботланган, бу эса уни жарроҳликнинг бошқа соҳаларида қўллашни назарда тутади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар "Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси буйруғи бўйича (07.06.2023 й.; № 501) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгачнинг шикастланиши учун лазер терапиясининг самарадорлигини морфологик баҳолаш ушбу мураккаб тоифадаги беморларни даволашда унинг юқори самарадорлигини исботлашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини оширишга қаратилган усулларни жорий этилиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифати касалхонага ётқизиш пайтига нисбатан яхшиланди, шунинг учун ВАШ бўйича оғриқ даражаси сезиларли даражада пасайди (p≤0,05), беморни қабул қилиш пайтида ТГ(текширилувчи гуруҳ)да 6,52±1,25 балл, АГ(асосий гуруҳ)да эса 6,44±1,18 баллга тенг эди, касалхонадан чиқишда эса – мос равишда, 3,44±0,67 ва 2,72±0,46 баллни ташкил этди; GIQLI сўровномасига кўра, ТГ да қабул пайтида ўртача 82,22±28,05 балл, АГда эса 81,79±23,00 баллга тенг бўлиб, касалхонадан чиқишда эса, мос равишда 98,43±20,12 ва 108,45±21,06 баллни ташкил этди. Енгил бузилишлар даражасидаги қолдиқ асоратлар ТГ беморларининг 29,35% / 30,35% (GSRS сўровномаси / CGI-s шкаласи) ва АГ беморларининг 24,37% / 24,37% қайд этилган, ўртача меъёрли бузилишлар ТГ беморларида мос равишда 31,84% / 30,85% ва AГда 26,89% / 26,05% белгиланган, худди шундай тенденция соғлом беморлар ва чегарадош касалликлари бор беморлар учун қайд этилган (p≤0,05). Касалҳонадан чиқиш пайтида ТГдаги CGI-s шкаласи бўйича ўртача кўрсаткич 2,37±0,12 баллни, АГда эса 1,92±0,14 баллни ташкил этди (p≤0,001). Юқоридаги ўзгаришлар таҳлили натижасида, мазкур тадқиқотнинг илмий-амалий натижаларини жорий этиш ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохондаги даври иқтисодий кўрсатгич: Одатдаги мавжуд усуллар қўллаш натижасида 1 беморга сарфланадиган харажтлар 11 040 000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) маблағни ташкил қилди. Янги жарроҳлик амалиётини жорий этиш натижасида бу харажтлар 9 140 000 сўмга тенг. Мазкур янги жарроҳлик амалиётини тадбиқ этиши натижасида 1 бемор учун 1 900 000 сўм маблағ тежаб қолинди (1 нафар бемор учун). Юқоридагилрага кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 19 000 000 сўмни ташкил этади (10 та бемор учун). Оптималлашган янги усулни  жорий этиш натижасида бюджет маблағларини 3 800 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 15 200 000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини оширишга қаратилган мазкур янги усулни жорий этилиши бюджет маблағларини 3 800 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 15 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Қизилўнгач жароҳатларини ташхислаш ва даволашнинг консептуал жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.06.2023й.; №500 сонли хат юборилган.
"Қизилўнгачнинг тешиб кирувчи жароҳатлари учун декомпрессия ва овқатланиш усули" фойдали модели ишлаб чиқилган (фойдали модел патенти 2022 йил 16 сентябрдаги FAP 20220216-сон). Қизилўнгачнинг тешиб кирувчи шикастланишларида декомпрессия ва овқатланишнинг тавсия этилган усули асоратлар сонини 41,7% дан 12,4% гача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қизилўнгач шикастланиши билан оғриган беморларни кам инвазив ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар "Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси буйруғи бўйича (07.06.2023 й.; № 501) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгачнинг тешиб кирувчи шикастланишларида декомпрессия ва овқатланишнинг тавсия этилган усули асоратлар сонини 41,7% дан 12,4% гача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган фойдали модел асоратлар сонини камайтириш, даволаниш муддатини ва беморнинг шифохонада қолишини қисқартириш имконини берди. Бу борада амалга оширилган илмий-амалий тадқиқотлар натижалари ҳар бир бемор учун 1 500 000 сўмни тежаш имконини берди. Яъни бунда бу каби патологияларда асоратлар юзага келганда уни тузатиш учун қўшимча сарфланадиган харажатлар 6 900 000 сўмни ташкил этади. Таклиф этилаётган янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши натижасида бу каби харажтлар ўртача 5 400 000 сўмни ташкил этди. Натижада: мазкур патологияли 1 нафар бемор учун таклиф этилаётган усул ва ёндашув ҳисобидан юзага келиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш натижасида 1 500 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра);  таклиф этилаётган усул ва ёндашув ҳисобидан йиллик иқтисодий самарадорлик 10 500 000 сўмни ташкил этди (7 нафар бемор учун). Натижада бюджет маблағларини 3 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 500 000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: янги ишлаб чиқилган фойдали модел жарроҳлик амалиётига жорий этилиши бюджет маблағларини ҳар бир бемор учун 1 миллион 500 минг сўмни тежаш имконини берди. Мазкур таклиф этилаётган усул ва ёндашув ҳисобидан йиллик иқтисодий самарадорлик 10 500 000 сўмни ташкил этди (7 нафар бемор учун). Натижада бюджет маблағларини 3 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 500 000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Қизилўнгач жароҳатларини ташхислаш ва даволашнинг консептуал жиҳатлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.06.2023й.; №500 сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish