Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Нажмиддин Козимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аорта аневризмалари ва дисекцияларида эндоваскуляр амалиётларнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib776.
Илмий маслаҳатчи: Зуфаров Миржамол Мирумарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Федорченко Алексей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори; Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Миллий кардиохирургия илмий маркази” АЖ.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аневризма ва aортa дисекцияси мавжуд бўлган беморларда эндоваскуляр аралашувларнинг ҳажми ва босқичларини аниқловчи тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фенестрацияланган стент-графт ўрнатиш аниқлигини оширишга ва aoртa тузилишининг турли анатомик вариантларида фенестрациянинг унинг ёйи шохлари чиқиш соҳасига мос келишига эришишга имкон берувчи кўкрак аортасини эндоваскуляр протезлаш усули такомиллаштирилган;
Thoracic Endovascular Aortic Repair (TEVAR) амалиётидан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврда стент-графт билан боғлиқ асоратларни (эндоликлар, стент-графт индуцирланган янги дистал алоқа йўли, ретроград дисекция) ташхислашда ҳажмли МСКТ ангиографиянинг имкониятлари аниқланган;
TEVAR амалиётидан кейин узоқ муддатли башоратни ҳамда ушбу аралашув натижаларини объектив баҳолаш мақсадида аортанинг ремоделланиш жараёнларини ва стент-графт “тақдирини” (эндографт модуллари миграцияси ва ажралиши) верификация қилиш учун 3D реконструкция режимидаги 640 кесимли МСКТ нинг диагностик аҳамияти аниқланган;
TEVAR амалиётидан кейин аорта ремоделланишининг патогномоник белгилари аниқлаштирилган ва батафсил баён қилинган ҳамда уларнинг бир йил давомида стент-графтнинг беқарорлигини бартараф этишга таъсири баҳоланган;
тиббий ёрдамни ташкил этиш сифатини баҳолаш ҳамда беморлар аҳволининг оғирлигига қараб тақсимлаш тизимининг функционал мослашуви, жалб этилган мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштирган ва уйғунлаштирган ҳолда соҳалараро ёндашув каби мезонларни фарқлашни ҳисобга олиш нуқтаи назаридан TEVAR амалиёти натижаларига таъсир қилувчи хавф омиллар аниқлаштирилган;
TEVAR амалиётидан кейин яшовчанлик башорат омилларини стратификациялаш ва ҳаёт сифатини баҳолашга асосланган яшаб қолганларнинг кумулятив улуши ва такрорий аралашувлардан эркинлик кўрсаткичи аниқланган;
TEVAR амалиётини амалга ошириш учун кадрлар потенциалини шакллантириш ва ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш учун услубий ёндашувларни стандартлаштиришнинг асосий мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» эксперт кенгашининг 2023 йил 7 июндаги 2х/5 сон хулосасига кўра (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 07.06.2023й., №480 сонли хат юборилган):
аортанинг кўкрак бўлинмасини эндоваскуляр протезлаш учун “стент-графтда шифокор томонидан ўзгартирилган фенестрация”ни қўллаш усули такомиллаштирилиб, ушбу фойдали модель стент-графтнинг фенестрацияланган қисмини ўрнатишнинг аниқлигини ошириш ва шу билан биргаликда aoртa ёйлари шохларининг атипик чиқишларида фенестрацияни тўғри жойлаштириш имконини беради (Фойдали модел FAP  № 02112 31.10.2022 йил). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ маркази бўйича буйруғи (1.06.2023 й.; № 478 ) билан марказ ва унинг филиаллари клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аорта аневризмаси ва диссексияси бўлган беморларни эндоваскуляр даволашнинг тактик ва техник жихатларини рентген контрастли йўналтирувчи белгилардан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш, эндоваскуляр жарроҳликдан кейинги эрта асоратлар сонини 27,3% дан 0% гача камайтириш имконини берди; 6 ой давомида I ва III турдаги “endoleak” дан озодликнинг кумулятив қисмини 70% дан 100% ошириди (Kaplan-Meier); 10 нафар беморларни 1 йиллик кузатувдан сўнг кумулятив омон қолиш даражасини (Kaplan-Meier) 80% дан 100% гача оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: эндоваскуляр протезлаш усули такомиллаштирилиши хисобига (FAP  № 02112 31.10.2022) 1 нафар бемор учун 14.888.050 сўм иқтисод қилинди, яъни беморларни даволаш харажатларини 46,3% га камайтирилди. Ушбу такомиллаштирилган усулни қўланлмаган ҳолда қўшимча жарроҳлик амалиёти бажарилишига олиб келди, яъни уйқу қон-томирини чап ўмров ости артериясига шунтлаш амалиёти бажарилади ва унинг умумий қиймати 21.980.372 сўмни ташкил этади. Хулоса: янги такомиллаштирилган эндоваскуляр амалиётнинг жорий қилиниши бир йилда бюджет маблағларини 56.738.576 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 14.184.644 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан  кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аорта аневризмалари ва диссексияларида эндоваскуляр амалиётларнинг тактик ва техник жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 1.06.2023 йилдаги № 480-сонли хат билан юборилган;
640 кесимли МСКТнинг 3D реконструкция режимида, аортанинг анатомик хусусиятлари ва патологик ўзгаришлари намоён бўлади, бу эса жаррохлик амалиёти натижаларини прогнозлаш ва даволаш имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ маркази бўйича буйруқ (1.06.2023 й.; № 478 ) билан марказ ва унинг филиаллари клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик амалиёти жараёнида юзага келиши мумкин бўлган юқори асорат, яъни аорта ёйидан чиқаётган қон-томирларини беркилиб қолиш бўлган эхтимолни олдиндан кўра билиш; ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт тарзига қисқа мудатда қайтариш; беморларда ташхислаш муддатларини қисқартириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун TEVAR усулидан кейин узоқ муддатли прогноз ва ушбу аралашув натижаларини объектив баҳолаш мақсадида аорта ва стент-графт “тақдирини”ни қайтадан моделлаштириш жараёнларини верификация қилиш учун 1.097.600 сўмни ташкил этади. Бунда бошқа турдаги текширув усуллари (трансторокал эхокардиография; трансэзофагиал эхокардиография) ва МСКТнинг ҳажмли текширувлари билан биргаликда қилингандаги харажатлар 1.440.700 сўмни ташкил этади. Яъни илмий текширувдаги 22 та беморларга фақатгина 640 кесимли МСКТнинг 3D реконструкция режимидаги текширув амалиётини бажарилиши етрали маълумот бериб, бир бемор учун 343.100 сўм иқтисод қилинишига олиб келди: ((ҳажмли МСКТнинг бошқа текширувлари билан қилингандаги харажатлар) 1.440.700 сўм – (640 кесимли МСКТнинг 3D реконструкция режимидаги текширув харажати) 1.097.600 сўм = 343.100 сўм. Хулоса: фақатгина 640 кесимли МСКТнинг 3D реконструкция режимидаги текширув амалиётини бажарилиши бир йилда бюджет маблағларини 4.803.400 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 2.744.800 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан  кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аорта аневризмалари ва диссексияларида эндоваскуляр амалиётларнинг тактик ва техник жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 1.06.2023 йилдаги № 480-сонли хат билан юборилган;
эндоваскуляр амалиётан олдин, ҳажмли МСКТ ангиграфияни олдиндан тўғри ўрганиб билиш ва TEVAR амалиётини қадамма қадам бажарилиши, юзага келиши мумкин бўлган асоратлар хавфини олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ маркази бўйича буйруқ (1.06.2023 й.; № 478 ) билан марказ ва унинг филиаллари клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аортада эндоваскуляр аралашувларнинг аневризма ва aoртa дисекциялари ва унинг асоратли кечишини даволашнинг консерватив ва жарроҳлик усулларидан қиёсий жиҳатдан самарадорлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ҳажмли МСКТ диагностика текширувини тўғри ўтказишлиши (Total aorta) қуйидагича иқтисод бўлишга олиб келди – 1.097.600 сўмга тенг, ушбу диагностик амалиётни тўғри бажарилмаган ҳолда ўтказилса, қайта бажарилиш хисобига – 1.996.300 сўмни такшил этади (иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 898.700 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ҳажмли МСКТ диагностика амалиётини стантдартларга асосланиб ўтказилиши бир йилда бюджет маблағларини 12.581.800 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 7.189.600 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан  кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аорта аневризмалари ва диссексияларида эндоваскуляр амалиётларнинг тактик ва техник жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 1.06.2023 йилдаги № 480-сонли хат билан юборилган;
TEVAR усулини муваффақиятли амалга оширишнинг зарурий шартларидан бири аорта касалликларига ихтисослашган марказларда фанлараро жамоавий ёндашув ҳисобланиши аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ маркази бўйича буйруқ (1.06.2023 й.; № 478 )  билан марказ ва унинг филиаллари клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: TEVAR амалиётларининг жамоавий ёндашув асосида бажарилганлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган асоратлар (бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ва endoleak) олди олинди; беморлар реабилитация вақти қисқарди; ҳаёт фаолиати ўзгарди; мехнат фаолияти тикланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  TEVAR амалиётининг 1 нафар беморга ўртача давомийлиги 130±3,7дақиқани ташкил қилади, қон йўқотилиши - 284,4±9,4 мл, контраст модданинг ўртача сарфланган миқдори 197,5±4,5мл ни ташкил этган. Барча эндоваскуляр жарроҳликларнинг техник ютуғи 97,6% ташкил этган. SF-TEVAR техникасини муваффақиятли амалга оширилмаган тарзда бошқа эндоваксуляр техникаларни (paralell grafts; in-situ fenestration) қўлланилишига мажбур қилади ва юқоридаги кўрсатгичларга кўра ўртача харажатлар 1 нафар бемор учун 105.415.300 сўмни ташкил этади, яъни ушбу такомиллаштирилган SF-TEVAR техникасини амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида жами харажатлар 71.415.300 сўмни ташкил этади. Хулоса:  такомиллаштирилган SF-TEVAR усулини муваффақиятли амалга ошириш ҳисобига бюджет маблағларини 136.000.000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 68. 000.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан  кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аорта аневризмалари ва диссексияларида эндоваскуляр амалиётларнинг тактик ва техник жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 1.06.2023 йилдаги № 480-сонли хат билан юборилган;
TEVAR амалиётини жамоавий, шу жумладан интервенцион кардиологлар, кардиожарроҳлар, рентгенологлар ва қон-томир жарроҳлари билан биргаликда амалга оширишда кўрсатмалар ва чекловларни тизимли равишда кўриб чиқиш, жаррохлик амалиётини ва  натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ маркази бўйича буйруқ (1.06.2023 й.; № 478 )  билан марказ ва унинг филиаллари клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: TEVAR амалиётларининг жамоавий ёндашуви асосида бажарилганлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган асоратлар (бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ва endoleak) олди олинди; беморлар реабилитация вақти қисқарди; ҳаёт фаолияти ўзгарди; мехнат фаолияти тикланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 12 кундан 8,5 кунга (3,5 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 1.087.800 сўмга камайтирди (Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 310.800 сўмни ташкил қилади). Хулоса: 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини 3,5 кунга қисқаришига олиб келиши ҳисобига бир йилда ўртача бюджет маблағларини 2.486.400 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 621.600 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Аорта аневризмалари ва диссексияларида эндоваскуляр амалиётларнинг тактик ва техник жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 1.06.2023 йилдаги № 480-сонли хат билан юборилган;
аорта аневризмаси ва диссексияларида ҳажмли МСКТ ангиография алгоритмига кўра диагностикани такомиллаштирилиб, аортанинг анатомик ва топографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ даврдаги муддат  давомида  стент-графт билан боғлиқ бўлган асоратларни камайтиради ва амалиёт жарёнини такомиллаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ маркази бўйича буйруқ (1.06.2023 й.; № 478 ) билан марказ ва унинг филиаллари клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яқин ва узоқ давр давомида юзага келиши мумкин бўлган асорат ва хатолар сонини кескин камайтириш; асаорталрнинг частотасини камайтириш орқали беморлар эндоваскуляр жарроҳликдан кейинги ребилитация вақти тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнт фаолиятига қайтадилар; ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Аорта аневризмаси ва диссексияларида 1 нафар бемор учун ҳажмли МСКТ ангиография алгоритмига кўра диагностикани 1мм кесимда бажарилса 898.700 сўмни ташкил этади, ва ушбу ҳолдаги беморлар учун қилинган текширув ва текширувдан кейинги давр қисқаришидан умумий харажатлар 40,5% га камайди. Хулоса: Аорта аневризмаси ва диссексиялари билан касалланган беморларда ҳажмли МСКТ ангиографик текширувини тўғри татқиб этиш натижасида бир йилда бюджет маблағларини 7.189.600 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2.696.100 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан  кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Аорта аневризмаси ва диссексияларида ҳажмли МСКТ ангиография алгоритмига кўра диагностикани такомиллаштирилиш усуллари бўйича илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 1.06.2023 йилдаги № 480-сонли хат билан юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish