Sayt test rejimida ishlamoqda

Анваров Жавохир Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Томир ичи текширув усулларидан фойдаланган ҳолда коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини стентлаш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3083.
Илмий раҳбар: Зуфаров Миржамол Мирумарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “А.В. Вишневский номидаги Хирургия Миллий тиббий тадқиқот маркази” Федерал давлат бюджет ташкилоти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда коронар артерияларнинг бифуркацион стенозида оптик когерент томографияни қўллаш ва қон оқимининг фракцион захирасини аниқлаш орқали эндоваскуляр аралашув натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томир ичи текширув усуллари ёрдамида коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини эндоваскуляр аралашувнинг тури ва ҳажмини аниқлаш учун зарур бўлган анатомик, физиологик ва морфологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
коронар артерияларнинг бифуркацион зарарланишлари бўлган беморларда тери орқали коронар аралашувнинг энг мақбул техникасини танлашда қон оқимининг фракцион захирасини ўлчаш ён шохчанинг диссекция частотасини сезиларли даражада камайтириши исботланган;
оптик когерент томография ёрдамида коронар артерияларни бифуркацион стентлашда техник муваффақиятсизликларнинг ва интраоперацион асоратларнинг башорат қилувчи асосий омиллари аниқланган; 
коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини реваскуляризация қилишнинг турли усулларини қўллашда стентнинг қониқарли ангиографик натижаси каби кўринган беморларда “номақбул имплантация” ни башоратлаш имконини берувчи салбий оқибатлар предикторлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» эксперт кенгашининг 2023 йил 7 июндаги 2х/6 сон хулосасига кўра («Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 07.06.2023й., №479 сонли хат юборилган):
коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларининг анатомик, физиологик ва морфологик хусусиятларини ҳисобга олиш, эндоваскуляр аралашувнинг тури ва ҳажмини аниқлаб, амалиёт вақтидаги, яқин ва узоқ муддатли кузатув давридаги натижаларни такомиллаштириб, юзага келиши мумкин бўлган асосий салбий юрак ҳодисалари частотасини камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруғи (01.06.2023й.; №477) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоваскуляр аралашувлардан кейин юзага келиш мумкин бўлган асоратлар сонини минималлаштириш; амалиётдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат фаолиятига қайтариш; узоқ муддатли кузатув даврида асосий салбий юрак ҳодисалирини 11,1% дан 2% гача камайиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: томир ичи текширув усулларидан фойдаланиш ҳисобига 1 нафар беморда қайта амалиёт ўтказишдан 20 197 800 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) иқтисод қилинди (тажрибага кўра 11,1% беморларда қайта эндоваскуляр аралашувлар ўтказилади). Қайта эндоваскуляр аралашувлар даражаси 11,1% дан 2% гача камайган, 54 нафар бемордан қайта аралашувлар 6 нафардан 1 нафаргача камайтирилди, демак 1 нафар бемордан 20 197 800 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 100 989 000 сўмни ташкил этади (5 нафар бемор учун). Хулоса: томир ичи текширув усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 100 989 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди, шундан 60 593 400 сўм бюджет маблағлари, 40 395 600 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Томир ичи текшируви усулларидан фойдаланган ҳолда коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини стентлаш тактикасини оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.06.2023й.; №479 сонли хат юборилган;
коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларида асосий артерияни стенташдан сўнг, ён шохчада қон оқимининг фракцион захирасини аниқлаш қўшимча амалиётларни, жумладан баллон ангиопластикаси ва ундан кейин юзага келиши мумкин бўлган томир диссекцияси хавфини ва мажбурий стентлаш амалиётини олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (01.06.2023й.; №477) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоваскуляр амалиётлар вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва унинг натижасида мажбурий қўшимча аралашувлар частотасини камайтириш; эндоваскуляр амалиётлар техникасини такомиллаштириш; ангиография протоколига коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларида ён шохчада қон оқимининг фракцион захирасини ўлчашни киритилиши ён шохчанинг ангиопластикасини 48,7% га ва стенталаш частотасини 10,25% га қисқартирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: томир ичи текширув усулларидан фойдаланиш ҳисобига 1 нафар бемордан бифуркацион стенозларни эндоваскуляр даволаш вақтида қўшимча баллон ангиопластикаси учун 801 500 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра), мажбурий стентлаш амалиёти учун 2 300 000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) иқтисод қилинди. 39 нафар бемордан баллон ангиопластикаси 19 нафарида бажарилди, демак 1 нафар бемордан 801 500 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 16 030 000 сўмни ташкил этади (20 нафар бемор учун). 39 нафар бемордан стентлаш 4 нафарида бажарилди, демак 1 нафар бемордан 2 300 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 80 500 000 сўмни ташкил этади (35 нафар бемор учун). Хулоса: томир ичи текширув усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда қўшимча баллон ангиопластикаси учун 16 030 000 сўмни, иқтисод қилиш имконини бериб, шундан 9 618 000 сўм бюджет маблағлари, 6 412 000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар; мажбурий стентлаш амалиёти учун эса 1 йилда 80 500 000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 46 000 000 сўм бюджет маблағлари, 34 500 000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Томир ичи текшируви усулларидан фойдаланган ҳолда коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини стентлаш тактикасини оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.06.2023й.; №479 сонли хат юборилган;
коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларида эндоваскуляр амалиёт ўтказиш вақтида оптик когерент томографиядан фойдаланиш коронар артериянинг 3 ўлчамли тасвирини намойиш этади, бунда йўналтирувчи сим асосий қон томирдаги стентнинг проксимал ёки дистал катакчасидан ўтканлиги аниқланади, бу эса ўз навбатида ён шохчада адекват баллон ангиопластикаси ва стентлаш амалиётини бажариш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (01.06.2023й.; №477) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоваскуляр амалиётлар вақтида, яқин ва узоқ даврдаги муддатда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради ва амалиёт натижаларини такомиллаштиради; бифуркацион стенозларда томир ичи текширув усулларидан фойдаланиш амалиёт вақтидаги асоратларни 16,7% дан 4% га камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Эндоваскуляр амалиёт вақтида 1 нафар беморда юзага келган асоратларни бартараф этишга 3 101 500 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) сарфланди (тажрибага кўра 16,7% беморларда эндоваскуляр амалиёт вақтида асоратлар кузатилди). Томир ичи текширув усулларидан фойдаланиш ҳисобига асоратлар даражаси 16,7% дан 4% гача камайди, 54 нафар бемордан асоратлар 9 нафардан 2 нафаргача камайтирилди, демак 1 нафар бемордан 3 101 500 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 21 710 500 сўмни ташкил этади (7 нафар бемор учун). Хулоса: томир ичи текширув усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши амалиёт вақтидаги асоратлар юзага келишини камайтириб, 1 йилда 21 710 500 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 12 406 000 сўм бюджет маблағлари, 9 304 500 сўм бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Томир ичи текширув усулларидан фойдаланган ҳолда коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини стентлаш тактикасини оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.06.2023й.; №479 сонли хат юборилган.
коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини реваскуляризация қилишнинг турли усулларини қўллашда салбий оқибатларни башорат қилувчи омиллар аниқланди, бу эса стентнинг қониқарли ангиографик натижаси кўринган беморларда “номақбул имплантация” ни башоратлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оптик когерент томография ёрдамида стенташ амалиётидан кейинги олинган тасвирлар ёрдамида стентнинг “номақбул имплантация” мезонлари аниқланди ва баллон ангиопластикаси бажариш билан бартараф этилди, бу эса ўз навбатида натижаларни такомиллаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (01.06.2023й.; №477) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоваскуляр амалиётлардан узоқ даврдаги муддатда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар (томир тромбози, ўрнатилган стентларнинг торайиши) частотасини камайтириш; Оптик когерент томографиядан фойдаланиш стентлар диаметрини 18,9% га кенгайтириш имконини берди, бу эса узоқ муддатли даврда ўрнатилган стентларнинг қайта торайишини 9,25% дан 2% га камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оптик когерент томографиядан фойдаланиш 1 нафар бемор учун узоқ муддатли кузатув даврида юзага келган стент ичи торайиши сабабли қайта амалиёт ўтказишга кетадиган сарф-харажатлрни 15 097 000 сўмга (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) иқтисод қилди. Узоқ муддатли даврда юзага келган стент ичи торайишини 7% га камайтириб, 54 нафар бемордан 5 нафаридан 1 нафаргача камайтирилди, демак 1 нафар бемордан 15 097 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 60 388 000 сўмни ташкил этади (4 нафар бемор учун).  Хулоса: томир ичи текширув усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 60 388 000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 45 291 000 сўм бюджет маблағлари, 15 097 000 бюджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Томир ичи текширув усулларидан фойдаланган ҳолда коронар артерияларнинг бифуркацион стенозларини стентлаш тактикасини оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 01.06.2023й.; №479 сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish