Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешаев Азамат Аъзамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Билак суякларининг дистал охиридан синишларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини башорат қилишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2PhD/Tib968.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Асилова Саодат Убаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Мусохаджаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Новиков Константин Игоревич, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Билак суяклари дистал учидан синишларининг клиник ва иммунопатогенетик кечиш хусусиятларини инобатга олиб ташхислаш ва даволаш усулларига дифференсиал ёндашув орқали даво натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
билак суякларининг дистал охиридан синган беморларда жарроҳлик усулида даволашдан кейинги суяк битишини иммунонологик таҳлиллар асосида прогностик таҳлил қилишга асосланган;
билак суяклари дистал охиридан синишларини ташхислаш ва даволаш учун алгоритми асосида адекват даво тактикасини танлаш ва комплекс даволашни аниқлаш асосланган;
билак суяклари дистал охиридан синган беморларда суяк бўлакларини барқарор функсионал репозиция қилишда ёрдам берувчи қурилма ишлаб чиқилган бўлиб, бу қурилма суяк бўлакларини кам жароҳатли, қисқа муддатда ва осон остеосинтез қилишга ёрдам берган, билак кафт бўғими функсионал ҳолатининг эрта тикланишига имкон бериши аниқланган;
анъанавий жарроҳлик амалиётлари бажарилган билак суяклари дистал охиридан синган беморлар иммунологик таҳлил натижаларида IL-1β ва VEGFА нинг кескин ўсиши ва β FGF нинг пасайиши, яллиғланиш жараёни билан даволаниш суст бўлган беморларда ситокинлар натижаларининг мос келмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 30 март №23-z/016 сон хулосасига кўра: 
билак суякларининг дистал охиридан синишларини ташҳислаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш дастури таклиф этилган бўлиб, бу синишнинг табиати ва мураккаблигини тўлиқ аниқлашга, шунингдек рационал жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: билак суякларининг дистал охиридан синшларини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш ишлаб чиқилган дастур Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.02.2022 й.; №9) - ҳамда, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.02.2022 й.; № 12) – билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташҳислаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш дастуридан фойдаланиш, билак суякларининг дистал охиридан синишларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) билак суякларининг дистал охиридан синишларини ўткир даврида бемордаги жароҳатнинг эрта клиник белгилари ва рентгенологик текширув натижалари таҳлили асосида ушбу беморларни даволаш гуруҳларига саралаган ҳолда, улар учун энг самарали бўлган даво тактикаси танлаш орқали беморларда нотўғри даво тактикасини танлаш оқибатида қайта даволашни олдини олган ҳолда, яъни бошқа даволаниш усулидан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) билак суяклари дистал охиридан синган беморларни эрта даврида ташхислаш ва уни клиник таҳлил қилиш травматолог ва ортопедлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: билак суяклари дистал охиридан синган беморларни тахислаш ва самарали даво тактикасини танлаш дастури ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 280 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 95 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланши: “Билак суякларининг дистал охиридан синишларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини башорат қилишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари” мавзусидаги илмий янгиликарни бошқа соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2022 йил 28 ноябрдаги 04 № 7190 – сон хат юборилган.
ишлаб чиқилган ташхислаш ва даво тактикасини танлаш алгоритмига кўра, клиник текширув ва рентгенография, МСКТ маълумотлари тўплангандан сўнг, беморлардаги жароҳатнинг оғирлиги, хусусияти ва суяк бўлакларининг силжиш характерига кўра 4 турга бўлинди ва кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олган ҳолда уларни ҳар бири учун тегишли даво тактикасини қўллаган ҳолда, операциядан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, битиш жараёнини тезлаштирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: билак суякларининг дистал охиридан синшларини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш ишлаб чиқилган дастур Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.02.2022 й.; №9) - ҳамда, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.02.2022 й.; № 12) – билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: билак суяклари дистал охиридан синишларини даво тактикасини танлаш алгоритми орқали жароҳатнинг эрта даврида тўғри ташхислаш орқали даво тактикалари асоратларни камайишига 33(25%) эришилган; билак суяклари дистал охиридан  сининган беморлар бирламчи репозиция қилиш ва иммобилизация қилиш қонун қоидаларига (маҳаллий анестезия, бирламчи ёпиқ репозиция, гипсли боғлама билан иммобилизация) риоя қилган ҳолда, бир шифохонадан иккинчи бир шифохонага ўтказишда асоратларни олдини олишга эришилган; билак суяклари дистал охиридан синган беморлар биринчи 3 суткасида тўғри иммобилизация қилган ҳолда госпитализация қилиш (73.5%) натижасида даволаш сифати яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Билак суякларининг дистал учидан синишларини алгоритм асосида госпитализация қоидаларига амал қилган ҳолда даво тактикасини танлашда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 11 кундан 5 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 900 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 150.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 75 000 сўм дори воситалари сарфланган); Хулоса: билак суяклари дистал охиридан синишларни бўлган беморларни даволаш тактикасини танлашда ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларни бирламчи репозиция ва иммобилизация пайтида йўл қўйилган қатор камчиликлар натижасида  нотўғри репозиция 12(9%), кегайларнинг миграцияси 6(4.6%), каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 83 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланши: “Билак суякларининг дистал охиридан синишларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини башорат қилишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари” мавзусидаги илмий янгиликарни бошқа соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти  илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2022 йил 28 ноябрдаги 04 № 7190 – сон хат юборилган.
таклиф қилинган қурилмадан фойдаланиш самарадорлиги исботланган, бу билак суяклари дистал охиридан синишларида жарроҳлик амалиёти давомида суяк бўлакларини техник қийинчиликларсиз функсионал равишда репозиция қилиш ва билак-кафт бўғимини эрта фаоллашуви имконини берганлиги кўрсатиб берилган, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларга сабабчи омилларни камайтириш орқали стационар ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: билак суякларининг дистал охиридан синшларини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш ишлаб чиқилган дастур Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.02.2022 й.; №9) - ҳамда, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.02.2022 й.; № 12) – билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу таклиф қилинаётган усулда жарроҳлик амалиёти 63 нафар асосий гуруҳ беморларида бажарилди. Барча клиник ҳолатларда амалиёт вақтида, амалиётдан кейинги назорат даврларида асоратлар кузатилмади. Ишлаб чиқилган қурилма жарроҳлик амалиёти яхши сифатини оширади, конструксиянинг оддийлиги туфайли жарроҳлик амалиёти давомийлиги қисқаради. Қурилмани стерилизация қилиш одатий усулда, бошқа жарроҳлик инструментлари каби, яъни қуруқ иссиқли шкафда амалга оширилади. Қурилма фойдаланиши нуқтаи назаридан содда ва қўллашда қулай, ҳамда билак ва кафт суяклари синишларида ўчоқдан ташқари остеосинтези сифатини оширган, суяк ва юмшоқ тўқималар учун кам жароҳатли ҳисобланади. Травматологик амалиётида кенг миқёсда қўллашга тавсия этилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги ётоқ даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 7 кундан 4 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 690 минг сўмга камайтирган (ЎЗТОИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 230.000 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан травматология ва ортопедия бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: Билак суяклари дистал охиридан синишларини операциядан олдинги ва кейинги даврларда  асоратларга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 140 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 700 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланши: “Билак суякларининг дистал охиридан синишларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини башорат қилишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари” мавзусидаги илмий янгиликарни бошқа соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти  илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2022 йил 28 ноябрдаги 04 № 7190 – сон хат юборилган.
анъанавий жарроҳлик аралашуви усуллари бажарилган билак суякларининг дистал охиридан синган беморларда ситокинларнинг натижаларига мос равишда, IL-1β ва VEGF А кескин ўсиши ва βFGF пасайиши билан ажралиб туриши исботланган бўлиб унинг асосида беморлар синиқларини битишини тегишли жарроҳлик усулларига боғлиқ ҳолда башорат қилиш имконинини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: билак суякларининг дистал охиридан синшларини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш ишлаб чиқилган дастур Бухоро вилояти, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.02.2022 й.; №9) - ҳамда, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (16.02.2022 й.; № 12) – билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Билак суяклари дистал учидан синишларининг ўткир фазасида қон зардобидаги IL-1β ва VEGF А нинг мос равишда 2,92 ва 3,71 бараварга ишонарли даражада ошиши ва β FGF нинг 2,94 бараварга статистик жиҳатдан аҳамиятли пасайиши аниқланди ва ушбу ҳолат касаллик кечиши якуни истиқболини белгилаш учун характерли бўлди. С-реактив оқсилнинг назорат гуруҳига нисбатан 20,23 мартага ошиши яллиғланиш жараёни кечиш даражасини аниқлаш имконини берди. Ҳар учала ситокин ва С-реактив оқсил яллиғланиш жараёни ривожланиш даражасини аниқлаш имконини берувчи диагностик, даволаш самарадорлигини кўрсатувчи, касаллик якуни истиқболини белгиловчи прогностик мезонлар сифатида ҳам тавсия этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1) билак суяклари дистал охиридан синган беморлар ўткир даврида самарали ва безарар текширувлардан имммунологик текширув усули, беморлар  учун мутлако оғриқсиз усул бўлиб, иқтисодий жиҳатидан кам харажатли бўлишига хизмат қилади: беморлар жароҳатининг 3-, 6-, ва 11-кунлари переферик кон томиридан олинган қондан иммунологик таҳлил олиб борилди; суяк битишини башорат қилиш учун бошқа ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 24.5% каматириш имконини беради; 2) билак суяклари дистал охиридан синишларини жарроҳлик усулида битишини башорат қилиш учун қўлланилган иммунологик усул кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиши ҳисобига кўп харажатли текшурув усулларини талаб қилувчи бошқа диагностик  усулларини қўллаш сарф харажатларни камайтиради: иммунограмма ёрдамида билак суяклари дистал учидан синган беморлар суяк битиши учун энг оптимал жарроҳлик усули 130(100%) беморда башорат қилиниб ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; билак кафт бўғими синиғи 130(100%) беморда рентген остеоденситометрия усулини қўллашда вақтни ва харажатни тежаб, самарадорликни 87.6% га оширади. Хулоса: билак суяклари дистал учидан синган беморлар жарроҳлик усулари натижаларини башорат қилиш учун юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 63 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 14 490 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 528 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланши: “Билак суякларининг дистал охиридан синишларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини башорат қилишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари” мавзусидаги илмий янгиликарни бошқа соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан 2022 йил 28 ноябрдаги 04 № 7190 – сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish