Sayt test rejimida ishlamoqda

Икромов Муҳаммад-Анасхон Хакимжон ўғлининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш (“Муҳандислик компютер графикаси” фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Пед2167.
Илмий раҳбар: Гулямов Комилжон Махмудович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Пед.76.02.  
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Асқарали Пайғамович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим; Камолов Баходир Асомович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг бадиий ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг касбий график фаолиятининг амалий кўринишлари (лойиҳалаш, конструксиялаш) ва компонентлари (дифференциал, коммуникатив, интеллектуал, мослашувчан) мазмуни динамик виртуал моделлаштириш ҳамда 3Д чоп этиш технологияларни мақсадли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
“Муҳандислик компютер графикаси” таълимига интегратив ёндашув асосида талабаларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг мавжуд дидактик имкониятлари “Аcтиве леарнинг” (фаол таълим) муҳитини яратиш ва виртуал лабораторияда маҳсулотни реализация қилиш кўринишидаги рақамли фаолият имитацияси ёрдамида лойиҳалаштиришнинг педагогик ва рақамли воситаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели мазмуни “Артефаcт-генератед леарнинг” (артефактларни яратиш учун рақамли воситалардан фойдаланиш), “Cасе студй”, “Блендед леарнинг”, “Cлассиc cоупле стратегй” таълим методларини узлюксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ўқув машғулотларига динамик 3Д моделлаштиришни интеграциялаш асосида талабаларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини шаклланганлик даражалари (репродуктив, продуктив, илмий изланишли, креатив, профессионалисм)ни ташхислаш мазмуни, аниқлаш мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, объектив баҳолаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг касбий график фаолиятининг амалий кўринишлари ва компонентлари  мазмуни динамик виртуал моделлаштириш ҳамда 3Д чоп этиш технологиялари асосида такомиллаштиришга доир таклив ва тавсияларидан Тасвирий санъат ва муҳандислик графукаси йўналиши талабалари учун “Муҳандислик компютер графикаси” фанидан ўқув қўлланма тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами - 388-095) Натижада, Натижадан таълим жараёнида фойдаланиш, таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг рақамли ва технологик компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
“Муҳандислик компютер графикаси” таълимига интегратив ёндашув асосида талабаларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг мавжуд дидактик имкониятлари “Аcтиве леарнинг” муҳитини яратиш ва виртуал лабораторияда маҳсулотни реализация қилиш кўринишидаги рақамли фаолият имитацияси ёрдамида лойиҳалаштиришнинг педагогик ва рақамли воситаларини аниқлаштирилган ва талабаларининг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг педагогик мазмуни “Артефаcт-генератед леарнинг”, “Cасе студй”, “Блендед леарнинг”, “Cлассиc cоупле стратегй” таълим методларини узлюксизлик, тизимлилик, инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида қўллаш орқали 
такомиллаштиришга доир таклив ва тавсияларидан Тасвирий санъат ва муҳандислик графукаси йўналиши талабалари учун “Муҳандислик компютер графикаси” фанидан ўқув қўлланма тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами - 388-095) Натижада, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкони оширилган;
Ўқув машғулотларига динамик 3Д моделлаштиришни интеграциялаш асосида талабаларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини шаклланганлик даражалари (репродуктив, продуктив, илмий изланишли, креатив, профессионалисм)ни  ташхислаш мазмуни, аниқлаш мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда объектив баҳолаш тизими такомиллаштиришга оид амалий таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган 2019-2021-йилларга мўлжалланган И-ОТ-2019-8-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 25-январдаги маълумотномаси). Натижада “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларининг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкони оширилган;
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish