Sayt test rejimida ishlamoqda

Байжонов Фурқат Бахрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилада гендер маданиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асослари», 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Пед3299.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Пед/С.127.01. 
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Феруза Усмановна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада гендер маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада шахслараро муносабатларда гендер стереотипларни «гендер муносабатларни барқарорлаштириш» технологияси орқали фарзандларда «гендер маданият», «гендерга оид табиий хусусият», «шахснинг тенг имкониятлари» каби омилларни сиблинг муносабатларида намоён бўлиши далилланган;
оилаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг  ижтимоий-педагогик 
шарт-шароитларига кўра, «педагогик вазиятлар», «авлодларни маънавий тажрибаси» ва «либерал феминистик» методлар ёрдамида ўсмирларни тасаввуридаги гендер ролларни тўғри шакллантириш асосланган;
миллий-этник, синфий стереотипларда  «гендер паритети» ва «гендер асимметрия» тушунчасини сақланиши,  гендер парадигма  асосида инсон хулқ-атворини бузилиши, когнитив жараёнларда шахснинг тенг имкониятлари ҳақидаги тасаввурларга антипатияни пайдо бўлишига асос бўлиши аниқланган; 
оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигида «гендер интеграция», «қадриятлар сандиғи» ва «тарбияси» технологиялари орқали «фарзанд-ўқувчи» тизими асосида ёшларни мотивацион ва когнитив фаолиятида гендер маданиятни ривожланиши  исботланган.  
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Оилада гендер маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизмларини тадқиқ этиш бўйича олинган тадқиқот натижалари:
оилада шахслараро муносабатларда гендер стереотипларни «гендер муносабатларни барқарорлаштириш» технологияси орқали фарзандларда «гендер маданият», «гендерга оид табиий хусусият», «шахснинг тенг имкониятлари» каби омилларни сиблинг муносабатларида намоён бўлиши далилланганлигига оид амалий таклиф ва тавсиялари «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини йиллик режасининг «Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган консепсияларни, комплекс, мақсадли дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш» номли  бандига киритилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 16 декабрдаги 01-09/1242Б-сон маълумотномаси). Натижада, гендер маданиятни шаклланиши оилалар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган ва самарали натижаларга эришилган.
оилаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг  ижтимоий-педагогик 
шарт-шароитларига кўра, «педагогик вазиятлар», «авлодларни маънавий тажрибаси» ва «либерал феминистик» методлар ёрдамида ўсмирларни тасаввуридаги гендер ролларни тўғри шакллантириш асосланганлигига доир янгилиги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини йиллик режасининг «Оила институтини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида манзилли аниқлаш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш» номли бандини ижросини бажарилишида фойдаланилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 16 декабрдаги 01-09/1242Б-сон маълумотномаси). Натижада, оилаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг  ижтимоий-педагогик шарт-шароитларига кўра қўлланилган методлар орқали самарали натижаларга эришилган.
миллий-этник, синфий стереотипларда  «гендер паритети» ва «гендер асимметрия» тушунчасини сақланиши,  гендер парадигма  асосида инсон хулқ-атворини бузилиши, когнитив жараёнларда шахснинг тенг имкониятлари ҳақидаги тасаввурларга антипатияни пайдо бўлишига асос бўлиши аниқланганлигига оид янгилиги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини йиллик режасининг «Оила институтини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида манзилли аниқлаш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш» номли бандига киритилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 16 декабрдаги 01-09/1242Б-сон маълумотномаси). Натижада, оила институтини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган 
илмий-методик узвийликни янги даражага кўтариш каби самарали кўрсатгичларга эришилган.
оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигида «гендер интеграция», «қадриятлар сандиғи» ва «тарбияси» технологиялари орқали «фарзанд-ўқувчи» тизими асосида ёшларни мотивацион ва когнитив фаолиятида гендер маданиятни ривожланиши  исботланганлигига оид таклифи  «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини йиллик режасининг «Оила институтини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида манзилли аниқлаш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш» номли бандини ижросини бажарилишида фойдаланилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 16 декабрдаги 01-09/1242Б-сон маълумотномаси). Натижада, оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги орқали фарзанд-ўқитувчи тизимини амалиётга жорий этиш, уларни амалиётда қўллай олиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish