Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Боходир Билолжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилада ўсмир ёшидаги болаларнинг ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантириш», 13.00.09 - Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Пед2140.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги, PhD.21/30.10.2021.Пед/С.127.01.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада ўсмир ёшидаги болаларнинг ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада ўсмир ёшидаги болаларнинг ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари яқин катталар воситасида шахслараро муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш, социумнинг салбий таъсирини минималлаштириш, мақсадли ва воситали қадриятларнинг интерналлашув даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
оилада ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришга доир ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этиш жараёнлари ота-оналар учун модулли тренинг дастурлари асосида андрагогик таълимни мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
оилада ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантириш моделининг амалий компоненти миллий тарбия ва маънавий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган инновацион ижтимоий-педагогик иш шаклларининг репродуктивлиги валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологиялари сўздан фойдалаш, оғзаки бўлмаган даражада созлаш, реклама, “лангар”, ишончли муносабатлар, СМАРТЕФ, имижиниринг, мантиқий даражалар билан ишлаш каби ижтимоий-педагогик техникаларнинг адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Оилада ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
оилада ўсмир ёшидаги болаларнинг ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари яқин катталар воситасида шахслараро муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш, социумнинг салбий таъсирини минималлаштириш, мақсадли ва воситали қадриятларнинг интерналлашув даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар режасининг 89-банди ижросини таъминлаш мақсадида  оилаларнинг бахтлилик даражаси индикаторларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 2-ноябрдаги 305-02-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришда оиланинг ўрни ва ролини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
оилада ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришга доир ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этиш жараёнларини ота-оналар учун модулли тренинг дастурлари асосида андрагогик таълимни мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида бажарилган ЖҲБЛ-21 “Гендер ёндашув асосида ёшларни касбга йўналтиришнинг назарий методологик жиҳатлари”  мавзусидаги илмий лойиҳанинг ўқувчи-ёшларни касбга йўналтиришда маҳалла, оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигини ташкил этишнинг назарий ва амалий шарт-шароитларини аниқлаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 2-ноябрдаги 305-02-сон маълумотномаси). Натижада, ота-оналарнинг ўсмир ёшидаги болаларни педагогик назорат қилиш ва бўш вақтини самарали ташкил этиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
оилада ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантириш моделининг амалий компонентини миллий тарбия ва маънавий компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган инновацион ижтимоий-педагогик иш шаклларининг репродуктивлиги валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида бажарилган ЖҲБЛ-92 “Мигрант оила фарзандларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий лойиҳанинг мигрант оила фарзандларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича услубий қўлланма яратиш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 2-ноябрдаги 305-02-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшидаги болаларнинг ижтимоийлашувини таъминлашда инновацион ижтимоий-педагогик иш шаклларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўсмир ёшидаги болаларда ҳушёрлик ва огоҳлик фазилатларини ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологияларини сўздан фойдалаш, оғзаки бўлмаган даражада созлаш, реклама, “лангар”, ишончли муносабатлар, СМАРТЕФ, имижиниринг, мантиқий даражалар билан ишлаш каби ижтимоий-педагогик техникаларнинг адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Республика таълим марказининг ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда ҳар бир бола учун сифатли таълимни таъминлаш бўйича кўрсатмалар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 4-майдаги 01/11-02/2-304-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби сифатли таълим муҳитини яратишнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish