Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Наргиза Улуғбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги асосида ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш», 13.00.09 - Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.PhD/Пед2696.
Илмий раҳбар: Мухсиева Азиза Шамситдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2021.Пед/С.127.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Гулсанам Нематовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги асосида ўқувчи-қизларинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила-маҳалла-таълим тизими ҳамкорлигида қизларда «когнитив», «конатив», «хулқий» омилларни «ижтимоий фаолликни ривожлантириш» технологияси орқали коррексиялаш натижасида уларда ижтимоий фаолликни ривожланиши аниқланган;
ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик омилларини (ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, фаол фуқаролик компетенсияси, ижтимоий бурч ва маъсулият) диагностика қилиниши натижасида, «ташкилий компонент» ва «аналитик-натижавий компонент»лар ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантирувчи омил эканлиги исботланган;
«ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш» модели орқали ўқувчи-қизларда  стартегик ташхислаш, рефлексивлик, ихтиёрийлик, умумий манфаатдорлик, эмпатия, биргаликда ҳаракат каби ҳаётга самарали мослашувчанликнинг оила-маҳалла-таълим тизими негизида такомиллаштирилган;
ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришнинг «эвент» «витаген» технологиялари асосида мақсадли, амалий, рефлексив ва қадриятли омилларни педагогик жараёнларга қўллаш орқали «ўқувчи-қизлар ижтимоий фаоллигини ривожлантириш»  модели ижтимоий фаолликга оид индикаторларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги асосида ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришга  доир тадқиқот натижалари асосида:
оила-маҳалла-таълим тизими ҳамкорлигида қизларда «когнитив», «конатив», «хулқий» омилларни «ижтимоий фаолликни ривожлантириш» технологияси орқали коррексиялаш натижасида уларда ижтимоий фаолликни ривожланиши аниқланганлигига оид таклифи Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» ДУК қошидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалида тадқиқот мавзуси бўйича «Очиқ дарс» кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган («Ўзбекистон телерадиоканали» ДУКнинг 2021 йил 16 июндаги 02-10-1013-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик омилларини (ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, фаол фуқаролик компетенсияси, ижтимоий бурч ва маъсулият) диагностика қилиниши натижасида, «ташкилий компонент» ва «аналитик-натижавий компонент» лар ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантирувчи омил эканлиги исботланганлигига доир янгилиги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтида  «Хотин-қизларнинг радикаллашуви, уларнинг ёт ғоялар ва мутаассибликка берилишининг олдини олиш масалалари» мавзусида ўтказилган семинарларда амалий таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 2023 йил 11 февралдаги 01-09/1311-сон маълумотномаси). Натижада қизларни ижтимоий фаоллигини ривожлантириш самарадорлигини амалга ошириш меҳанизмлари такомиллаштирилган;
«ижтимоий компетенсияларни ривожлантириш» модели орқали ўқувчи-қизларда  стартегик ташхислаш, рефлексивлик, ихтиёрийлик, умумий манфаатдорлик, эмпатия, биргаликда ҳаракат каби ҳаётга самарали мослашувчанликнинг оила-маҳалла-таълим тизими негизида такомиллаш тирилганлигига оид таклифлари Республика таълим марказининг «таълимда гендер тенглик»модулига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2023 йил 6 февралдаги 01/11-01/2-62-сон маълумотномаси). Натижада таълим сифатини оширишда ва таълимда гендер тенгликни таъминлашда услубий таъминотга эга бўлган;
ўқувчи-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришнинг «эвент» «витаген» технологиялари асосида мақсадли, амалий, рефлексив ва қадриятли омилларни педагогик жараёнларга қўллаш орқали «ўқувчи-қизлар ижтимоий фаоллигини ривожлантириш»  модели ижтимоий фаолликга оид индикаторларни аниқлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид тадқиқот натижаси «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтида «Хотин-қизларнинг радикаллашуви, уларнинг ёт ғоялар ва мутаассибликка берилишининг олдини олиш масалалари» мавзусида ўтказилган семинарларда амалий таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 2023-йил 11-февралдаги 01-09/1311-сон маълумотномаси). Натижада қизларни ижтимоий фаоллигини ривожлантириш самарадорлигини амалга ошириш меҳанизмлари такомиллаштирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish