Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажибоев Элмурод Махмуджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мусиқа таълими).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4188.
Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Илёсович, педегогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Қирғизов Имямин, педегогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, Асқарова Ўғилой педегогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педегогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. умумтаълим мактаблари ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик хусусиятлари мусиқий асарларга қизиқиш, идрок этиш ва қадриятли муносабатни шакллантириш каби компонентларни компетенсиявий ёндашув билан вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича мантиқий тузилмаси интегративлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
интерактив дастурий воситалар орқали ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда “Мусиқий таълимда инновацион ёндашув” электрон дарслиги билан ишлашда мусиқий дизайн виртуал студиясининг дидактик имкониятларини инвариантли тартибда кенгайтириб бориш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришнинг арт-технологияга асосланган мусиқа, имаго, кинези, библио, фототерапия йўналишлари театрлаштирилган, психодрама, имитацион моделлаштириш, сиртқи саёҳат каби ностандарт дарсларни фолклор art-Pedagogika билан интернал уйғунлигини fonoPediklik даражасини фаоллаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришда “Болалар учун миллий мусиқа сабоқлари”, “Миллий мусиқа кичик академияси”, “Мусиқий эрудит” каби дарсдан ташқари инновацион иш шаклларини икки босқичли (мусиқий билимларни шакллантириш ва миллий мусиқа тинглашга қизиқиш) кўринишда лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантириш технологияси бўйича илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик хусусиятларни мусиқий асарларга қизиқиш, идрок этиш ва қадриятли муносабатни шакллантириш каби компонентларни компетенсиявий ёндашув билан вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича мантиқий тузилмаси интегративлигини қатъий белгилашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактаблари учун “Мусиқа” фанидан Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1898 рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг миллий мусиқага доир билимларини кенгайтиришга хизмат қилган;
интерактив дастурий воситалар орқали ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда “Мусиқий таълимда инновацион ёндашув” электрон дарслиги билан ишлашда мусиқий дизайн виртуал студиясининг дидактик имкониятларини инвариантли тартибда кенгайтириб бориш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактаблари учун “Мусиқа” фанидан дарслик ва ўқитувчи қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1898 рақамли маълумотномаси). Натижада, Мусиқа фанининг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларида миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришнинг арт-технологияга асосланган мусиқа, имаго, кинези, библио, фототерапия йўналишлари театрлаштирилган, психодрама, имитацион моделлаштириш, сиртқи саёҳат каби ностандарт дарсларни фолклор art-Pedagogika билан интернал уйғунлигини fonoPediklik даражасини фаоллаштиришга доир таклифлардан умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфлари учун “Мусиқа” машқ дафтарларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1898 рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришда арттехнологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришда “Болалар учун миллий мусиқа сабоқлари”, “Миллий мусиқа кичик академияси”, “Мусиқий эрудит” каби дарсдан ташқари инновацион иш шаклларини икки босқичли кўринишда лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор Pedагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023 йил 28 январдаги 04/41-403 сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий мусиқа тинглаш кўникмаларини ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланишга имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish