Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқонов Азиз Тошпўлотовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясининг маҳаллий даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2531
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро вилоят кўп тармоқли маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01. 
Расмий оппонентлар: Гуламов Олимжон Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори; Левчик Евгений Юревич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет билан касалланган беморларда, жарохат жараёнига маҳаллий таъсирнинг патогенетик жиҳатдан асосланган усулларини танлашга ёндашувларни оптималлаштириш орқали тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жароҳат инфекцияси тажрибавий моделлари бўлган ҳайвонларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонлари сифатида муҳим ўрни аниқланган;
қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштириши исботланган;
қандли диабет фонида тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини оптимал маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган  усули асосида даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонларини асослаб берган, операциядан кейинги асоратларни башорат қилишда самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг                                                       2023 йил  17 апрелдаги №23-z/022 сон хулосасига кўра: 
жароҳат инфекцияси тажрибавий моделлари бўлган ҳайвонларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларидан фойдаланиш, яллиғланиш жараёнининг генерализацияланишининг ривожланишини ташҳислаш ва жароҳат  инфекциясини даволаш усулини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й.; №5/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й.; № 12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларидан фойдаланиш, жароҳат инфекцияси бўлган қандли диабет билан оғриган беморларни даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жароҳат инфекцияси тажрибавий моделлари бўлган ҳайвонларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларидан фойдаланиш, беморларни даволаш амалиётида вужудга келиши мумкин бўлган яллиғланиш жараёнининг генерализацияланишининг ривожланишини ташҳислаш ва жароҳат инфекциясини даволаш усулини оптималлаштириш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 675 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: жароҳат инфекцияси тажрибавий моделлари бўлган ҳайвонларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларини ишлаб чиқилишининг беморларни даволаш амалиётига жорий этилиши комплекс жарроҳлик усулида даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 675 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясининг маҳаллий даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 23 ноябрдаги 04/6909-сон хат юборилган.
қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули патологик жараённинг кечишини объективлаштириши ҳисобига жароҳат инфекцияси жараённинг оғирлиги ва унинг оқибатларининг прогностик эҳтимолини инобатга олган ҳолда маҳаллий даволаш усулини танлашга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й.; №5/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й.; № 12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштириши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштириши усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 510 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштиришининг таклиф қилинган усули, беморларнинг нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясининг маҳаллий даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 23 ноябрдаги 04/6909-сон хат юборилган.
қандли диабет билан касалланган беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат  инфекциясини маҳаллий даволаш учун ишлаб чиқилган янги даволаш-ташҳисот алгоритмининг жорий этилиши яхши ва қониқарли даволаш натижаларини кўпайтириши, даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлган ҳолатлар сонини камайтириши ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й.; №5/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й.; № 12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет фонида тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини оптимал маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган  усули асосида даволаш алгоритмини қўлланилиши, мазкур касалликга чалинган беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини оширилиши натижасида уларнинг реабилитатсияси ва меҳнат қилиш фаолиятининг тикланиш муддатлари тезлаштирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  қандли диабет фонида тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини оптимал маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган  усули асосида ишлаб чиқилган алгоритмнинг амалиётда қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 675 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қандли диабет фонида тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини оптимал маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган  усули асосида даволаш алгоритмини қўлланилиши, комплекс даволаниш самарадорлигини ошириш олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясининг маҳаллий даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 23 ноябрдаги 04/6909-сон хат юборилган.
ишлаб чиқилган услубнинг ишонарлилиги синовларнинг сезгирлиги ва спесификлиги усуллари билан исботланган, улар тажрибавий моделда жароҳат босқичларини қуйидагича белгилайди: яллиғланиш жараёнининг фаоллашуви ва генерализацияланиши босқичи, 75% ҳолларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми ривожланиш эҳтимоли билан; жарохатнинг тозаланиш босқичи ва регенератив жараёнларнинг бошланиши, 50% ҳолларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми ривожланиш эҳтимоли билан; эпителизатсия ва жарохатнинг чандиқлари бошланиши билан фаол регенератив жараёнларнинг босқичи, 25% дан кам ҳолларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми ривожланиш эҳтимоли билан. Мазкур башоратлар мезонларидан фойдаланиш, қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясининг маҳаллий даволаш усулларини такомиллаштириш орқалигина даволаш натижадорлигига эришиш мумкинлиги исботлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й.; №5/1) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й.; № 12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига ёндашиб ўтказилган  таҳлиллар тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонларини асослаб бериб, даволаш жараёнида ривожланиш эҳтимоли бўлган асоратларни башорат қилиш имкониятини бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига ёндашиб ўтказилган  таҳлиллар натижалари, тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спесификлиги мезонларини асослаб берган, бу ўз навбатида операциядан кейинги асоратларни башорат қилишда янада самарали натижадорликка эришишга кўмаклашган. Маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган  усули асосида ишлаб чиқилган алгоритмнинг амалиётда қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 675 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жарохат инфекциясини маҳаллий даволаш учун ишлаб чиқилган янги даволаш-ташҳисот алгоритмидан фойдаланиш яхши ва қониқарли даволаш натижаларини мос равишда 20,5% ва 35,8% га ошириш имконини берган. Шунингдек, қониқарсиз даволаниш натижалари кузатилган ҳолатлар сони 28,1% га камайди ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларни олди олинган. янги даволаш-ташҳисот алгоритмидан фойдаланиш 128 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 86 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 47 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясининг маҳаллий даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 23 ноябрдаги 04/6909-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish