Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафакулов Ишназар Бойназаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин бўшлиғининг қўшма шикастланишларида диагностика ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Tib206.
Илмий раҳбар: Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01. 
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Эфимович тиббиёт фанлари доктори, Жуничи Сакамото тиббиёт фанлари доктори, профессор, Баймаков Сайфиддин Рисбаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Cha University (Жанубий Корея)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорин бўшлиғи аъзоларининг қўшма травмада шикастланишини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини шикастланишнинг оғирлигига қараб янги диагностика усуллари ва рационал жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қорин бўшлиғи аъзолари ва ретроперитонеал соҳанинг шикастланишлари учун такомиллаштирилган даволаш тактикаларидан фойдаланиш самарадорлиги исботланган; 
қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ жароҳатларида "damage control" тушунчасида лапароскопиянинг роли ва ўрни аниқланган;
жигар ва ошқозон ости бези шикастланишлари учун такомиллаштирилган тактикадан фойдаланиш учун кўрсатмалар асосланган;
қорин ичи босими мониторинги маълумотлари асосида қорин бўшлиғи аъзоларининг қўшма  шикастланиши бўлган беморларда қорин бўшлиғини декомпрессия қилиш учун кўрсатмалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 25 майдаги №6 сон хулосаси асосида:
қорин бўшлиғи аъзолари ва ретроперитонеал соҳанинг шикастланишлари учун такомиллаштирилган даволаш тактикаларидан фойдаланиш  ҳисобига  операциядан олдинги ва кейинги даврларда кузатиладиган асоратларни ва  ўлим сабабларига олиб келадиган омилларни инобатга олган холда операциясиз шифо жараёнини тезлаштириш ва ётоқ кунини қисқартириши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Андижон филиали бўйича буйруқ (16.01.2020 й.: №3/1), Жиззах филиали бўйича буйруқ (24.03.2020 й.: № 6/2) ҳамда  Қашқадарё филиали бўйича буйруқ (14.05.2020 й.: №9/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғи аъзолари ва ретроперитонеал соҳанинг шикастланишлари учун такомиллаштирилган даволаш тактикаларидан фойдаланиш усулини қўлланилиши  қорин бўшлиғи ва ретроперитонеал соҳани жароҳатланишини ташҳислаш ва эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини беради, бу ўз навбатида даволашни ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 570 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 190.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди. Хулоса:қорин бўшлиғи аъзолари ва ретроперитонеал соҳанинг шикастланишлари учун такомиллаштирилган даволаш тактикаларидан фойдаланиш самарадорлиги усулининг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 610 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин бўшлиғининг қўшма шикастланишларида диагностика ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори  томонидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сон хат юборилган.
қорин бўшлиғи органларининг ёпиқ жароҳатларида "damage control" тушунчасида лапароскопиянинг роли ва ўрни аниқланган янги даволаш-ташҳислаш алгоритмининг жорий этилиши яхши ва қониқарли даволаш натижаларини кўпайтириши, даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлган ҳолатлар сонини камайтириши ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Андижон филиали бўйича буйруқ (16.01.2020 й.: №3/1), Жиззах филиали бўйича буйруқ (24.03.2020 й.: № 6/2) ҳамда  Қашқадарё филиали бўйича буйруқ (14.05.2020 й.: №9/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ жароҳатларида "damage control" тушунчасида лапароскопиянинг роли ва ўрни аниқланган усулини қўлланилиши,мазкур касаллик билан огриган беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини оширилиши натижасида уларнинг реабилитацияси ва меҳнат қилиш фаолиятининг тикланиш муддатларини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ жароҳатларида "damage control" тушунчасида лапароскопиянинг роли ва ўрни аниқланган усули асосида ишлаб чиқилган алгоритмнинг амалиётда қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 610 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса:қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ жароҳатларида "damage control" тушунчасида лапароскопиянинг роли ва ўрни аниқланган усули асосида даволаш алгоритмини қўлланилиши, комплекс даволаниш самарадорлигини ошириб олиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин бўшлиғининг қўшма шикастланишларида диагностика ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори  томонидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сон хат юборилган.
жигар ва ошқозон ости бези шикастланишлари учун такомиллаштирилган тактикадан фойдаланиш учун кўрсатмалар асосланган янги даволаш-ташҳислаш алгоритмининг жорий этилиши яхши ва қониқарли даволаш натижаларини кўпайтириши, даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлган ҳолатлар сонини камайтириши ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Андижон филиали бўйича буйруқ (16.01.2020 й.: №3/1), Жиззах филиали бўйича буйруқ (24.03.2020 й.: № 6/2) ҳамда  Қашқадарё филиали бўйича буйруқ (14.05.2020 й.: №9/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар ва ошқозон ости бези шикастланишлари учун такомиллаштирилган тактикадан фойдаланиш учун кўрсатмалар асосланган усулини қўлланилиши, эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашни ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган ва ўлим ҳолатларига олиб келувчи омилларни олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  жигар ва ошқозон ости бези шикастланишлари учун такомиллаштирилган тактикадан фойдаланиш учун кўрсатмалар асосланган усулини қўллаш          учун ишлаб чиқилган даволаш алгоритмидан фойдаланиш яхши ва қониқарли даволаш натижаларини мос равишда 22,6% ва 37,3% га ошириш имконини берди. Хулоса: жигар ва ошқозон ости бези шикастланишлари учун такомиллаштирилган тактикадан фойдаланиш учун кўрсатмалар асосланган   усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 610 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин бўшлиғининг қўшма шикастланишларида диагностика ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори  томонидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сон хат юборилган
қорин ичи босими мониторинги маълумотлари асосида қорин бўшлиғи аъзоларининг қўшма шикастланиши бўлган беморларда қорин бўшлиғини декомпрессия қилиш учун кўрсатмалар ҳисобига  яхши ва қониқарли даволаш натижаларини кўпайтириши, даволаш натижаларининг қониқарсиз бўлган ҳолатлар сонини камайтириши ва беморларнинг асосий гуруҳида ўлимга олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Андижон филиали бўйича буйруқ (16.01.2020 й.: №3/1), Жиззах филиали бўйича буйруқ (24.03.2020 й.: № 6/2) ҳамда  Қашқадарё филиали бўйича буйруқ (14.05.2020 й.: №9/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин ичи босими мониторинги маълумотлари асосида қорин бўшлиғи аъзоларининг қўшма  шикастланиши бўлган беморларда қорин бўшлиғини декомпрессия қилиш учун кўрсатмалардан фойдаланиш хар хил асоратларни ва полиорган етишмовчилигини олдини олиш орқали ижобий натижаларга эришилди  ҳамда даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 570 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 190.000 сўмни ташкил қилади) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: қорин ичи босими мониторинги маълумотлари асосида қорин бўшлиғи аъзоларининг қўшма  шикастланиши бўлган беморларда қорин бўшлиғини декомпрессия қилиш учун кўрсатмалардан фойдаланиш 270  нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 164 700 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 72 900 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин бўшлиғининг қўшма шикастланишларида диагностика ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори  томонидан 2022 йил 9 сентябрдаги 1416-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish