Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимханов Бехзод Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўсатдан юрак - ўлим хавфи юкори бўлган беморларни профилактика килиш, ташхис кўйиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1029.
Илмий раҳбар: Алимов Данияр Анварович тиббиёт фанлари доктори, профессор, ангиография илмий булим рахбари.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Аляви Бахромхон Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухаммедова Барно Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон-томир институти (Россия Федерацияси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: 
электрокардиостимуляторни имплантация қилиш техникасини эрта қўллаш ва такомиллаштириш орқали ҳаёт учун хавфли брадяритмияларни даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тўсатдан юрак ўлими (ТЮЎ) юқори хавфи билан атриовентрикуляр блокадаси ва уларнинг синкопал ҳолатидаги беморларни ташхислаш ва қиёсий ташхислаш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларининг тактикаси ишлаб чиқилган;
Миокардни вақтинча стимуляция қилиш учун ўнг қоринчага электрод ўрнатишнинг тавсия этилган усули 99,7% муваффақият даражасига эгалиги исботланган; у соддалиги ва хавфсизлиги, қиммат ангиографик ускуналарни талаб қилмасдан ҳар қандай касалхонада реанимация ва интенсив терапия бўлими шароитида рентген назоратисиз юрак монитори ёрдамида амалга оширилиши асосланган;
тўстадан юрак ўлимида янги таклиф этилган периферик латерал тери ости венаси (vena cephalica) орқали иккита электрод ўтказиш усулидан фойдаланиш клиник амалиётга татбиқ этилиши магистрал ўмров ости венани катетерлашда мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиши асосланган;
Ўмров ости венасини пункцияси оғир сколиоз ва/ёки кифоз бор беморларда кийинчилик туғдиришини хисобга олиб, “RoadMap” (йўл харитаси) иловаси ёрдамида контрастлаш билан бажариш самардорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 26 майдаги 4-сон хулосаси асосида:
ҳаёт учун хавфли брадиаритмия билан асоратланган ўткир миокард инфаркти (ЎМИ) клиник курсининг хусусиятларини ва унинг ривожланишининг асосий хавф омилларини аниқлашни ҳисобига электрокардиостимуляторни эрта хавфсиз имплантация қилиш имконини беради, Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Жиззах филиалларида амалиётга тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлигининг 12.08.2021 йилдаги 8н-з/736-сонли хулосаси) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • таклиф этилган усул ТЮЎ юқори хавфи билан АВ блокадаси ва уларнинг синкопал ҳолатидаги беморларни эрта ташхислайди ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларининг ишлаб чиқилган тактикаси ушбу тоифадаги беморларни даволаш натижаларини яхшилайди юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • минимал инвазив аралашувдан кейинги реабилитация сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун 2 606 526 сўм шифохонада жонлантириш бўлимида ўртача 5 кунга қисқаргани ҳисобига иқтисод қилинди; юрак ритмини тезлаштирувчи воситалар юбориш зарурати бўлмади; гемодинамика турғунлашди беморнинг шифохонада қолиш муддати 4-5 кунга кискарди. Хулоса: таклиф этилган алгоритм шифохонада жонлантириш бўлимида ўртача 5 кунга қисқаргани ҳисобига 1 нафар бемор учун 2 606 526 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  «Тўсатдан юрак - ўлим хавфи юкори бўлган беморларни профилактика килиш, ташхис кўйиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2021 йил 25 ноябрдаги 02-02/2459-сонли хат юборилган.
ҳаёт учун хавфли аритмия ва юрак ўтказувчанлиги бўлган беморларга ЭКС имплантациясининг техник қийинчиликларини таҳлил қилиш асосида биринчи марта янги техникалар ишлаб чиқилган ва хусусан, брадикардиянинг ҳаёт учун хавфли шакллари бўлган беморларда юракни вақтинча қўзғатиш учун ўнг қоринчага электрод қўйиш техникаси амалга оширилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Жиззах филиалларида амалиетга тадбик этилди (Ўзбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлигининг 12.08.2021 декабрдаги 8н-з/736-сонли хулосаси) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • тўсатдан юрак ўлимида таклиф этилган тезкор вақтинча қўзғатувчи электродни ўнг қоринчага ўрнатиш усули юрак монитори ёрдамида ҳар қандай тиббий шароитда қўлланиш имконини беради; • шошилинч ёрдам курсатишда таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш тусатдан юрак улими хавфи юкори булган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар бемор учун миокардни вақтинча стимуляция қилиш учун ўнг қоринчага электрод ўрнатишида ангиографик ускуналарни талаб қилмаганлиги ҳисобига ўртача 5.725.000.000 сўмни иқтисод қилишга имкон берган. Хулоса: таклиф этилаётган усул ЎКС фонида содир бўлган тўлиқ АВ блокадаси бўлган беморларда миокардни вақтинча электр стимуляциясининг энг мақбул нуқтаси орқали ўрнатилиши 99,7 % муваффақият даражасига эга бўлиб, 1 нафар бемор учун миокардни вақтинча стимуляция қилиш учун ўнг қоринчага электрод ўрнатишида ангиографик ускуналарни талаб қилмаганлиги ҳисобига ўртача 5.725.000.000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тўсатдан юрак - ўлим хавфи юкори бўлган беморларни профилактика килиш, ташхис кўйиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2021 йил 25 ноябрдаги 02-02/2459-сонли хат юборилган.
қўлланган ташҳислаш тактикаси беморларда амалиётдан олдинги тайёрланишни, инотроп терапияда заруратсизлиги ва электрокардиостимуляторни ўрнатиш вақти камайгани ҳисобига беморларни госпитализация даврини қисқартирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Жиззах филиалларида амалиётга тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси соглиқни саклаш вазирлигининг 12.08.2021 йилдаги 8н-з/736-сонли хулосаси) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • янги таклиф этилган периферик латерал тери ости венаси (vena cephalica) орқали иккита электрод ўтказиш усули клиник амалиётга татбиқ этилиши мумкин бўлган асоратларнинг, пункция окибатидаги келиб чиқиши мумкин бўлган ўмров ости артериясидан кон кетишни, ЭКС тушагининг гематомаси, ЭКС тушагининг йиринглаб йиртилиши ва ўпка пневматораксининг олдини олишга имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун янги таклиф этилган периферик латерал тери ости венаси (vena cephalica) орқали иккита электрод ўтказиш усулида электрод ўтказиш учун интродьюсер керак булмаганлиги бу усулни куллаш бюджетга хар бир амалиетда тахминан 1.700.000 сўмни тежайди. Хулоса: клиник амалиётига вена цефаликасидан фойдаланишнинг янги усули 1 нафар бемор ҳисобига тахминан 1.700.000 бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:  «Тўсатдан юрак - ўлим хавфи юкори булган беморларни профилактика килиш, ташхис кўйиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2021 йил 25 ноябрдаги 02-02/2459-сонли хат юборилган.
ЭКС ўрнатилган беморлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ булиб, жарроҳлик аралашувлар пайтида электрокоагулятордан фойдаланганда ЭКСнинг нотўғри ишлаш хавфини баҳолаш, кардиостимулятори бўлган шошилинч ёрдамга мухтож беморлар аритмологик хизматга эга бўлмаган тиббиёт муассасаларига ётқизилганда, операция давомида монополяр коагуляцияни чеклаш ёки биполяр режимда ЭК фойдаланиш имконини берди.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Жиззах филиалларида амалиётга тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси соглиқни саклаш вазирлигининг 12.08.2021 йилдаги 8н-з/736-сонли хулосаси) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғир сколиоз ва/ёки кифоз ахолини 2,7% ни ташкил килиб, ушбу тоифа беморларда ўмров ости венасини пункцияси кийинчилик тугдиришини хисобга олиб, “RoadMap” (йўл харитаси) иловаси ёрдамида контрастлаш билан бажариш бу амалиётни анча соддалаштиради ва асоратларни камайтиради. Операция вактида “RoadMap” иловасидан фойдаланиш, операция вактини 40-90 мин га кискартиради, бемор ва операцион гурух учун рентген радиациясини камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “RoadMap” (йўл харитаси) иловаси ёрдамида контрастлаш билан бажариш усули1 нафар бемор ҳисобига тахминан 2 606 526 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: RoadMap” (йўл харитаси) иловасини клиник амалиётига тадбиқ этилиши операция вактини 40-90 минутга кискартиргани ва шунинг учун беморда кузатиладиган дисциркулятор энцефалопатияни олди олиниб, бемор касалхонада ётиш даври 4-5 кунга камайиши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига тахминан 2 606 526 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тўсатдан юрак - ўлим хавфи юкори булган беморларни профилактика килиш, ташхис кўйиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2021 йил 25 ноябрдаги 02-02/2459-сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish