Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаева Райхона Тухтасиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синф адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш  технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Пед3646.
Илмий раҳбар: Камбарова Саодат Иркиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Фил.19.01(бир марталик илмий кенгаш). 
    Расмий оппонентлар: Сафарова Рохат Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдувалитов Эргаш Бураневич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади юқори синф адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш технологиясига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф ўқувчиларида тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш мазмуни изланиш, конструксиялаш, технологиялаштириш, лойиҳалаш, муваффақият дақиқалари, рефлекция, мотивация каби педагогик-психологик хусусиятларни аниқлаштириш ҳамда жараёнга таъсир кўрсатувчи интернал ва экстернал омилларни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни тадқиқот фаолиятига рағбатлантирувчи адаптив, локал-моделлаштирилган, интенсив, эргономик каби дидактик шарт-шароитлар, илмийлик, ассоциативлик, фундаментал, амалий тамойиллар ўқув ва илмий тадқиқот тушунчалари ўртасидаги субектив, обектив муаммоларга ечим топиш билан боғлиқ фарқни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларида тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш модели изланувчанликка хос таъкидий, мантиқий, умумлаштирувчи технологияларнинг шахсий, тизимли, когнитив, коммуникатив компонентлари таркибига позитивлик, ташаббускорлик, мустақиллик, фаоллик каби яратувчанлик элементларини киритиш асосида ишлаб чиқилган;
адабиёт дарсларида тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш методикаси ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолияти мотивациясини оширишга қаратилган лойиҳа технологияси, муаммоли таълим, модулли таълим, Гарднер назарияси, адабий лойиҳа, учлик кундаликларни ғояларни топиш, тасодифий таъсир, алмаштириш, ижодий пауза, ментал бузилиш каби латерал методлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори синф ўқувчиларида тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш мазмуни изланиш, конструксиялаш, технологиялаштириш, лойиҳалаш, муваффақият дақиқалари, рефлекция, мотивация каби педагогик-психологик хусусиятларни аниқлаштириш ҳамда жараёнга таъсир кўрсатувчи интернал ва экстернал омилларни белгилаш ҳамда юқори синф ўқувчиларида изланувчанликка хос таъкидий, мантиқий, умумлаштирувчи технологияларнинг шахсий, тизимли, когнитив, коммуникатив компонентлари таркибига позитивлик, ташаббускорлик, мустақиллик, фаоллик каби яратувчанлик элементларини киритиш асосида ишлаб чиқилган тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш модели Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019–2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 25-октябрдаги 04/1-2960-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш технологияси мотивацион, рефлексив, креатив ва эвристик таълим методлари асосида такомиллаштирилган;
        адабиёт дарсларида тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантириш методикаси ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолияти мотивациясини оширишга қаратилган лойиҳа технологияси, муаммоли таълим, модулли таълим, Гарднер назарияси, адабий лойиҳа, учлик кундаликларни ғояларни топиш, тасодифий таъсир, алмаштириш, ижодий пауза, ментал бузилиш каби латерал методлар билан интеграциялаш асосидаги ёндашувлардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019–2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли  “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 25-октябрдаги 04/1-2961-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг тадқиқотчилик компетенсияларини шакллантиришнинг методик таъминоти замонавий ёндашувлар асосида бойитилишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish