Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Дилноза Файзуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб директорларининг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 - Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped1515.
Илмий раҳбар: Шарипова Дилара Джуманиёзовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Боротов Миродилжон Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор; Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб директорларининг ҳуқуқий (меҳнат ҳуқуқи) компетентлигини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб директорларининг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш нафақат жамоадаги соғлом муҳит, педагогларнинг қадр-қиммати ва мавқеини оширишга хизмат қилиши, балки ҳуқуқий компетентликка доминантлик бериш бошқарувга оид бошқа (коммуникатив компетенсия, ахборот коммуникация технологиялари ва медиа саводхонлик компетенсияси, ўзини ўзи ва кадрларни касбий ривожлантириш компетенсияси, масъулият ва мослашувчанлик компетенсияси, инклюзив таълимни жорий этиш компетенсияси, бошқарув компетенсияси, молиявий-иқтисодий) компетенсияларни самарадорлигига боғлиқ бўлиб, таълим сифатини оширишга олиб келиши исботланган;
    давлат умумий ўрта таълим мактабларини адлия органлари ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари қамровига киритиш асосида, мактабларни босқичма-босқич “э-ҳуқуқшунос” электрон тизимига бепул улаш орқали иш юритув фаолиятини такомиллаштириш асослантирилган;
    мактаб директорларини лавозимга тайёрлаш механизми 2 босқичли: педагогика олийгоҳлари ўқув дастурларига меҳнат ҳуқуқига доир назарий маълумотларни бошқарув нуқтаи назаридан киритиш ҳамда касбий ривожлантириш ва менежерлик курсларида дифференциал, эҳтиёжларга асосланган ёндашувлар асосида ҳуқуқий кўникмаларини оширишда узлюксиз ва узвийликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
    мактаб директорларининг ҳуқуқий компетентлиги “меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли” асосида иш берувчининг мажбуриятлари, меҳнат шартномаси (контракт)нинг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар билан боғлиқ бўлган бошқа шартларига ўзгартириш киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб директорларининг ҳуқуқий (меҳнат ҳуқуқи) компетентлигини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
мактаб директорларининг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш нафақат жамоадаги соғлом муҳит, педагогларнинг қадр-қиммати ва мавқеини оширишга хизмат қилиши, балки ҳуқуқий компетентликка доминантлик бериш бошқарувга оид бошқа (коммуникатив компетенсия, ахборот коммуникация технологиялари ва медиа саводхонлик компетенсияси, ўзини -ўзи ва кадрларни касбий ривожлантириш компетенсияси, масъулият ва мослашувчанлик компетенсияси, инклюзив таълимни жорий этиш компетенсияси, бошқарув компетенсияси, молиявий-иқтисодий) компетенсияларни самарадорлигига боғлиқ бўлиб, таълим сифатини оширишга олиб келиши Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 9-мартдаги 04-02/3-75-сон маълумотномаси). Натижада мактаб директорлари малакасини ошириш курси “Бошқарувда ҳуқуқий масалалар” модулининг эҳтиёжларга асосланган ўқув-методик таъминоти яратилган;
мактаб бошқарувини самарали ташкил этишда директорларнинг ҳуқуқий компетентлигини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга оид таклифлари умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш, шу жумладан уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 9-мартдаги 04-02/3-75-сон маълумотномаси). Натижада адлия органлари ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини давлат умумий ўрта таълим мактабларини босқичма-босқич “е-ҳуқуқшунос” электрон тизимига бепул улаш тартиби ишлаб чиқилган; 
мактаб директорларининг ҳуқуқий компетентлиги “меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли” асосида иш берувчининг мажбуриятлари, меҳнат шартномаси (контракт)нинг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар билан боғлиқ бўлган бошқа шартларига ўзгартириш киритиш орқали такомиллаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 9-мартдаги  04-02/3-75-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат шартномасининг намунавий шакли ишлаб чиқилган;
мактаб директорларини лавозимга тайёрлаш механизми 2 босқичли: педагогика олийгоҳлари ўқув дастурларига меҳнат ҳуқуқига доир назарий маълумотларни бошқарув нуқтаи назаридан киритиш ҳамда касбий ривожлантириш ва менежерлик курсларида дифференциал ёндашув асосида ҳуқуқий кўникмаларини оширишда узлюксиз ва узвийликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 9-мартдаги 04-02/3-75-сон маълумотномаси). Натижада мактаб директорларининг лавозимга тайёрлаш тартиби ва шу асосда сертификатлаштириш тизими жорий этилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish