Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Малоҳат Турсуновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг  табиий-илмий  саводхонлиги мониторингида баҳолаш дастурларидан фойдаланиш методикаси (ПИСА, ТИМСС мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий фанлар) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.DSc/Ped407.  
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович педагогика фанлари доктори, профессор; Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлиги мониторингида баҳолаш дастурлари ПИСА, ТИМССдаги топшириқлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг табиий фанлар саводхонлигини назария ва амалиёт бирлигига эришиш мақсадида фунсионал  ва таълимий мониторинг қилишнинг ташкилий-педагогик, мотивацион, амалий-фаолиятли жараёнлари ПИСА ва ТИМСС дастурларида келтирилган топшириқларнинг дидактик тамойилларига бўйсундирилган конпедиумида такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш дастурларида келтирилган топшириқлар тузилмасини ўқув предметлари мазмунига сингдириш мақсадида табиий фанлар саводхонлигини мониторинг қилишга йўналтирилган босқичларнинг педагогик имкониятлари ташқи ва ички таъсир каби таснифий гуруҳлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини СТестинг платформасида жойлаштирилган ТИМСС топшириқларини бажаришда амалга ошириладиган дидактик ремейк таъминоти когнитив ўлчов орқали мониторинг қилиш тузилмаси асосида табиий фанларни интегратив (Сcиенcе) ўқитилишига йўналтирилиб такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини мониторинг қилиш механизмларининг узлюксиз таъминланишини амалга оширишнинг алгоритмик контенсияси ўқув фанларининг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадларига хизмат қилувчи вертикал моделлаштириш конфигурациясининг сифатли ўлчови такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ПИСА ва ТИМСС топшириқлари орқали баҳолаш ва мониторинг қилишнинг консептуал, индикатив моделлари уларда зарур ҳаётий кўникмалар (мақсаднинг аниқлиги, тез ва самарали қарор қабул қилиш, вазиятга мослашиш, коммуникативлик, натижаларни прогноз қилиш)ни самарали ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён фабуласини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўқувчиларнинг  табиий-илмий  саводхонлиги мониторингида баҳолаш дастурларидан фойдаланиш методикаси (ПИСА, ТИМСС мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“СТестинг” платформасида ўқитувчи ва ўқувчиларни ПИСА, ПИРЛС ва ТИМСС халқаро тадқиқотлардаги топшириқлар бўйича ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, натижаларни эса баҳолаш ва доимий таҳлил қилиб, мониторинг олиб бориш малакаларига эга бўлиши юзасидан хулосалар Халқ таълими вазириги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазиригининг 2021-йил 16-декабрдаги “Ўқувчиларни ПИРЛС, ПИСА ва ТИМСС халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлаш” 404-сон буйруғи, А.Авлоний номидаги ИТИ 2021-йил 30-декабрдаги 01-143-сон буйруғининг 2-иловаси). Натижада тренер сифатида таянч мактабларга бириктирилган мактаб ўқитувчиларига “Стестинг” платформаси имкониятлари ва унда ишлаш тартиби” курси бўйича ўқувлар ўтказилган;
халқаро баҳолаш дастурлари асосида биология фани ўқитувчилари учун ишлаб чиқилган касбий компетенсияларни оширишга мўлжалланган контент (дастур, маъруза матн, назорат саволлари, тақдимотлар) ва халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга йўналтирилган таянч мактаблар учун “Тренинглар ўқув дастури” методик тавсиялар Халқ таълими вазириги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазиригининг 2021-йил 16-декабрдаги “Ўқувчиларни ПИРЛС, ПИСА ва ТИМСС халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлаш” 404-сон буйруғи, А.Авлоний номидаги ИТИ 2021-йил 30-декабрдаги 01-143-сон буйруғининг 2-иловаси). Натижада умумтаълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг табиий-илмий саводхонлик бўйича эгаллаши керак бўлган компетенсияларни, ПИСА ва ТИМСС халқаро баҳолаш дастурлари доирасидаги таълимий ва функсионал саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган топшириқлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
“СТестинг” электрон платформасида ўқитувчи ва ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурлари доирасида ўтказиладиган тест топшириқлари билан ишлаш кўникмасини шакллантиришга қаратилган таклифлар “ПИСА, ПИРЛС, ТИМСС халқаро баҳолаш дастурларига мактаб ўқувчиларини тайёрлаш механизмлари” номли методик қўлланма мазмунига сингдирилган Халқ таълими вазириги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазиригининг 2021-йил 16-декабрдаги 404-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда зарур ҳаётий кўникмалар мақсаднинг аниқлиги, тез ва самарали қарор қабул қилиш, табиий-илмий муаммоларни тезкор таҳлил этиш ва вазиятга мослашишни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион фаолият элементларини педагогик жараёнга адаптивлаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини функсионал компетенсиялар таҳлилига устуворлик бериш асосида мониторинг қилиш ва механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Халқ таълими вазириги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазиригининг 2021-йил 16-декабрдаги 404-сон маълумотномаси). Натижада, биология фани ўқитувчилари учун тайёрланган 72 та видеоконтент материалларини экспертизадан ўтказишда берилган илмий тавсиялар асосида лойиҳа доирасида тайёрланган контент материаллари мазмунан бойитилиши, таълим жараёнини муваффақиятли ташкил этилиши, табиий фан ўқитувчиларининг замонавий билим ва инновациялар, илғор хорижий тажрибалардан самарали фойдаланишларига эришилган; 
ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлик бўйича эгаллаши керак бўлган компетенсиялар, биология дарсларида ПИСА ва ТИМСС топшириқларидан фойдаланиш, фанни ўқитишда халқаро тадқиқотлар доирасида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга оид таклифлар Халқ таълими вазириги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазиригининг 2021-йил 16-декабрдаги 404-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида тайёрланган контент материаллари мазмунан бойитилиб, биология фан ўқитувчиларининг халқаро баҳолаш дастурлари ҳақидаги назарий ва амалий тайёргарлиги даражаси ошган;
умумтаълим мактаб раҳбарлари ва фан методистлари учун ўқув режа ва дастур ҳамда cонтент (тақдимотлар, назорат саволлари, видеодарс) яратиш бўйича узлюксиз касбий ривожлантириш курсининг видео маҳсулотлари Халқ таълими вазириги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазиригининг 2021-йил 16-декабрдаги 404-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаб раҳбарлари ва фан методистларининг таълим сифатини ПИСА, ПИРЛС ва ТИМСС халқаро дастури талаблари асосида баҳолашнинг шакл, метод ва воситалари ҳақидаги назарий ва амалий тайёргарлиги даражаси ошган, табиий-илмий саводхонлик компетенсияларини ташкил қилувчи компонентларни таҳлил қилишга оид билимлари шакллантирилган ва уларни амалиётда қўллай олиш кўникмалари ривожлантирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish