Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Фаррух Рустам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабда таълим сифатини бошқаришда баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Пед3781.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Пед.68.01 
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилов Абдували Абдумаликович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабда таълим сифатини бошқаришда баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабда таълим сифатини бошқаришда баҳолашнинг инновацион усулларни жорий этишнинг педагогик-психологик хусусиятлари педагогик мониторинг жараёнларининг прогностик кўрсаткичларига таъсир кўрсатувчи ички (интернал) ва ташқи (экстернал) омилларнинг эмпириклик даражасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
баҳолашнинг инновацион усуллари (диагностик, форматив, сумматив) ўқувчиларда таянч ва фанга доир компетенсияларнинг шаклланганлигини ташхис этишнинг Блум таксономиясига асосланган ўқув мақсадлари билан идентивлигини таъминлаш асосида амалий кўникмаларни баҳолаш имкониятлари продуктивлигини ошириш орқали такомиллаштирилган;
мактабда баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этиш орқали таълим сифатини бошқариш механизми баҳолаш натижаларининг валидлиги ва шаффофлигини таъминлаш асосида компютерли (Cомпутер-Басед Ассессмент), кўп босқичли (Мултистаге тестинг), компютерлаштирилган мослашувчан (Cомпутеризед адаптиве тестинг) синов босқичларини корреляцион жараёнлар билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этишнинг технологик компоненти далилларга ва мақсадга асосланганлик, режалилик, натижадорлик тамойиллари асосида СWОТ-матрицаси, ТОП-10 стратегияси, бошқарувнинг ҳаракатлар (Деминг-Шуҳарт) циклини таълим сифатини бошқариш жараёнларига адаптив қўллашнинг самарадорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабда таълим сифатини бошқаришда баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этиш механизмини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
 мактабда таълим сифатини бошқаришда баҳолашнинг инновацион усулларни жорий этишнинг педагогик-психологик хусусиятлари педагогик мониторинг жараёнларининг прогностик кўрсаткичларига таъсир кўрсатувчи ички (интернал) ва ташқи (экстернал) омилларнинг эмпириклик даражасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Миллий ўқув дастурининг “Баҳолаш компоненти”ни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 8-майдаги 04-02/3-377-сон маълумотномаси). Натижада, Миллий ўқув дастури асосида умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни яратиш жараёнларини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
баҳолашнинг инновацион усуллари (диагностик, форматив, сумматив) ўқувчиларда таянч ва фанга доир компетенсияларнинг шаклланганлигини ташхис этишнинг Блум таксономиясига асосланган ўқув мақсадлари билан идентивлигини таъминлаш асосида амалий кўникмаларни баҳолаш имкониятлари продуктивлигини ошириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази ва УНИCЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида бажарилган “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурини жорий этиш бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш” лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг табиий фанлар саводхонлигини баҳолашнинг интерактив дастурий воситаларини (видеодарслар) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 8-майдаги 04-02/3-377-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурини жорий этиш бўйича табиий фанлар (Сcиенcе) ўқитувчиларининг тестологик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
мактабда баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этиш орқали таълим сифатини бошқариш механизми баҳолаш натижаларининг валидлиги ва шаффофлигини таъминлаш асосида компютерли (Cомпутер-Басед Ассессмент), кўп босқичли (Мултистаге тестинг), компютерлаштирилган мослашувчан (Cомпутеризед адаптиве тестинг) синов босқичларини корреляцион жараёнлар билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида бажарилган “СТестинг” лойиҳаси доирасида “Стестинг” платформасида ўқувчилар томонидан бажарилган (ПИСА ва ТИМСС) топшириқларни текшириш ва баҳолаш, натижаларни таҳлил қилиш механизмларини ҳамда мактабда ўқитиш ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 8-майдаги 04-02/3-377-сон маълумотномаси). Натижада, ПИСА ва ТИМСС топшириқларини бажаришда ўқувчиларда учрайдиган қийинчиликлар, билимдаги бўшлиқлар, кучли ва заиф томонларни тезкор (оператив) аниқлаш ҳамда тузатиш(коррексия)лар киритиш ва мактабларда таълим сифати мониторингини автоматлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
баҳолашнинг инновацион усулларини жорий этишнинг технологик компоненти далилларга ва мақсадга асосланганлик, режалилик, натижадорлик тамойиллари асосида СWОТ-матрицаси, ТОП-10 стратегияси, бошқарувнинг ҳаракатлар (Деминг-Шуҳарт) циклини таълим сифатини бошқариш жараёнларига адаптив қўллашнинг самарадорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида бажарилган “Қуалифиcатион” лойиҳаси доирасида аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 8-майдаги 04-02/3-377-сон маълумотномаси). Натижада, аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини жорий этиш ва мактабларда таълим сифатини бошқариш самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish