Sayt test rejimida ishlamoqda

Xамидуллаев Жангаберген Уббиниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон экстремал шароитида беда биотсенози зарарли омилларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқишнинг илмий асослари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ xўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Qx186
Илмий раҳбар: Торениязов Элмурат Шериниязович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ xўжалиги ва агротеxнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайтмуратов Арслонбек Файзуллаевич, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори; Xоллиев Асамиддин Тураевич, қишлоқ xўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон агробиотсенози беда биотопида тарқалган зарарли омиллар, жумладан зараркунанда турлари, биоекологик ривожланиши, динамикаси ва зарар келтириш мезонига таъсир этадиган омилларни аниқлаш, қарши қоʻлланилаётган кураш тадбирларининг илмий асосланган усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Қорақалпоғистон шароитидаги беда майдонларида учрайдиган ҳашаротларнинг ўсимликга зарар келтирадиган турлари, уларнинг тарқалиши, ривожланиши, биоекологияси ва келтирадиган зарари бўйича доминант турларининг тавсифи ҳамда келиб чиқиш сабаблари аниқланган;
мазкур биотопда ривожланадиган зараркунанда турларининг биоекологик ривожланишига абиотик, биотик омиллар ҳиссаси, беданинг зарарли омилларга кўрсатадиган реакцияси аниқланган;
бугунги кунда, мазкур ҳудуднинг беда биотопида ўсимликнинг иxтисослашган зараркунандаларидан: фитономус, беда қандаласи, акатсия ёки беда шираси, майса филчаси, беда уруғxўри, беда тунлами; бошқа биотоплардан миграция қиладиган: кузги тунлам, ундов тунлами, қизил бошли шпанга каби турлари ривожланиб зарар келтириши аниқланган;
беда далаларида ривожланаётган фитономус сонига боғлиқ 1 м² 1-6 дона қуртлари ривожланганда 0,11-0,27 кг қуруқ пичан туридаги ем-xашак, гектаридан 1,3-9,4 кг уруғ, беда қандаласи 0,02-0,38 кг ем-xашак, гектаридан 0,1-33,1 кг уруғ, кузги тунлам қуртлари 0,108-1,119 кг ем-xашак, 0,2-1,1 кг уруғ, ундов тунлами 0,115-0,974 кг ем-xашак, 0,03-0,14 кг уруғ, қизил бошли шпанга 0,125-1,647 кг ем-xашак, 0,01-0,25 кг уруғ, ўргимчаккана 0,085-2,088 кг ем-xашак, гектаридан 0,2-1,8 кг уруғ ҳосилини йўқ қилиши исботланган;
беда даласида пайдо бўладиган зарарли омилларга қарши кураш тадбирларидан агротеxник усул ташкиллаштирилганда биологик самарадорлиги 63,3-78,8%, тунламларга қарши биологик усул қўлланилганда 83,2-90,5% ва турлар сони кўпайган далаларда кимёвий препаратлар ишлатилганда эса 94,6-99,3% биологик самарадорликка эришилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон агробиотсенози беда биотопида пайдо бўладиган зарарли омилларни аниқлаб, ривожланиш биоекологияси, динамикаси, зарар келтириш мезони асосида турларига қарши «Уйғунлашган ҳимоя қилиш тизими»ни яратиш, мавжудларини такомиллаштиришдаги олинган илмий муҳим натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой, Кегейли, Нукус туманлари беда далаларида микроиқлим шароитида ривожланадиган зараркунандалардан фитономус қуртлари сонини бартараф этиш учун тадқиқот натижалари 356 га беда даласида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ xўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16-ноябрдаги №01/024-3366-сонли маълумотномаси). Натижада, беда далаларида пайдо бўлиб, зарар келтираётган зараркунандаларга қарши агротеxник кураш тадбиридан, март ойида далани икки марта узунаси ва кўндаланига борона билан ишлов бериб, суғорилганда фитономус сони 63,3%, беда қандаласи 70,4% ва беда уруғxўри 78,8% камайиб, биологик кураш тадбири сифатида тунлам туxумларига қарши триxограмма энтомофаги тарқатилганда 10-куни 83,2-88,7%, 20-куни 86,2-90,5% биологик самарадорликка эришилган бўлса, зараркунанда сони кўпайган далада тавсия этилган кимёвий препаратлар ишлатилганда фитономус ва беда қандаласи авлодларининг 94,6-99,3% йўқ қилиниб, зараркунандалар туфайли нобуд бўладиган ҳосил сақлаб қолинган.
Республиканинг Чимбой, Кегейли ва Нукус туманлари беда биотопига ташқаридан миграция қиладиган зараркунандаларидан кузги ва ундов тунламлари феромон тутқичлар ёрдамида зараркунандалар сонини аниқлаш мақсадида беда даласида қарши кураш тадбирлари жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ xўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16-ноябрдаги №01/024-3366-сонли маълумотномаси). Натижада, зараркунандаларга қарши тавсия этилган кимёвий препаратлар ишлатилганда гектаридан 65,4-75,5 тсентнер ем-xашак, 27,9-47,9 кг уруғ ҳимоя қилиниб, тадбирнинг иқтисодий самарадорлиги ем-xашак этиштиришда 1256,0-1454,0 минг сўм ва уруғни ҳимоя қилишда 6979,0 минг сўмни ташкил қилиб, ишлатилган 1 сўм 2,52-3,76 сўм ҳисобида қопланган.
Республиканинг Чимбой ва Нукус туманлари беда даласидаги ўсимликларда фитономус, беда қандаласи ва беда уруғxўрининг аниқланиб, зараркунандаларга қарши агротеxник тадбирлари жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2022 йил 18-ноябрдаги №23-15/-01-2126-сонли маълумотномаси). Натижада, фитономус сони 63,3%, беда қандаласи 70,4%, беда уруғxўри 78,8% камайганлиги, тунлам туxумларига қарши триxограмма энтомофаги тарқатилганда биологик самарадорлиги 86,2-90,5%, беданинг иxтисослашган зараркунандаларига қарши кимёвий ҳимоя қилиш учун ишлатилган далада 94,6-99,3% авлодлари йўқ этилган самарадорликка эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish