Sayt test rejimida ishlamoqda

Якобжанов Жасур Жамшитжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг замонавий тадқиқотларида Қўқон хонлиги давлатчилиги масаласи (тарихшунослик таҳлили)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: Б2022.1.PhD/Тар1069.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Тар.26.03.  
Расмий оппонентлар: Бобобеков Ҳайдарбек Назирбекович, тарих фанлари доктори, профессор; Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида Қўқон хонлиги давлатчилиги масаласига бағишланган тадқиқотларни тарихшунослик нуқтаи-назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тадқиқотларида тарихий воқеаларга нисбатан ҳаққоний баҳо берила бошланганлиги хусусан, Қўқон хонлигининг давлатчилик масалалари ва унинг Россия империяси билан дипломатик алоқаларига бирламчи манбалар асосида холисона ва объектив ёндошув шаклланганлиги аниқланган;
Қўқон хонлигида Минг сулоласи ҳукмронлиги легитимлаштириш масалалари Умархон томонидан ўзини диний ва дунёвий ҳокимият эгаси деб эълон қилиниши билан боғлиқлиги Ўзбекистон мустақиллиги йилларида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида исботланган;
Қўқон хонлигининг Россия империяси томонидан босиб олиниш тарихини ўрганишдаги ёндашувларнинг ХХ аср тадқиқотларига нисбатан мустақиллик йиллари тадқиқотларида архив ҳужжатлари ва манбалар асосида тарихийлик нуқтаи назаридан аниқлик киритилганлиги далилланган;
мустақиллик даврида Қўқон хонлиги тарихи бўйича амалга оширилган  тадқиқотларда хонликнинг сиёсий тарихи ва ҳукмдорларнинг давлатни бошқарган йилларини ёритишда ноаниқликлар, бир-бирига зид маълумотлар мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тадқиқотларида тарихий воқеаларга нисбатан ҳаққоний баҳо берила бошланганлиги хусусан, Қўқон хонлигининг давлатчилик масалалари ва унинг Россия империяси билан дипломатик алоқаларига бирламчи манбалар асосида холисона ва объектив ёндошув шаклланганлиги илмий тадқиқот натижалари ҳамда тарихшунослик таҳлили давомида олинган илмий хулоса ва натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс”, “Манбалар сўзлаганда” кўрсатувларининг ссенарийларини ёзишда мазкур тадқиқотда илгари сурилган назарий ҳамда амалий тавсиялардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 январдаги 04-45-785 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қўқон хонлигининг давлатчилик масалалари ва унинг Россия империяси билан дипломатик алоқаларига оид ҳаққоний маълумотлар билан кенг жамоатчилик танишишига эришилган; 
Қўқон хонлигида Минг сулоласи ҳукмронлиги легитимлаштириш масалалари Умархон томонидан ўзини диний ва дунёвий ҳокимият эгаси деб эълон қилиниши билан боғлиқлиги Ўзбекистон мустақиллиги йилларида амалга оширилган тадқиқотлар таҳлили натижасида олинган маълумотлардан А-1-30 рақамли “Миллий рамзлар энциклопедиясини тайёрлаш ва нашр этиш” номли илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07-916/04 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қўқон хонлигининг байроғи, муҳри, тангалари бўйича материалларидан “Миллий рамзлар энциклопедияси”ни тайёрлашда фойдаланилган;
Қўқон хонлигининг Россия империяси томонидан босиб олиниш тарихини ўрганишдаги ёндашувларнинг ХХ аср тадқиқотларига нисбатан мустақиллик йиллари тадқиқотларида архив ҳужжатлари ва манбалар асосида тарихийлик нуқтаи назаридан аниқлик киритилган илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 7 ноябрдаги 4-13-23-3713 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Россия империяси томонидан Қўқон хонлигининг ҳарбий истилочилик юришлари орқали босиб олинганлиги, миллий озодлик ҳаракатлари, миллий давлатчиликни тиклаш учун ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ёшларни тарихий таффакурини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларда кенг фойдаланилган;       
 мустақиллик даврида Қўқон хонлиги тарихи бўйича амалга оширилган  тадқиқотларда хонликнинг сиёсий тарихи ва ҳукмдорларнинг давлатни бошқарган йилларини ёритишда ноаниқликлар, бир-бирига зид маълумотлар мавжудлиги аниқланиб, уларни  бартараф этиш йўллари “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих ва янги талқин” ҳамда “Тарихий савол” кўрсатувларининг ссенарийларини ёзишда мазкур тадқиқотда илгари сурилган назарий ҳамда амалий тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 январдаги 04-45-785-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий янгилигининг амалиётга жорий этилиши натижасида Қўқон хонлиги тарихини тўлиқ, ҳаққоний, холис ўрганиш ва ўқитишга имкон берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish