Sayt test rejimida ishlamoqda

Холлиев Азизбек Гўзаловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Россия ХИХ асрнинг охирги чораги - ХХ аср бошида: хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ташкил қилиш ва амалга оширишнинг тарихий тажрибаси (Буюк Британия ва АҚШ мисолида)”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.3.DSc/Тар153.
Илмий маслаҳатчи:  -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Тар.26.03.
Расмий оппонентлар: Рахмон Фармонов, тарих фанлари доктори, профессор; Мирзохид Акрамович Рахимов, тарих фанлари доктори, профессор; Рахбар Эргашевна Халикова, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг охирги чораги - ХХ аср бошида Россиянинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларини ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнларини Буюк Британия ва АҚШ мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Буюк Британия ва АҚШ билан иқтисодий алоқаларини ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнларига оид ҳуқуқий базасида қабул қилинган “Россияда доимий ёки вақтинча бўлган хорижликларнинг янги ҳуқуқлари тўғрисида”ги фармон, “Тижорат низоми”, “Савдо ва денгизда кемалар қатнови тўғрисида”ги шартномалар хорижий фуқаролар ва турли миллат вакилларининг Россиядаги иқтисодий фаолияти, савдони амалга ошириш, молиялаштириш, иқтисодиётни ташқаридан кредитлаш ҳамда хорижий сармояларини жалб этиш каби масалаларни тартибга солганлиги исботланган; 
ташқи иқтисодий алоқаларни ташкил қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, тадбиркорлик вакиллик институтларининг босқичма-босқич шаклланиши Россия давлатчилигининг умумий тарихий ривожланишини белгилаб берган иқтисодиётни протексионизм ва либераллаштириш қарашлари ўртасидаги қарама-қаршилик тенденсиясига мос келганлиги далилланган;
Россия ҳукумати қимматбаҳо қоғозларини Ғарб молия бозорларида илгари суришга алоҳида эътибор қаратгани, Британия ва АҚШда йирик давлат заёмларини жойлаштиришга уринишлар сиёсий ва иқтисоддий зиддиятлар сабабли муваффақияцизликка учрашига қарамасдан, савдо соҳасини молиялаштиришда британияликлар, Россия молия бозорида суғурталаш тизимини ривожлантиришда эса америкаликлар фаол иштирок этганлиги очиб берилган;
британиялик ва америкалик тадбиркорларнинг Россия иқтисодиётига киритган сармоялари, асосан, саноатнинг устувор тармоқларида, илғор техникалар ва тайёр саноат махсулотлари импортида мужассам бўлганлиги ҳамда улар ташқи иқтисодий алоқалар доирасидаги денгиз савдоси, коммуникациялар ва тижорат инфратузилмаларини ривожлантиришда иштирок этганлиги аниқланган;
Россия-Буюк Британия ва Россия-АҚШ иқтисодий алоқаларида бир-биридан ҳажми, йўналишлари ва тавсифий хусусиятлари бўйича фарқлар бўлишига қарамай, умумий ҳолат тўлқинсимон характердаги ўсиш тенденсиясини  намоён этганлиги билан изоҳланиши очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Россия ХИХ асрнинг охирги чораги - ХХ аср бошида: хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ташкил қилиш ва амалга оширишнинг тарихий тажрибаси тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Буюк Британия ва АҚШ билан иқтисодий алоқаларини ташкил қииш ва амалга ошириш жараёнларига оид ҳуқуқий базасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда давлатлараро шартномалар хорижий фуқаролар ва турли миллат вакилларининг Россиядаги иқтисодий фаолияти, савдони амалга ошириш, молиялаштириш, иқтисодиётни ташқаридан кредитлаш ҳамда хорижий сармояларини жалб этиш каби масалаларни тартибга солганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институтида нашр этилган “Жаҳон тарихи” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон гувоҳномаси). Натижалар рус давлатининг хорижий давлатлар билан ташқи алоқаларини ўрганиш, шунингдек, жаҳон тарихининг Россия империяси мавжуб бўлган даври бўйича қарашларни бойитиш ва илмий хулосаларни кенгайтириш имконини берган; 
тадқиқ қилинган даврда ташқи иқтисодий алоқаларни ташкил қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, тадбиркорлик вакиллик институтларининг шаклланиши Россия давлатчилигининг умумий тарихий ривожланишини белгилаб берган иқтисодиётни протексионизм ва либераллаштириш қарашлари ўртасидаги қарама-қаршилик тенденсиясига мос келганлигига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар давлат музейидаги экспозицияларни шакллантиришда ва 2021-2023 йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 10/135-сон маълумотномаси). Натижалар музей экспозицияларини бойитишга ва ХИХ асрнинг охирги чораги - ХХ аср бошида Россиянинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқалари тизимини барпо этиш тарихи ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
Россия ҳукумати қимматбаҳо қоғозларини Ғарб молия бозорларида илгари суришга алоҳида эътибор қаратган бўлсада, Британия ва АҚШда йирик давлат заёмларини жойлаштиришга уринишлар муваффақияцизликка учрасада, савдо соҳасини молиялаштиришда британияликлар, Россия молия бозорида суғурталаш тизимини ривожлантиришда эса америкаликлар фаол иштирок этганлигига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқлари қўмитасининг хорижий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган илмий семинар ва давра суҳбатларини ташкил қилишда ҳамда йўл хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқлари қўмитасининг 2023 йил 1 февралдаги 14-07-97-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ўтказилган илмий семинар ва давра суҳбатларининг амалий аҳамиятини оширишга имкон берган;
британиялик ва америкалик тадбиркорларнинг Россия иқтисодиётига киритган сармоялари, асосан, саноатнинг устувор тармоқларида, илғор техникалар ва тайёр саноат махсулотлари импортида мужассам бўлганлиги ҳамда улар ташқи иқтисодий алоқалар доирасидаги савдо, коммуникациялар ва тижорат инфратузилмаларини ривожлантиришда иштирок этганлигига оид натижалардан ЎзМУ қошидаги АЛ 442105887 “Рақамли архив: Ўзбекистон Миллий архиви фондларининг онлайн йўлкўрсатгичини яратиш” номли амалий грант доирасида фойдаланилган (ЎзМУнинг 2023 йил 3 мартдаги 04/11-1217-сон маълумотномаси). Тадқиқ қилинган даврда Россия империяси таркибига кирган Туркистон ўлкаси ҳудудларида хорижий сармоядорлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар ва ташкил қилинган корхоналар тўғрисида Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган фондлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда муаллифнинг илмий хулоса ва таклифлари амалий грант бўйича режалаштирилган ишларни самарали бажаришга ёрдам берган;
бундан ташқари, Россия-Буюк Британия ва Россия-АҚШ иқтисодий алоқалари бир-биридан ҳажми, йўналишлари ва тавсифий хусусиятлари бўйича фарқлар бўлишига қарамай, умумий ҳолат тўлқинсимон характердаги ўсиш тенденсиясини  намоён этгани статистик маълумотларни таҳлил қилиш негизида ва бирламчи ҳужжатларнинг илмий истеъмолга жалб этиш орқали очиб берилганлиги билан боғлиқ натижалардан Халқаро “ОЛТИН МЕРОС” хайрия жамоат фондининг хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган йиллик дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (Халқаро “ОЛТИН МЕРОС” хайрия жамоат фондининг 2023 йил 8 февралдаги 01-11-08/02-23-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши жамоат фонди ходимларининг халқаро иқтисодий алоқалар бўйича кўникмаларини янада ривожлантиришга имкон берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish