Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамедов Расул Акиф-оғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паст босимли сув оқимларига мослаштирилган самарадор микро гидроелектр стансиясини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Т1636
Илмий раҳбар: Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор; Уришев Боборахим Уришевич, техника фанлари доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади локал истеъмолчилар учун ўзгарувчан сатҳли, паст босимли сув оқимларига мослаштирилган микро гидроелектр станциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидродинамик қаршилик кучларини камайтириш учун сув ғилдирагининг парраклари мақбул бурчак остида жойлаштирилган, индуктор ва якори бир-бирига қарама-қарши айланадиган электр генераторининг конструксиясини сувнинг босими ва сарфи ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда қалқиб турувчи асос билан такомиллаштириш орқали ишлаш самарадорлигини 1,5…2 % гача ошириш имконига эга бўлган гидроенергетик қурилма ишлаб чиқилган; 
паст босимли сув оқимларида ишлайдиган гидроенергетик қурилмани сув ғилдирагининг геометрик ва гидродинамик тенгламалари асосида сув сарфи, сув ғилдирагининг парраклари сони ва қалинлиги, ташқи диаметри, айланишлар сони ва сув оқимининг тезлигини ҳисобга олиб, сув ғилдирагининг фойдали иш коеффициентини аниқлаш имконини берадиган математик модел такомиллаштирилган;
сув ғилдирагининг оптимал параметрларини аниқлаш алгоритми асосида микро гидроелектр станцияси сув ғилдирагининг ўзгарувчан сув оқимларида юқори механик момент ва барқарор айланиш тезлигига эришиш мақсадида сув ғилдираги парракларининг мақбул ўрнатилиш бурчагини аниқлаш имконини берадиган дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
паст босимли сув оқимларда ишлайдиган микро гидроелектр станциясининг сув оқими тезлиги, парраклар сони, сув ғилдирагининг айланишлар сони, чархпалак парракларини оптимал жойлашган бурчакларини ҳисобга олган ҳолда қуввати, ишлаб чиқарадиган электр энергияси миқдорини ва фойдали иш коеффициентларини аниқлаш имконини берадиган эмперик боғлиқлик олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сатҳи ўзгарувчан, паст босимли сув оқимларга мослаштирилган микро гидроелектр станциясини ишлаб чиқиш, параметрларини асослаш ҳамда жорий этиш бўйича олинган натижалар асосида: 
кичик дарё ва ирригация каналларига мослаштирилган, паст босимли сув оқимларда ишловчи гидроенергетик қурилма учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (№ФАП01884, 07.03.2022 й.). Натижада қурилманинг паст босимли сув оқимларда ишлаш самарадорлиги (ФИК)ни 1,5...2 % гача ошириш имконияти яратилган;
паст босимли сув оқимларида самарали ишлаш имконини берадиган индуктор ва якори бир-бирига нисбатан тескари айланувчи электр генераторнинг конструкцияси такомиллаштирилган (“Ўзбекгидроенерго” АЖнинг 2022 йил 13 октябрдаги 04-35/2854-сон маълумотномаси). Натижада, сув оқими тезлиги 1...4 м/с бўлган оралиқда электр энергиясини ишлаб чиқариш 20…25% га ошириш имконияти яратилиб, энергия истеъмоли ишончлилиги ва узлюксизлиги таъминланишига эришилган;
ишлаб чиқилган микро гидроелектр станциясини Бухоро вилояти Бухоро туманидаги «Бухоро Чорво Омад» фермер хўжалигида жорий этилган (“Ўзбекгидроенерго” АЖнинг 2022 йил 13 октябрдаги 04-35/2854-сон маълумотномаси). Натижада, 1,5 кW қувватли микро гидроелектр станцияси ёрдамида йилига 12000 кW·ҳ электр энергияси ишлаб чиқарилди, ички ёнув генераторига нисбатан йиллик иқтисодий самарадорлик 39,6 млн. сўмни ва 6,6 тонна табиий ёқилғини тежаш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish