Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Аслиддин Ғуломовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлаш шароитини инобатга олган ҳолда CИГС асосидаги қуёш элементлари ва энергоқурилмаларини моделлаштириш”, “01.04.10-“Яримўтказгичлар физикаси” ва 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисосликлари туташувида.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2022.3.DSc/Т534
Илмий маслаҳатчилар: Эгамбердиев Баҳром Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Турсунов Мухамад Нишанович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, ПҳД.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: - Зохидов Ромен Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги; Михалевич Александр Александрович, техника фанлари доктори, профессор, Беларус Фанлар Академияси академиги; Алиев Раимжон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади CИГС асосидаги қуёш элементлари ва энергетик қурилмаларнинг функсионал параметрларига конструксиявий параметрлар ва ташқи факторларнинг, жумладан атроф-муҳитнинг таъсирини моделлаштириш ва тажриба тадқиқотлари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CИГС асосидаги қуёш элементларида температуранинг ортиши билан структуранинг ток ташувчиларнинг генерация-рекомбинасияси устунлик қилувчи соҳасида амфотер характердаги нуқсон комплексларидаги ўзгариш ҳисобига аксепторлар консентрациясининг ортиши, ҳамда бунинг натижасида температура ортиши билан салт юриш кучланишининг пасайиши камайиб, қуёш элементларнинг температура ортишига бардошлилиги ортиши аниқланган;
илк маротаба CИГС асосидаги қуёш элементларида CдС буфер қатлами қалинлигини камайтириш ҳисобига қуёш элементларни тескари кучланиш таъсирига бардошлилигини орттириш мумкинлиги асосланган бўлиб, стандарт тест шароитида 2000 сония давомида тескари кучланишнинг таъсири остида назорат намунасининг фойдали иш коеффисиенти 25% дан кўпроқ камайиши, икки маротаба юпқа CдС буфер қатламили қуёш элементларнинг фойдали иш коеффисиенти эса фақат 0,3% га камайиши аниқланган. 
стандарт тест шароитларига мос келувчи табиий ёруғлик остида CИГС асосидаги қуёш элементларининг фойдали иш коеффисиентини баҳолаш учун математик модел ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида қуёш элементларнинг фойдали иш коеффисиентининг галлий таркибига боғлиқлик графигида икки чўққи мавжуд эканлиги ва уларнинг орасидаги чуқур туби эса деярли Шокли-Квайсер чегарасига тўғри келиши, ҳамда чўққиларнинг қуёш элементлари фойдали иш коеффисиентига таъсири норадиасиявий йўқотишларнинг улуши камайиши билан ортиши аниқланган;
қуёш батареясининг характеристикаларини ўлчашда синов жараёнини соддалаштириш ва мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда маълумот тўплаш ва табиий шароитларига яқин натижаларни олиш имконини берувчи АМ1.5даги қуёш нурланишидан лампалар спектридаги фарқ асосида ҳар хил лампалардан фойдаланган ҳолда CИГС асосидаги қуёш батареяларини лаборатория шароитидаги синовлари хатосини рақамли компенсасиялаш усули ишлаб чиқилган;
фотоелектрик тизимнинг бинога интеграция қилинганлигини ҳисобга олувчи математик модел ишлаб чиқилиб, унинг ёрдамида қуёш панелининг орқа томонини изолясия қилувчи бинога интеграциялашуви унинг самарадорлигини 11% гача камайтириши ва иссиқликни олиш ёки фото-иссиқлик айлантиргичдан фойдаланган ҳолда бунинг олдини олиш мумкинлиги, ҳамда иссиқлик олиш режимига қараб, фото-иссиқлик айлантиргичнинг электр фойдали иш коеффисиенти қуёш панелининг фойдали иш коеффисиентига нисбатан 14-27% юқори бўлиши аниқланган;
фото-иссиқлик айлантиргич алоҳида ўзи турганда, унинг бинога интеграциялашган ҳолида ҳам совутиш суюқлигининг табиий айланиши режимида қурилманинг максимал электр фойдали иш коеффисиенти  совутиш суюқлигини кириш ҳарорати атроф-муҳит ҳароратига тенг бўлганда эришилиши, бунда қуёш панели ва фото-иссиқлик айлантиргич алоҳида турганда фото-иссиқлик айлантиргичнинг фойдали иш коеффисиенти қуёш панелиникидан 13%, иккала қурилма бинога интеграциялашган ҳолда фото-иссиқлик айлантиргичнинг фойдали иш коеффисиенти қуёш панелиникидан 27% юқори бўлиши аниқланган;
илк маротаба атроф-муҳит параметрларини кўп ўлчовли моделлаштириш ва уларнинг фотоайлантиргичларнинг ишлашига таъсирини аниқлаш асосида бир вақтнинг ўзида кўплаб параметрларнинг ўзгариши диапазонларида электр энергиясининг нормаллаштирилган нархини баҳолаш имконини берувчи алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
CИГС асосидаги қуёш элементлари ва энергетик қурилмаларнинг функсионал параметрларига конструксиявий параметрлар ва ташқи факторларнинг таъсирини моделлаштириш ва тажриба тадқиқотлари натижалари асосида: 
қуёш панелларининг хусусиятларини ўлчашнинг соддалаштирилган услуби, ҳамда фотоелектр панелнинг максимал ишлаш кўрсаткичларини аниқлаш (ДГУ04823) ва атроф-муҳит шароитидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда фойдали иш коеффисиентини ҳисоблаш (ДГУ04858) дастурларидан Россия Фанлар академиясининг Юқори ҳароратлар қўшма институтида бажарилган «18-51-41-005-Расчетно-теоретическое и эксперименталъное исследование эффективности работи гетероструктурних кремниевих и других типов фотоелектрических и фото-теплових преобразователей энергии солнечного излучения и энергоустановок на их основе с учетом климатических условий эксплуатасии» лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Россия Фанлар академиясининг Юқори ҳароратлар қўшма институти Федерал Давлат бюджет муассасасининг 2020 йил 27 январдаги 11402-11-2115-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш лойиҳа доирасида амалга оширилган тадқиқотларни тез ва юқори аниқликда амалга ошириш имконини берган;
CдС буфер қатлами қалинлигини ЗнО:Ал/иЗнО/CдС/CуИн1-хГах(С,Се)2/Мо структурали қуёш элементларига таъсирини турли ташқи факторлар остида ўрганиш натижаларидан Германиянинг Олденбург университети Физика институтида бажарилган ФКЗ 0324297Ф - Оптимиерте Қуалитäцаналйсе вон CИГС - Модулен миттелс билдгебендер Месстечник унд Спектроскопие (оптиCИГС-ИИ) лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Германиянинг Олденбург университети Физика институтининг 2020 йил 25 августдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ташқи факторлар таъсирига бардошлилиги бир неча баробар юқори бўлган қуёш элементлари ишлаб чиқиш имконини берган;
ФАП 01405 “Ҳудуднинг энергетик кўрсаткичларини аниқлаш қурилмаси” асосида  реал шароитларда тажрибалар ўтказиш ҳамда ҳудуднинг ресурс кўрсаткичларини аниқлаш учун яратилган қурилма  стендидан Физика-техника институти ноёб объекти «Гелиполигон»да фотоелектрик панел ва фото-иссиқлик қурилмаларини чиқиш параметрларини табиий шароитларида доимий мониторингини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 20 апрелдаги 2/1255-854-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш табиий иш шароитида CИГС материали асосидаги қуёш панеллари фотоелектрик ва фото-иссиқлик айлантириш параметрларини мунтазам мониторингини олиб бориш, жумладан, узоқ муддатли давр учун маълумотларни йиғиш ва сақлаб бориш асосида турли математик моделларни валидасия қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish