Sayt test rejimida ishlamoqda

Қуватов Улугбек Жалоловичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидроаккумуляциялаш электр станцияларининг насос қурилмалари иш режими самарадорлигини ошириш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Т3162
Илмий раҳбар: Уришев Бобараим, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Умиджон Хикматуллаевич, техника фанлари фалсафа доктори , доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гидроаккумуляциялаш электр станциялари насос қурилмаларининг иш режими самарадорлигини уларга сарф бўладиган энергетик харажатларни камайтириш асосида ошириш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги: 
гидроаккумуляциялаш электр станцияларининг насос қурилмаларида электр энергия сарфини сув оқимининг гидравлик энергиясидан фойдаланиш ҳисобига 5÷15 фоизгача тежаш ва қурилманинг сув бериш унумдорлигини 2 баробарга ошириш имконини берадиган икки ҳаво қалпоқли конструксияси такомиллаштирилган гидравлик таран қурилмаси ишлаб чиқилган;
гидроаккумуляциялаш электр станциясининг юқори ҳавзасига сув ҳайдаб берувчи икки ҳаво қалпоқли гидравлик таран қурилмасида бажарилган тажрибавий тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш асосида, қурилманинг напори ва сув бериш унумдорлигининг оъзгаришини аниқлаш имконини берадиган эмпирик тенглама олинган; 
насослар ва қувурлар тизими напор характеристикаларининг тенгламалари асосида, насос қурилмасининг умумий босим қувурига параллел уланган иккита насоснинг бир вақтда ишлаш жараёнида юзага келадиган умумий напорини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода олинган;
насос қурилмаларида қуёш фотоелектрик қурилмаси қувватидан максимал фойдаланишни таъминлаш мезони асосида, насос қурилмаси фойдали иш коеффициентининг юқори қийматлари боъйича оптимал иш режимлари, напори, сув бериш унумдорлиги ва қувватини аниқлашнинг графоаналитик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гидроаккумуляциялаш электр станцияларининг насос қурилмалари иш режими самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
насос станциялар иш режимларини оптималлаштириш, уларда қуёш энергиясидан фойдаланиш ва электр энергиясини тежаш бўйича олинган илмий натижалар Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Насос станциялар ва энергетика ҳамда Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаларида насос станцияларнинг эксплуатация жараёнида жорий қилинган (“ЎЗБЕКГИДРОЕНЕРГО” АЖнинг 2022 йил 30 ноябрдаги №02-10/3382 сонли маълумотномаси). Натижада бошқармаларга қарашли насос станцияларда электр энергияси учун харажатларни тежаш асосида йилига 370 млн. сўм, Д2500-62-0 насоси иш режимини фойдали иш коеффициентининг максимал қийматларида бошқариш усулини қўллаш натижасида электр энергияси истеъмоли камайиши ҳисобига йилига 14,4 млн. сўм иқтисодий самарага эришиш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish