Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Зулайхо Шухратовна  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дағал жун толасини кимёвий пардозлаш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Т2698
Илмий раҳбар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Равшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дағал жун толасини кимёвий пардозлаш, жумладан ювиш, рангсизлантириш, оқартириш, юмшатиш ва бўяш жараёнлари технологияларини такомиллаштиришни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Дағал жунни ювиш, рангсизлантириш-оқартириш ва юмшатишни тола морфологиясига таъсири бўйича кимёвий ишлов бериш жараёнларининг технологик режимлари дастлабки саралаш жараёнига боғлиқ равишда такомиллаштирилган;  
оқартириш жараёнида Меланинни кимёвий тузилиши бўйича металл тузлари билан хелатлар ҳосил қилиш қонунияти аниқланган  ҳолда тўқ рангли жунни рангсизлантириш-оқартириш жараёнининг технологик режимлари ишлаб чиқилган;
оқсил макромолекуласининг аминокислотали такриби бўйича биринчи марта диазоллар билан жунни тола ва газлама кўринишда паст ҳароратли бўяш жараёнининг юқори ранг интенсивлигидаги мустахкам ранг кўрсатгичларининг янги қийматлари аниқланган; 
дағал жун деструкцияси ва ранг интенсивлигини ўзаро мутаносиблиги ИҚ-спектроскопик ва  элемент анализ орқали, ҳамда табиий бўёвчи моддалар билан бўяш жараёнининг технологик параметрлари ва тола колористик хоссаларини боғлиқлиги кўп омилли тажриба натижаларига статистик ишлов бериш бўйича исботланган.
 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дағал жун толасини кимёвий пардозлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
жун толасини ювиш, рангсизлантириш-оқартириш, юмшатиш   жараёлари “КОМТЕКС-ППОШ” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 17 март 2023 йил №03/25-564 сонли маълумотномаси). Натижада ҳозирги кунда Республикада ҳар йили 35422 тонна ҳосил бўладиган дағал жунни қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида қўллаш имкониятига эришилган.
жун толали тўқимачилик материалларини тола ва газлама кўринишда паст ҳароратли ва табиий бўёвчи модда билан бўяш технологияси   “КОМТЕКС-ППОШ” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 17 март 2023 йил №03/25-564  сонли маълумотномаси). Натижалар жағал жунни табиий бўёвчи моддалар билан бўяш жараёни давомийлигини 40,7% га, совуқ усулда бўяш жараёнида эса 59,1% га камайтириш  имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish