Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфутдинов Бобур Нодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботни тузиш ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4. PhD/Иқт1378. 
Илмий раҳбар: Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботни тузиш ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисобот кўрсаткичларини ҳаққоний шакллантириш мақсадида ҳисоб сиёсатига 4911-“Юридик шахслар билан ҳисоблашишлар бўйича даргумон қарзлар бўйича резервлар” ва 4912-“Жисмоний шахслар билан ҳисоблашишлар бўйича даргумон қарзлар бўйича резервлар” ишчи счётини киритиш илмий асосланган;
дебитор қарздорликлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар бўйича ҳаражатларни тўғри акс эттириш учун ҳисоб сиёсатига 9440-“Даргумон қарзлар юзасидан резерв шакллантириш бўйича харажатлар” ишчи счётини киритиш таклиф этилган; 
молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш босқичлари таркибига ҳисобот санасидан  кейинги ҳодисалар ва фаолият узлюксизлигини баҳолаш тартибини киритиш асосланган;
молиявий ҳисобот аудити якунлари бўйича ҳаққоний аудиторлик хулосасини шакллантиришда ёзма тақдимномалардан фойдаланиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботни тузиш ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бухгалтерия ҳисобида дебиторлик қарзларининг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш мақсадида 4911-“Юридик шахслар билан ҳисоблашишлар бўйича даргумон қарзлар бўйича резервлар” ва 4912-“Жисмоний шахслар билан ҳисоблашишлар бўйича даргумон қарзлар бўйича резервлар” ишчи счётини киритиш бўйича таклифи «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2023 йил 24 мартдаги 128-сон маълумотномаси). Натижада, даргумон қарзлар бўйича резервларнинг юридик ва жисмоний шахслар бўйича алоҳида юритилиши таъминланиб, молиявий ҳисоботда дебитор қарзларининг аниқ акс эттирилиши таъминланган;
молиявий ҳисобот кўрсаткичларини ҳаққоний шакллантириш ва дебитор қарздорликлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар бўйича харажатларни тўғри акс эттириш учун 9440-“Даргумон қарзлар юзасидан резерв шакллантириш бўйича харажатлар” ишчи счётини киритиш бўйича таклифи «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2023 йил 24 мартдаги 128-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларнинг давр харажатлари таркибида тўғри акс эттирилишига ва ҳисобот даврида молиявий натижаларнинг тўғри шаклланишига хизмат қилган;
молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш босқичлари таркибига ҳисобот санасидан кейинги ҳодисалар ва фаолият узлюксизлигини баҳолаш тартибини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан “Аудитни режалаштириш” номли аудиторлик ташкилотининг ишчи стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2023 йил 30 мартдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисобот аудитининг тизимли ташкил этилишига ва аудиторлик текширувига сарфланадиган харажатларнинг 10 %га тежалишига олиб келган;
молиявий ҳисобот аудити якунлари бўйича ҳаққоний аудиторлик хулосасини шакллантиришда ёзма тақдимномалардан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан “Ёзма тақдимномалар” номли аудиторлик ташкилотининг ишчи стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2023 йил 30 мартдаги 20-сон  маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисобот аудити бўйича аудиторлик рискининг камайишига, ҳамда ҳаққоний аудиторлик хулосасининг тузилишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish