Sayt test rejimida ishlamoqda

Режапов Хайрилло Хикматуллаевич 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим ва меҳнат бозори хизматлари ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришнинг методологик асослари”, 08.00.05-“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Иқт344
Илмий раҳбар: Муфтайдинов Қиёмиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, Phd.03/30.12.2019.И.60.03
Расмий оппонентлар: Алимова Машҳура Тоирхоновна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Норим Раззакович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мирзаев Абдуллажон Топилович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик – технологиялар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим хизматлари ва меҳнат бозори ўртасидаги муносабатлар методологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим хизматларини меҳнат бозори билан интеграциялашув механизмини таълим муассасларининг маркетинг бўлимлари, иш берувчи корхона, ташкилотларнинг кадрлар билан ишлаш бўлимларининг функсия ва вазифаларини “компетенсияларни баҳолаш марказлари” ташкил қилиш  орқали ўзаро мувофиқлаштириш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларида тадбиркорлик муҳити ва фаолиятини шакллантириш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларининг технологик трансферларини қўллаб-қувватлашда академик «спин-офф» компанияларини ташкил этиш таклиф этилган;
олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, интеллектуал мулкни сотиш, технологиянинг истеъмолчилари бозорини қидириш жараёнларининг “Технологияларни лицензиялаш марказлари”ни ташкил этиш ҳисобига самарадорлигини ошириш ҳамда таълим хизматлари экспортини кенгайтириш таклифи асосланган;
«тармоқ-ҳудуд-олий таълим ташкилот» циклик жараёнида инновацион ташкилотларни илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган С2Б (сcиенcе то бусинесс) платформасини яратиш таклифи ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларни баҳолаш ҳисобига таълим хизматлари кўрсаткичининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
олий таълим хизматларини меҳнат бозори билан интеграциялашув механизмини таълим муассасларининг маркетинг бўлимлари, иш берувчи корхона, ташкилотларнинг кадрлар билан ишлаш бўлимларининг функсия ва вазифаларини “компетенсияларни баҳолаш марказлари” ташкил қилиш  орқали ўзаро мувофиқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон “Ўзбекистон Республикаси касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 июлдаги 01/00-03/10-6064-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида республика бўйича бўш (вакант) иш ўринларига олий маълумот даражасига эга кадрларни самарали жойлаштириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларида тадбиркорлик муҳити ва фаолиятини шакллантириш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларининг технологик трансферларини қўллаб-қувватлашда академик «спин-офф» компанияларини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасининг 4.4-бандининг 8-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 29 июндаги 89-04-237-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муаассасаларида спин-офф компанияларни ташкил этилишига, илмий-тадқиқот натижаларининг технологик трансферларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағларни шакллантириш ҳамда бюджетдан ташқари даромадларини кўпайтириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, интеллектуал мулкни сотиш, технологиянинг истеъмолчилари бозорини қидириш жараёнларининг “Технологияларни лицензиялаш марказлари”ни ташкил этиш ҳисобига самарадорлигини ошириш ҳамда таълим хизматлари экспортини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасини 4.1-банднинг 12-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 29 июндаги 89-04-237-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни жорий қилиш натижасида олий таълим хизматлари жозибадорлигини, чет эл талабаларини мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиш даражаси 21,8 фоизга ортишига ҳамда таълим хизматлари экспортида таълим инвестициялари ҳажмини оширишга хизмат қилган;
«тармоқ-ҳудуд-олий таълим ташкилот» циклик жараёнида инновацион ташкилотларни илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашга қаратилган С2Б (сcиенcе то бусинесс) платформасини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасини 4.5-банднинг 6-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 29 июндаги 89-04-237-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим хизматлари кўлами ва сифатини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, илмий фаолият натижалари билан қўллаб-қувватлашни ошириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларни баҳолаш ҳисобига таълим хизматларининг 2026 йилга қадар прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги Ф-60–сон “2022-2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 29 июндаги 89-04-237-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида иқтисодиётнинг тармоқлари ва таълим муассасалари интеграцияси ҳисобига олий таълим хизматларининг мақсадли параметрларини самарали белгилаш имконияти яратилган;
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish