Sayt test rejimida ishlamoqda

Маъмуров Бахтиёр Холматжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамлаштириш шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Иқт1559.
Илмий раҳбар: Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.И.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Мираббос Фазлиддинович, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш шароитида ҳудудлар иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар самарадорлигига кўра рақамли иқтисодиёт ривожланишининг умумий индекси қиймати бўйича ҳудудларни иқтисодий ва рақамли компонентлар фаолият самарадорлигининг юқори (0,67 - 1,0), ўрта (0,34 - 0,66), паст (0 - 0,33) шароитларига кўра гуруҳлаш орқали ривожлантириш имкониятлари асосланган;
катта ҳажмли электрон маълумотлар (Биг Дата) йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва узатиш жараёнларини рақамлаштиришга қаратилган ахборот-таҳлилий платформани жорий этиш орқали ҳудудлар иқтисодиётида самарали таркибий ўзгаришларнинг истиқбол ссенарийларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш таклифи асосланган;
иқтисодиёт ривожланишининг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда рақамли трансформация асосида иқтисодиёт таркибий тузилмасининг ҳолати ва ўзгаришини рейтинг баҳолаш натижаларидан фойдаланиш таклифи асосланган; 
ҳудудлар иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларга рақамли технологияларни таъсирини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда 2027 йилгача рақамли ривожланиш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Iv. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамлаштириш шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар самарадорлигининг қиёсий таҳлили асосида рақамли иқтисодиёт ривожланишининг умумий индекси қиймати бўйича ҳудудларни иқтисодий ва рақамли компонентлар фаолият самарадорлигининг юқори (0,67 - 1,0), ўрта (0,34 - 0,66), паст (0 - 0,33) даражали шароитларига кўра гуруҳлаш орқали ривожлантириш имкониятларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармонининг 2-иловаси - 2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 151-бандида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасининг 2022-йил 30-июндаги 4/1188-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари “қониқарсиз” бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконияти яратилган;
рақамлаштириш доирасида катта ҳажмли маълумотлар (Биг Дата) йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва узатиш жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган ахборот-таҳлилий платформани жорий этишни ҳудудлар иқтисодиётида самарали таркибий ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи маълумотларни киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-июндаги 373-сон қарори, 2-иловаси - “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришни баҳолаш, соҳа кўрсаткичлари ҳисобини юритишни самарали ташкил этиш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасининг 2022-йил 30-июндаги 4/1188-сон маълумотномаси). Мазкур методика вазиятни таҳлил қилиш ва ҳудудий стратегик режалаштириш элементлари минтақа ривожланишининг узоқ муддатли чора ва механизмларини ишлаб чиқишда маҳаллий бошқарув органларининг функсияларини такомиллаштириш ва вазифаларини аниқлаштириш, ишлаб чиқаришнинг юқори технологик турлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилган;
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамли трансформациясининг жорий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда келгусида рақамли ривожланишнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда рақамли иқтисодиёт ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимидан фойдаланиш таклифи 2022 – 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 13-бандида акс этган (“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасасининг 2023-йил 1-мартдаги 2-3/68-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида ҳудудларда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар бўйича катта ҳажмдаги маълумотларни (Биг Дата) тўплаш ва қайта ишлаш вақти 15 фоизгача қисқартириш, турли ҳудудий индикаторлар (кўрсаткичлар) мониторинги ва прогнози, вазиятларни баҳолаш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, кирувчи маълумотларни анъанавий режимда қайта ишлашдан воз кечиш, хатолар эҳтимолини ва маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлилий материалларни тайёрлашда инсон омили таъсирини камайтириш имконини берган;
ҳудудлар иқтисодиёти таркибидаги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми ошишига асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2027-йилгача алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари 2022 – 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг 70-банд 2-қисмида фойдаланилган (“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасасининг 2023-йил 1-мартдаги 2-3/68-сон маълумотномаси). Ҳудудлар иқтисодиёти таркибидаги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича прогноз натижаларига кўра 2027-йилга келиб, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини 2,5 баробар ошириш режалаштирилиб, иқтисодиётнинг реал секторини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришда фойдаланиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish