Sayt test rejimida ishlamoqda

Кунаров Руслан Рустамовичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Иқт1697
Илмий раҳбар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дивиденд сиёсатини инвестицион жозибадорликни таъминлашга қаратилган ҳолда амалга ошириш ва акциялар даромадлилигини депозит ҳамда омонатлардан юқори белгилаш асосида тижорат банкларидаги давлат улушини хусусийлаштиришга тайёрлаш таклиф этилган;
молиявий инструментлар рисклилик даражаси ва бозор даромадлилигидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган имтиёзли акциялар бўйича дивидендни 23,0 фоиз этиб белгилаш орқали улар инвестицион жозибадорлигини таъминлаш асосланган;
молия йили якунлари асосида давлат иштирокидаги тижорат банклари томонидан соф фойданинг камида 50,0 фоизини дивидендларга йўналтириш ҳамда давлат улушлари бўйича ҳисобланган тегишли дивидендларни ўтказиб бериш орқали давлат бюджети даромадларини мустаҳкамлаш асосланган;
тижорат банклари акциялари учун тўланган дивидендлар ва бозор курси ўртасидаги боғлиқлик асосида қўшимча акциялар эмиссияси орқали банклар устав капитали ва қўшилган капиталини ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари дивиденд сиёсати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дивиденд сиёсатини инвестицион жозибадорликни таъминлашга қаратилган ҳолда амалга ошириш ва акциялар даромадлилигини депозит ҳамда омонатлардан юқори белгилаш асосида тижорат банкларидаги давлат улушини хусусийлаштиришга тайёрлаш таклифи (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш, Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг инвестицион жозибардорлигини таъминлаш ҳамда мазкур банкни келгусида хусусийлаштириш белгиланган;
молиявий инструментлар рисклилик даражаси ва бозор даромадлилигидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган имтиёзли акциялар бўйича дивидендни 23,0 фоиз этиб белгилаш орқали улар инвестицион жозибадорлигини таъминлаш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар умумий йиғилишига киритилган ҳамда қарор қабул қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган имтиёзли акциялар бўйича даромадлилик молиявий инструментлар рисклилик даражаси ва бозор даромадлилигидан келиб чиққан ҳолда Ўзсаноатқурилишбанк АТБ имтиёзли акциялари бўйича йиллик даромадлилик охирги уч молия йили якуни бўйича 23,0 фоиз этиб белгиланган;
молия йили якунлари асосида давлат иштирокидаги тижорат банклари томонидан соф фойданинг камида 50,0 фоизини дивидендларга йўналтириш ҳамда давлат улушлари бўйича ҳисобланган тегишли дивидендларни ўтказиб бериш орқали давлат бюджети даромадларини мустаҳкамлаш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йил якуни бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 353,15 миллиард сўмлик соф фойдаси дивидендларга йўналтирилган ва давлат бюджетига 334,998 миллиард сўм ўтказиб берилган;
тижорат банклари акциялари учун тўланган дивидендлар ва бозор курси ўртасидаги боғлиқлик асосида қўшимча акциялар эмиссияси орқали банклар устав капитали ва қўшилган капиталини ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан молиявий ресурслар жалб қилиш амалиётида жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022 йил 11 январдаги 17-06/190-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзсаноатқурилишбанк АТБ 2456,36 миллиард сўмлик қўшимча оддий акциялар эмиссиясини амалга ошириш ва муваффақиятли жойлаштириш орқали банк устав капитали 4634,51 миллиард сўмга етказилди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish