Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахтиёров Бобур Баходир ўғли
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат копхоналари инновацион бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.DSc/Иқт344
Илмий раҳбар: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.И.60.03 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Расулов Нодирбек Мадрахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Носиров Илхомжон Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар инновацион бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат копхоналарида инновацион бошқарув самарадорлигини фан сиғимкорлиги, маҳсулотни янгиланиш коеффициенти, Р&Д харажатлари самарадорлиги, интенсивлик коеффициенти кўрсаткичларини тизимлаштиришга кўра баҳолаш ёндашуви такомиллаштирилган;
инновацион ва юқори технологияли маҳсулотлар бозорини кенгайтириш, стартап ва кичик инновацион ташкилотларни ўзаро манфаатдор «пиноцитози» (қамраб олиб ўзлаштириш) механизми асосида инновацион кластерлар ташкил этиш таклифи асосланган;
давлат харидлари доирасида инновацион технологиялар асосида товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар учун имтиёзлар яратиш, маҳаллий илмий ташкилотлар билан илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга оширувчи маҳаллий компаниялар эҳтиёжлари учун давлат грантларини ажратиш ҳисобига инновацион хаблар ташкил қилиш таклифи асосланган;
саноат корхоналарида илмий-техник ва тажриба конструкторлик ишларига йўналтирилган харажатлар ўзгариши ҳисобига ЯИМдаги инновацион маҳсулотлар ҳажмининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
копхоналар инновацион бошқаруви самарадорлигини ташкилий, маркетинг, технологик мезонлари асосида саноат инновацион фаолиятини ривожланиш кўрсаткичларининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
саноат корхоналарида инновацион бошқарув самарадорлигини баҳолашда фан сиғимкорлиги, маҳсулотни янгиланиш коеффициенти, Р&Д харажатлари самападорлиги, интенсивлик коеффициенти кўрсаткичлари орқали тизимлаштириш таклифи “Ниҳол Арт Текстил” МЧЖ корхонасининг “2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясини” ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 18 августдаги 03-25-2491-сон маълумотномаси). Натижада корхонани инновацион бошқаруви амалиётида муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш асосида маҳсулотни янгиланиш коеффициентини 5 фоизга, Р&Д харажатлари самарадорлиги 7 фоизга ошириш имконияти яратилган;
инновацион ва юқори технологияли маҳсулотлар бозорини кенгайтириш, стартап ва кичик инновацион ташкилотларни ўзаро манфаатдор «пиноцитози» (қамраб олиб ўзлаштириш) механизми асосида инновацион кластерлар ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165 сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармонининг 1-иловаси 4.1-бандининг 3-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 32-32/4111-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали ишлаб чиқилаётган илмий-инновацион лойиҳаларни маҳаллий саноат корхоналари томонидан амалиётга жорий этиш ҳажмини 10 фоиз оширишга эришилган;
давлат харидлари доирасида инновацион технологиялар асосида товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар учун имтиёзлар яратиш, маҳаллий илмий ташкилотлар билан илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга оширувчи маҳаллий компаниялар эҳтиёжлари учун давлат грантларини ажратиш ҳисобига инновацион хаблар ташкил қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-165 сонли Фармонининг 1-иловаси 4.2-бандининг 10-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 32-32/4111-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаcи таркибига кирувчи “Ниҳол Арт Текстил” МЧЖ корхонасида интеллектуал мулк ишланма эгалари билан биргаликда патент ва тижоратлаштириш амалиёти 10 фоизга оширилган;
саноат корхоналарида илмий-техник ва тажриба конструкторлик ишларига йўналтирилган харажатлар ўзгариши ҳисобига ЯИМдаги инновацион маҳсулотлар ҳажмининг 2026 йилга қадар прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165 сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармонининг 2-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 32-32/4111-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида саноат корхоналари томонидан инновацион фаолиятни кенгайтириш йўналишида сарфлаётган инвестиция харажатларини мақсадга мувофиқ белгилаш асосида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг самарали ошириш имконияти яратилган; 
корхоналар инновацион бошқаруви самападорлигини ташкилий, маркетинг, технологик мезонларини баҳолаш ҳисобига инновация фаолиятини ривожланиш кўрсаткичларининг 2026 йилгача прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165 сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стпатегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармонининг 2-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 32-32/4111-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг ялпи даромадини оширишга ҳамда саноат корхоналарида фан сиғимкорлиги юқопи бўлган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига ялпи қўшилган қиймат ҳажмини оширишга эришиш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish