Sayt test rejimida ishlamoqda

Зоҳиров Рамиз Турдимуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила институтини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-демографик, норматив ва этномаънавий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.DSc/Фал119.
Илмий маслаҳатчи: Норқулов Сухроб Дўстмуродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусаев Фаҳриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила институтини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-демографик, ҳуқуқий-норматив ва этномаънавий асосларини ҳамда замонавий оилалардаги муҳитнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оила институти шаклланишининг этногенетик ва жамият ҳаётидаги ўрнига кўра ижтимоий-демографик асослари, жинслар диморфизми (биосоциофизиологик омиллари)нинг эр-хотин  муносабатларига, оилавий барқарор муҳитга эришишдаги регуляторлик ва психологик омилларнинг соғлом авлодни тарбиялашдаги ижобий таъсири аниқланган;
оиланинг ижтимоий институт сифатидаги репредуктив, регенератив, тарбиявий, ижтимоий назорат, ижтимоий мақом ва психотерапевтик функсиялари орқали ворисийлик ва новаторлик уйғунлигига эришишнинг тарихий тараққиётга боғлиқ фундаментал, оилада бошқарувни ташкил этишнинг миллий қадриятларга оид структуравий асослари очиб берилган;
оила институтини мустаҳкамлашда диахрон алоқаларнинг, кўпавлодлилик ва қариндош-уруғчилик анъаналарининг намоён бўлиши ҳамда табиий ва маънавий эҳтиёж сифатида оилага бирикишнинг узлюксизлиги таъминлаш, ўз ўзини шакллантириш,  ижтимоийлашув жараёнида шахсий идентификация воситаси сифатидаги демографик параметрларни шакллантиришдаги аҳамияти асосланган;
шарқона ҳуқуқий-норматив ва маънавий-ахлоқий императивларнинг этногамик ҳаётдаги, эр-хотин муносабатларидаги оила имиждини яратиш ва сақлаб қолишда жамоатчилик фикрининг этногенез, меҳнат тақсимоти, тарихий-маданий жараёнлар билан боғлиқ сациомаданий ўзгаришларнинг қадриятлар тизимига таъсири очиб берилган;
оила институтидаги ижтимоий трансформация жараёнларига ва гендер маданиятини шакллантириш, оилавий муаммоларни ҳал қилишда қонунчилик тизими билан боғлиқ ҳуқуқий асосларнинг такомиллашиб бориши ҳамда оила аъзолариаро масъулият, адолат, шахсий эркинликка эришиш инсон шахсий ҳуқуқи сифатида гуманистик жиҳатдан зарурият эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оила институтини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-демографик, норматив ва этномаънавий асослари мавзусидаги илмий-тадқиқот натижалари асосида:
оила институти шаклланишининг этногенетик ва жамият ҳаётидаги ўрнига кўра ижтимоий-демографик асослари, жинслар диморфизми (биосоциофизиологик омиллари)нинг эр-хотин  муносабатларига, оилавий барқарор муҳитга эришишдаги регуляторлик ва психологик омилларнинг соғлом авлодни тарбиялашдаги ижобий таъсирига оид ҳақидаги таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури III-йўналишида белгиланган «Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар» режасининг 16-банди «Оила мустаҳкамлиги, эр ва хотиннинг ота-она, бир бири олдидаги бурч ва вазифалари, оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш сабаблари, оила асосларини мустаҳкамлашда диний ва миллий қадриятларнинг ўрни масаласида «Оила-маънавият қўрғони» мавзусида ОАВда давра суҳбатлари ва мақолалар бериб бориш» ҳақидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 9-декабр кунидаги 02-11/531-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-демографик, норматив ва этномаънавий асосларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
оиланинг ижтимоий институт сифатидаги репредуктив, регенератив, тарбиявий, ижтимоий назорат, ижтимоий мақом ва психотерапевтик функсиялари орқали ворисийлик ва новаторлик уйғунлигига эришишнинг тарихий тараққиётга боғлиқ фундаментал, оилада бошқарувни ташкил этишнинг миллий қадриятларга оид структуравий асослари ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси «Оила ва хотин-қизлар» Давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Республикаси «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 9-январ кунидаги 01-09/1290-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек оилаларида эр-хотин муносабатларида ўзаро тушунишга эришиш, фарзандларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ажримларни олдини олишда хизмат қилган;
оила институтини мустаҳкамлашда диахрон алоқаларнинг, кўпавлодлилик ва қариндош-уруғчилик анъаналарининг намоён бўлиши ҳамда табиий ва маънавий эҳтиёж сифатида оилага бирикишнинг узлюксизлиги таъминлаш, ўз ўзини шакллантириш,  ижтимоийлашув жараёнида шахсий идентификация воситаси сифатидаги демографик параметрларни шакллантиришдаги аҳамиятига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Сенинг ташаббусинг-сенинг келажагинг учун» шиори остида ёш қизлар форуми, «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизми лойиҳалари ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 24-ноябр кунидаги 4-13-23-3999-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар қалбида оилавий анъаналарга содиқлик, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, оилада учрайдиган низоли муаммоларни олдини олиш, ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликларни бартараф қилишда хизмат қилган. 
шарқона ҳуқуқий-норматив ва маънавий-ахлоқий императивларнинг этногамик ҳаётдаги, эр-хотин муносабатларидаги оила имиждини яратиш ва сақлаб қолишда жамоатчилик фикрининг этногенез, меҳнат тақсимоти, тарихий-маданий жараёнлар билан боғлиқ сациомаданий ўзгаришларнинг қадриятлар тизимига таъсирига оид ғоялардан «Ўзбекистон телерадиоканали» орқали намойиш қилинган «Оила олами» ток-шоуси тайёрланиб, эфирга узатилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 8 ноябр кунидаги 02-08-1877-сон маълумотномаси). Натижалар оила барқарорлигини таъминлаш, эр-хотин муносабатларини мустаҳкамлашда хизмат қилган. 
оила институтидаги ижтимоий трансформация жараёнларига ва гендер маданиятини шакллантириш, оилавий муаммоларни ҳал қилишда қонунчилик тизими билан боғлиқ ҳуқуқий асосларнинг такомиллашиб бориши ҳамда оила аъзолариаро масъулият, адолат, шахсий эркинликка эришиш инсон шахсий ҳуқуқи сифатида гуманистик жиҳатдан зарурият эканлигига оид илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 27-декабр кунидаги 02-02/1103-сон маълумотномаси). Олинган натижалар маҳаллаларда яшаётган оилаларда авлодлараро муносабатларни мустаҳкамлашда, ижтимоий-демографик масалаларни ривожлантиришда хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish