Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзалиев Шерзоджон Авазжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Геймификация технологиялари асосида дидактик жараёнларни моделлаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика)  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Пед4545.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Собиров Бахтиёр Бойпўлатович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Рустамова Нодира Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади геймификация технологиялари асосида дидактик жараёнларни моделлаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълимда ахборот технологияларини геймификация асосида ўқитишнинг педагогик имкониятлари ўқитувчиларнинг таянч ва касбий-соҳавий компетенсияларини фаол ахборот алмашиниш, моделлаштириш босқичлари ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш натижадорлигига индивидуал мониторингли йўналтириш, уларни танлаш мезонларидан фойдаланиш компонентларини ўзаро адекват мослаштириш ёрдамида аниқланган;
геймлар типологиясини моделлаштириш орқали таълимда ахборот технологияларини ўқитишнинг дидактик имкониятлари талабаларни ўйин моҳиятини тушуниш ва натижага эрта эришсишга тайёрловчи  таркибли қоидаларни мотивацион-ўқув муҳитида иерархик даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
таълимда ахборот технологияларини ўқитишнинг методик таʼминоти фаол билиш фаолиятларини интенсив жадаллаштириш, мантиқий фикрлаш усулларини интегратив ўзлаштиришга мўлжалланган визуал органайзерлардан индивидуал йўналганликда фойдаланиш орқали такомиллаштирилган; 
геймификация технологияларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган ахборот технологияларини ўқитиш методикаси мустақил ижодий таълим геймларини креатив компетентликка йўналтирилган жараёнда интеграциялашган дидактик талабларга мослилигига кўра татбиқ этиш асосида  такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Геймификация технологиялари асосида дидактик жараёнларни моделлаштириш методикасини такомиллаштириш асосида:
таълимда ахборот технологияларини геймификация асосида ўқитишнинг педагогик имкониятлари ўқитувчиларнинг таянч ва касбий-соҳавий компетенсияларини фаол ахборот алмашиниш, моделлаштириш босқичлари ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш натижадорлигига индивидуал мониторингли йўналтириш, уларни танлаш мезонларидан фойдаланиш компонентларини ўзаро адекват мослаштиришга оид тавсиялардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2016-2017 йилларда бажарилган МУЗ-2015-09081684325 рақамли “Коммуникатив куммулятив метод асосида умумтаълим мактаби ўқувчиларига инглиз тилини самарали ўқитиш технологиялари  (5-6-синфлар мисолида)” грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 13-мартдаги 01/15-09/47-сон маʼлумотномаси). Натижада, “Таълимда ахборот технологиялари”ни геймификация асосида ўқитишнинг дидактик босқичларини моделлаштириш ва мезонларни аниқлаштириш имкониятини кенгайтиришга ва мезонлари асосида аниқлаштиришга хизмат қилган;
геймлар типологиясини моделлаштириш орқали таълимда ахборот технологияларини ўқитишнинг дидактик имкониятлари талабаларни ўйин моҳиятини тушуниш ва натижага эрта эришсишга тайёрловчи  таркибли қоидаларни мотивацион-ўқув муҳитида иерархик даражаларда қўллашга оид таклифлардан 20160817122231 рақам билан қайд қилинган “Тиббий таълим педагоглари учун “тиббиёт педагогикаси” электрон методик порталини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг топшириқларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтенинг 2023-йил 9-мартдаги 01-01-592-сон маʼлумотномаси). Натижада, таълимда ахборот технологияларини геймификация асосида ўқитишнинг педагогик имкониятлари ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш натижадорлигига йўналтириш асосида кенгайтириш ҳамда ўқитиш босқичлари ташкилий-гностик фаолиятли, креатив-рефлексив компонентлари асосида такомиллаштирилган хизмат қилган; 
таълимда ахборот технологияларини ўқитишнинг методик таъминоти фаол билиш фаолиятларини интенсив жадаллаштириш, мантиқий фикрлаш усулларини интегратив ўзлаштиришга мўлжалланган визуал органайзерлардан индивидуал йўналганликда фойдаланишга оид таклифлар Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2015-2017 йилларда бажарилган ПЗ-2014-0910154408-“Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” мавзусидаги лойиҳа топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 13-мартдаги 01/15-09/47-сон маʼлумотномаси). Натижада, виртуал лабораторияларни ташкил қилиш орқаи геймификация технологияларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантиришга мўлжалланган методик таъминотни такомиллаштиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish