Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Хасан Абдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дастурий воситалар асосида талабаларнинг дастурлаш компетентлигини ривожлантириш методикаси”  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Пед3187. Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали.
Илмий раҳбар: Юсупов Раббим Михлиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Хамидов Жалил Абдурасилович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида мутахассислик модулларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг дастурлаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда дастурлаш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методологик аспектлари дифференциялашган ёндашувнинг методик, диагностик функсияларини ўқув фаолияти мотивларига йўналтирилган педагогик жараёнга праксиологик рефлекцияда оптималлаштириш асосида очиб берилган;
талабаларда дастурлаш компетентлигини ривожлантириш методикаси лойиҳалаш, конструкторлик, яратувчанлик, тадқиқотчилик кўникмаларини тизимли интеграцияда ривожлантиришга қаратилган рақамли маҳсулотлар ва хизматларни моделлаштириш жараёнида висуал  комбинацияли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда дастурлаш компетентлигининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари масалани таркибли қисмларда қўйиш, алгоритмни прогнозли танлаш ва бажариш босқичларида алгоритмик маданиятни тизимли шакллантирувчи блок-схемали конструктив топшириқларни қисқа интервалликда жорий этиш асосида такомиллаштирилаган;
дастурлаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти CСЧеcкер дастурий воситасида талабаларнинг касбий компетенсияларини статистик баҳолашга мўлжалланган рақамли архитектура иш шаклларини продуктив ўқув муҳитига визуал-прогнозда киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мутахассислик модулларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг дастурлаш компетентлигини ривожлантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида: 
талабаларда дастурлаш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методологик аспектлари дифференциялашган ёндашувнинг методик, диагностик функсияларини ўқув фаолияти мотивларига йўналтирилган педагогик жараёнга праксиологик рефлекцияда оптималлаштиришга ҳамда талабаларда дастурлаш компетентлигини ривожлантириш методикасини лойиҳалаш, конструкторлик, яратувчанлик, тадқиқотчилик кўникмаларини тизимли интеграцияда ривожлантиришга қаратилган рақамли маҳсулотлар ва хизматларни моделлаштириш жараёнида висуал  комбинацияли қўллашга оид тавсиялар “Компютер архитектураси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 232-56 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув тажриба ишларини бажаришда CСЧеcкер дастурий таъминотини қўллаш имкониятини кенгайтиришга эришилган;
талабаларда дастурлаш компетентлигининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари масалани таркибли қисмларда қўйиш, алгоритмни прогнозли танлаш ва бажариш босқичларида алгоритмик маданиятни тизимли шакллантирувчи блок-схемали конструктив топшириқларни қисқа интервалликда жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари Университети Самарқанд филиалида Давлат илмий-техник дастури доирасида 2017-2020-йилларда бажарилган БВ-Ф4-014 рақамли “Электромагнит мослашувликни ҳисобга олган ҳолда электрон қурилмалар микро-ва нано-тизимлар юпқа элементлари магнит майдонида магнито-эластик тебранишлари масалаларини ечишнинг амалий усуллари ва магнитоеластикликнинг математик асосларини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари Университети Самарқанд филииали 2022-йилнинг 15-декабрдаги 748/01-01-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тажриба бажариш жараёнида интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish