Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонқулова Дилшода Муродқоъзиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган 
фан тармоғи): “Немис тилида ҳарбий терминлар оъргатишнинг педагогик технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.PhD/Пед1986.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси.
Илмий раҳбар: [Жалолов Жамол Жалолович], педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Гулямова Мавлуда Хамитовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис тилида ҳарбий терминларни ўргатиш жараёнида курсантларнинг ихтисосий нутқини ривожлантиришга қаратилган таклиф 
ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳарбий терминларнинг педагогик ва лингводидактик имкониятлари ҳарбий таълимнинг интизом, макон ва вақт назорати каби махсус мақсадларга йўналтирилган тизимли ўқитишнинг кўргазмали ўзлаштириш, тезкор мониторинг компонентларини “ихтисосий нутқ” консепти билан идентивлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
немис тили машғулотларини лойиҳалашнинг ҳарбий мамлакатшуносликка оид матнларни танлаш ва улар таркибидаги терминлар билан бевосита боғлиқ устуворлик, мақсадга йўналганлик, фрагментация, интеграция каби мезонлари ҳарбий лингвомамлакатшуносликнинг трансляция, коммуникация, трансформация белгиларини ўзида акс эттирувчи “ҳарбий терминлар”нинг ҳарбий ўзига хослиги сифатида ифода этишнинг семантик даражаларида аниқлаштирилган;
ҳарбий мамлакатшуносликка оид матнлар воситасида чет тил машғулотларида ҳарбий терминларни ўргатишга қўйиладиган методик талаблар “касбий мулоқот юритиш”га хос тарзда матнларни ўқиш техникасини ўргатишнинг 
ташкилий-педагогик ва методологик омилнинг эмпириклик даражасини персонал мослашувчанликда ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
немис тилини ҳарбий терминлар воситасида ўргатишнинг лойиҳа технологияси индивидуал иш услуби ва мустақил ишларни бажариш ва шахс фаолиятига йўналтирилган, тизимли, ҳамкорликдаги таълимни дидактик мақбуллаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий ўқув юртида терминларни ўрганиш тажрибаси юзасидан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
ҳарбий терминларнинг педагогик ва лингводидактик имкониятлари ҳарбий таълимнинг махсус мақсадларга йўналтирилган замонавий ўқитиш технологияларига доир методик-технологик компонентларини “ихтисосий нутқ” консепти билан идентивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид материаллардан “Немисча–ўзбекча, ўзбекча–немисча ҳарбий терминлар луғати” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2022 йил 24 июн 34 сонли қарори). Натижада, курсантларга ҳарбий терминларнинг педагогик ва лингводидактик имкониятлари ҳарбий таълимининг махсус мақсадларга йўналтирилган замонавий ўқитиш технологияларига доир методик-технологик компонентлари самарадорлиги оширилган;
немис тили машғулотларини лойиҳалашнинг ҳарбий мамлакатшуносликка оид матнларни танлаш ва улар таркибидаги терминлар билан бевосита боғлиқ устуворлик, мақсадга йўналганлик, фрагментация, интеграция каби мезонлари ҳарбий лингвомамлакатшуносликнинг трансляция, коммуникация, трансформация белгиларини ўзида акс эттирувчи “ҳарбий терминлар”нинг ҳарбий ўзига хослиги сифатида ифода этиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида ва Фарғона Давлат университети ҳарбий таълимга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022- йил 10- октябрдаги 10/2042-cон маълумотномаси). Натижада курсантларда немис тилидаги ҳарбий терминлар ўргатишнинг дидактик омиллари такомиллаштирилган;
ҳарбий мамлакатшуносликка оид матнлар воситасида чет тил машғулотларида ҳарбий терминларни ўргатишга қўйиладиган методик талаблар “касбий мулоқот юритиш”га хос тарзда курсантларга когнитив-коммуникатив ёндашув асосида матнларни ўқиш техникасини ўргатиш бўйича ташкилий-педагогик ва методологик омилнинг эмпириклик даражасини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти томонидан бажарилиши 2022 йилга мўлжалланган “Бургут” шифрли №31 махсус илмий-техник вазифани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022- йил 10- октябрдаги 10/2042-cон маълумотномаси). Натижада, таълим тизимида немис тилида ҳарбий терминология бўйича таълим сифати назорат қилиш кафолатини таъминлашда ҳарбий мамлакатшуносликка оид матнлар воситасида чет тил машғулотларида ҳарбий терминларни ўргатишга қўйиладиган методик талаблар ишлаб чиқилган:
немис тилини ҳарбий терминлар воситасида ўргатишнинг лойиҳалаш технологияси индивидуал иш услуби ва мустақил ишларни бажариш ва шахс фаолиятига йўналтирилган, тизимли, ҳамкорликдаги таълимни ташкил этишга доир ёндашувларни дарс ва мустақил ишларга прагматик татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида 2020-2022 йилларда бажарилган Ҳаво ҳужумидан мудофаа Радиотехника қўшинлари ўқув терминологик луғати “Эрудит” шифрли мақсадли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022- йил 10- октябрдаги 10/2042-cон маълумотномаси). Натижада немис тилини ҳарбий терминлар воситасида ўргатишнинг лойиҳалаш технологияси индивидуал мустақил ишларни бажариш асосида такомиллаштирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish