Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзиқулов Зайниддин Қўзибоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасаларида физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (Оптика бўлими мисолида)”,13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Пед3131. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлар доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Эргашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий физиканинг оптика бўлимини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг ташкилий-методик аспектлари таълим воситалари интеграсиясига асосланган  вариатив ёндашувларни физик маълумотларни идрок этишга йўналтирилган муҳитда дифференциал босқичларда қўллаш асосида аниқлаштирилган; 
физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш модели ёруғлик синишишини тасвирлашга оид академик топшириқлар билан оптик асбобларнинг асосий элементларига доир мавзуларнинг дифференциал оптималлашувини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш асосида физика ўқитиш самарадорлигини ошириш методикаси физик масалаларни тушуниш ва қисқа интервалда бажарилишини таъминловчи иш турларини талабаларнинг ахборотли фаолият траекториясига рақамли таҳлил муҳитида мослашувчан такрорий интервалда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти физик экспериментларни лойиҳалашга йўналтирилган касбий ахборотлар билан ишлашнинг топиш, таҳлил, қайта ишлаш босқичларини Cроcодиле Пҳйсиcс ва ПҳЕТ дастурий воситалардан фойдаланиш жараёнига очиқлик, мослашувчанлик тамойилларида киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг ташкилий-методик аспектлари таълим воситалари интеграсиясига асосланган  вариатив ёндашувларни физик маълумотларни идрок этишга йўналтирилган муҳитда дифференциал босқичларда қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан ППИ/АПМ/2019/1/00004 - рақамли «3Д Дигитал Силк роад» мавзудаги Полша Республикасининг Академик алмашинувлар агентлиги (НАWА) фонди томонидан молиялаштирилган халқаро илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Чирчиқ давлат педагогика университетининг 2022 йил 5-ноябрдаги 04/2956-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда физика фанининг Оптика бўлимига оид тушунчаларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган; 
физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш модели ёруғлик синишишини тасвирлашга оид академик топшириқлар билан оптик асбобларнинг асосий элементларига доир мавзуларнинг дифференциал оптималлашувини барқарор таъминлашга қаратилган тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетининг 60530900-Физика, 60531100-Астрономия, 60531200-Тиббиёт физикаси таълим йўналишилари учун “Умумий физикадан практикум (Оптика)” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0100-рақамли гувоҳномаси). Натижада, оптикага оид мавзуларни тушунтиришнинг методик таъминоти бойитилган ва талабаларнинг дастурий воситаларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга кўмаклашилган;
электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш асосида физика ўқитиш самарадорлигини ошириш методикаси физик масалаларни тушуниш ва қисқа интервалда бажарилишини таъминловчи иш турларини талабаларнинг ахборотли фаолият траекториясига рақамли таҳлил муҳитида мослашувчан такрорий интервалда қўллашга оид тавсияларидан “Физикадан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-077 рақамли гувоҳномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish