Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Суманбар Ҳамроқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери контекстида талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантириш методикаси”,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.PhD/Пед1991.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухамадрасул, техника фанлари доктори,  профессор; Файзиева Махбуба Рахимжоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Таълим кластери контекстида талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантириш, уни назарий жиҳатдан асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим кластери контекстида талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим кластери субектлари манфаатдорлигига йўналган дифференциал ёндашувларини ўқитишнинг глобал трансформасияси муҳитига ўзаро барқарор импулсда киритиш асосида такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантириш модели ўзаро мулоқотнинг тушунарлилик, мавзуга йўналганлик, релевантлик каби талабларини академик-дизайнли топшириқлар мазмунига ассосиатив рефлекцияда тизимли такрорлаш интервалида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий коммуникативликнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари тезкор мушоҳадали ахборот алмашишга ўргатувчи ижтимоий кейсларни педагогик дизайнда моделлаштириш ва қайта алоқали фаолиятда тезкор диагностикли муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
таълим кластери контекстида талабаларда ижтимоий коммуникативликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мулоқотнинг амалий йўналган семантик таъсирли функсияларини фан ва ишлаб чиқариш интеграсияси муҳитида адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластери контекстида талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
таълим кластери контекстида талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари умуммақсадлилик, манфаатдорлик, амалий йўналганлик тамойилларини фанларни ўқитишнинг глобал трансформасияси муҳитига ўзаро барқарор импулсда киритишга оид тавсиялари “Флеш технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68-сон буйруқ билан тасдиқланган). Натижада ишлаб чиқилган дидактик таъминот талабаларнинг ахборот-технологик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
фанлар интеграциясига асосланган информатикага оид намойишли тажрибаларнинг, мултимедиа маҳсулотлари интенсив ўзлаштириш, қайта алоқа, ўз-ўзини текшириш каби ижодий  эвристик фикрлаш босқичларининг  фанлардан назорат ишларини тизимлаштириш жараёнида мослашувчанлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган баҳолаш усулларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Таʼлим ва тараққиёт”, “Оʼзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва оʼрта махсус таʼлими вазирлигининг 2023-йил 26 апрелдаги 04-36-637-сон маʼлумотномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини медиа маркетинг воситасида мониторингли муносабатларни оптималлаштиришга эришилган.
талабаларда ижтимоий коммуникативликнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари тезкор мушоҳазали ахборот алмашишга ўргатувчи ижтимоий кейсларни педагогик дизайнда  моделлаштириш ва қайта алоқали фаолиятда тезкор диагностикли муносабатда қўллашга оид таклифлари “2018-2020-йилларда Ўзбекистон Миллий Университетида бажарилган ПЗ-20170929789 - рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогиc ва замонавий ахборот – технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Оʼзбекистон Республикаси Халқ таʼлими вазирлигининг 2023-йил 08-майдаги 04/11-2799-сон маʼлумотномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий коммуникативлигини ривожлантириш жараёни сифатини оширишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish