Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматова Сабоҳат Илҳомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-интеллектуал даражасини ривожлантиришда китобхонлик маданиятининг педагогик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. PhD/Пед3481.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ.
Илмий раҳбар: Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Сафо Матчонов, педагогика фанлари  доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-интеллектуал даражасини ривожлантиришда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантириш механизми ўқувчиларнинг маънавий-интеллектуал даражасини ривожлантиришнинг рефлексив, когнитив, креатив-фаолиятли ва  интернал тарзда намоён бўлишининг критик, мақбул ва ижобий тавсифини ҳамда ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури босқичларига тайёрлашнинг дидактик имкониятларини методик жиҳатдан аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўзини-ўзи ривожлантириш, адабий-нутқий ва бадиий компетенсияларини шакллантиришнинг методик таъминоти бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини  шакллантиришда витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларини миллий ўқув дастури мазмунига ўқув фанлари кесимида сингдириш асосида  такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг функсионал модели ўқувчиларнинг маънавий-интеллектуал даражасини ривожлантиришнинг педагогик компонентларини китобхонлик маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмунини мақсаддан натижага методик йўналтириш ва изчиллик тамойилига мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ахборот технологиялари муҳитида бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ахборот-дастурий таъминоти ўқувчиларда электрон китоб ўқиш кўникмаси ва уларда мутолаа маданиятини шакллантириштиришга йўналтирилган методлар мажмуини адабий таълим парадигмалари орқали технологик жиҳатдан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-интеллектуал даражаси ривожлантиришда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг маънавий-интеллектуал даражасини ривожлантиришнинг рефлексив, когнитив, креатив-фаолиятли ва  интернал тарзда намоён бўлишининг критик, мақбул ва ижобий тавсифини ҳамда ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури босқичларига тайёрлашнинг дидактик имкониятларини методик жиҳатдан аниқлаш асосида такомиллаштурилган бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантириш механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялар республика умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 12 сентябрдаги 01/11-01/13-1459-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-интеллектуал даражаси ва ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини  шакллантиришда витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларини миллий ўқув дастури мазмунига ўқув фанлари кесимида сингдириш асосида  такомиллаштирилган ўқувчиларнинг коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ўзини-ўзи ривожлантириш, адабий-нутқий ва бадиий компетенсияларини шакллантиришнинг методик таъминоти умумтаълим мактаблари таълим амалиётига жорий этилган (Республика таълим марказининг   2022 йил 12 сентябрдаги  01/11-01/13-1459-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг маънавий-интеллектуал даражасини ривожлантиришнинг педагогик компонентларини китобхонлик маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмунини мақсаддан натижага методик йўналтириш ва изчиллик тамойилига мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг функсионал модели бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 18 майдаги  123/1-сон далолатномаси). Натижада,бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-интеллектуал даражаси ривожлантиришда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган ва мутолаа маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган; 
ўқувчиларда электрон китоб ўқиш кўникмаси ва уларда мутолаа маданиятини шакллантириштиришга йўналтирилган методлар мажмуини адабий таълим парадигмалари орқали технологик жиҳатдан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ахборот технологиялари муҳитида бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг дидактик ва дастурий таъминоти республикадаги умумий ўрта таълим мактабларига оммалаштирилган (Халқ таълими вазирлигининг  2022 йил 16 июндаги 02-02/3-1433-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф  ўқувчиларида медиасаводхонликни шакллантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқувчиларда китобхонлик маданиятини  шакллантиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish