Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Гулчехра Салайдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Пед3027.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Артиқова Муҳаёхон Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
    Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фикр юритишнинг операцион ва мотивацион кўникмалари ҳамда таркибий компонентлари эмоционал барқарор, мазмунли, йўналтирувчи ностандарт хулқ-атворга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш ҳамда ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантиришнинг тайёрлов, когнитив ва якуний фазаларига методик жиҳатдан устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари шахсий рефлекция, фикрлашдаги мослашувчанлик, ақлий ва эмоционал ёндашувларнинг уйғанлигини интеграциялаш орқали субектив, обектив ва педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда ностандарт тафаккурни ривожлантиришнинг рефлексив механизмлари коррексион-ривожлантирувчи мазмунга эга мустақил ишларни аниқ мақсадга методик асосга кўра йўналтириш билан ўзаро интегрсиясини қарор топтириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантиришнинг педагогик модели рефлексив ва операцион ёндашувнинг ўзаро алоқадорлик, яхлитлик, субективлик тамойилларини замонавий педагогик ёндашув воситасида таълим мазмунига ностандарт ва анъанавий фикрлаш тарзини сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
эмоционал барқарор, мазмунли, йўналтирувчи ностандарт хулқ-атворга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш ҳамда ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантиришнинг тайёрлов, когнитив ва якуний фазаларига методик жиҳатдан устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган фикр юритишнинг операцион ва мотивацион кўникмалари ҳамда компонентлари бўйича амалий таклиф ва хулосалардан ОТ-Ф1-95 “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни таҳлил этишдаги имконият ва истиқболлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 17-августдаги 89-03-2833-сон маълумотномаси). Натижада, фундаментал грант лойиҳасида белгиланган вазифалар  ижросини таъминлаш асосида ёшларда креатив ва ностандарт тафаккурни ривожлантириш билан мавзуларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
шахсий рефлекция, фикрлашдаги мослашувчанлик, ақлий ва эмоционал ёндашувларнинг уйғанлигини интеграциялаш орқали субектив, обектив ва педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари бўйича назарий хулосалар 5-синф ўқувчилари учун “Тарбия” фани Консепсияси мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 13-февралдаги 01/11-01/1-77-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни ностандарт тафаккурга ўргатиш орқали уларнинг ижодкорлик қобилиятини намоён қилиш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
коррексион-ривожлантирувчи мазмунга эга мустақил ишларни аниқ мақсадга методик асосга кўра йўналтириш билан ўзаро интегрсиясини қарор топтириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда ностандарт тафаккурни ривожлантиришнинг рефлексив механизмлари бўича ишлаб ҳиқилган амалий таклиф ва тавсиялардан “Узлюксиз маънавий тарбия Консепсияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 13-февралдаги 01/11-01/1-77-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда соғлом дунёқараш ва эътиқодни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
рефлексив ва операцион ёндашувнинг ўзаро алоқадорлик, яхлитлик, субективлик тамойилларини замонавий педагогик ёндашув воситасида таълим мазмунига ностандарт ва анъанавий фикрлаш тарзини сингдириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда ностандарт тафаккур тарзини ривожлантиришнинг педагогик модели бўйича илмий-методик тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2022-йил 15-августдаги 02-40-1007-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудий таълим кластери моделини амалга ошириш механизмлари ва ҳамкорлик тамойиллари борасидаги назарий хулосалар таълим муассасаларининг илмий ва методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish