Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиримова Интизор Камиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар
Диссертатсия мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида ўқувчилар лойиҳалаш фаолиятининг ташкилий-педагогик асослари (Педагогик таълим кластери асосида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Пед2447. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Қодиров Қувондиқ Айитбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаб ўқувчилари лойиҳалаш фаолиятининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг ривожланиш векторини тўғри йўналтирувчи методик ва технологик та'минотни уларнинг индивидуал таълим траекториясини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолиятини ташкил қилиш модели таълим олувчилар когнитив фаолиятининг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, умумлаштириш каби босқичларини ижтимоий шерикликни йўлга қўйишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига методик жиҳатдан мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
алгоритмик фикр юритишнинг рефлексивлик, операцион ва мотиватсион омиллари ҳамда мантиқий, креатив ва ностандарт тафаккурга оид компонентлари ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини шакллантириш жараёнининг тайёрлов, когнитив ва якуний босқичлари ўртасида изчиллик ва тизимлиликни педагогик жараён қонуниятларига мувофиқ таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини ривожлантиришнинг кластер моделига асосланган технологиялари машғулотларни аниқ мақсадга йўналтирилган ва мотиватсион-диагностик, операцион-фаолиятли, натижавий-рефлексив каби ташкилий компонентлари билан ички интегратсиясини ташкилий-педагогик асосларга кўра та'минлаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаб ўқувчилари лойиҳалаш фаолиятининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини шакллантириш жараёнининг тайёрлов, когнитив ва якуний босқичлари ўртасида изчиллик ва тизимлиликни педагогик жараён қонуниятларига мувофиқ таъминлаш асосида аниқлаштирилган алгоритмик фикр юритишнинг рефлексивлик, операцион ва мотиватсион омиллари ҳамда мантиқий, креатив ва ностандарт тафаккурга оид компонентлари, ўқувчиларнинг ривожланиш векторини тўғри йўналтирувчи методик ва технологик та'минотни замонавий педагогик ёндашувлар орқали такомиллаштириш ҳамда уларнинг индивидуал таълим траекториясини белгилаш асосида очиб берилган ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари борасидаги илмий хулоса ва тавсиялар Хоразм вилояти Халқ таʼлими бошқармасига қарашли Шовот туманидаги 48-, Тошкент вилоят Халқ таʼлими бошқармасига қарашли Чирчиқ шаҳридаги 4-, Жиззах шаҳридаги 14-сонли умумтаʼлим мактаблари оʻқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 9-февралдаги 01/11-01/1-69-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
таълим олувчилар когнитив фаолиятининг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, умумлаштириш каби босқичларини ижтимоий шерикликни йўлга қўйишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига методик жиҳатдан мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган ўқувчиларнинг лойиҳалаш фаолиятини ташкил қилиш модели, лойиҳалаш фаолиятида кластер моделини қўллаш, кластер модели асосида ўқувчилар лойиҳалаш фаолиятини такомиллаштириш усуллари бўйича таклиф ва тавсиялар “Адабиётшуносликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи билан тасдиқланган №302-0884 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, кластер моделини адабий таълим амалиётига татбиқ этиш механизмлари такомиллаштирилган;
машғулотларни аниқ мақсадга йўналтирилган ва мотиватсион-диагностик, операцион-фаолиятли, натижавий-рефлексив каби ташкилий компонентлари билан ички интегратсиясини ташкилий-педагогик асосларга кўра та'минлаш орқали ишлаб чиқилган ўқувчиларда лойиҳалаш фаолияти кўникмаларини ривожлантиришнинг кластер моделига асосланган технологиялари бўйича тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиокомпанияси “Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 20-декабрдаги 04-36-2098-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик таълим ҳудудий кластерлари воситасида миллий таълим рейтингини оширишнинг илмий ва методик таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish